Qandahoriy begim
Қандаҳори Бегим (1593 — ?; Қандаҳори Маҳал сифатида ҳам танилган. Форс, урду: قندهاری بیگم; „Қандаҳорлик хоним“ деган маънони англатади) — Бобурийлар императори Шоҳ Жаҳоннинг биринчи хотини ва подшонинг биринчи фарзанди малика Пархез Бону Бегимнинг онаси.
| Қандаҳори Бегим قندهاری بیگم | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1593-йил Қандаҳор, Афғонистон |
| Вафоти | Агра, Бобурийлар империяси |
| Турмуш ўртоғи | Шоҳжаҳон, 1610-йилдан |
| Болалари | Парҳезбону Бегим |
| Отаси | Султан Музаффар Ҳусаин Мирза Сафавий |
| Дини | шиа, ислом |
| Дафн этилган жойи | Қандаҳор боғи, Агра |
Қандаҳори Бегим Эроннинг (Форс) ҳукмрон сулолаларидан бири бўлган таниқли Сафавийлар сулоласининг маликаси бўлган. У Қандаҳордаги шимолий тоғлардан келган форс Султон Музаффар Ҳусайн Мирзо Сафавий қизи бўлган. Унинг отаси, Шоҳ Аббос И нинг авлоди ва Эрон ҳукмдорининг амакиваччаси эди[1].
Музаффар Мирзо Сафавийлар ҳукмронлиги даврида баъзи сиёсий муаммоларга дуч келди. Қандаҳорни қўлга киритиш учун ўзбеклар билан курашиб охири уни Бобурийларга топшириш шарти билан таслим бўлишга мажбур бўлди. Шу боис, Қандаҳорни эгаллаш учун ҳар қандай имкониятни интиқлик билан кутаётган Акбар Бангаш ҳокими Шоҳбекхон Арғунни дарҳол Қандаҳорни эгаллаб олиш учун юборади. Аммо Музаффар ўзининг барча олдинги қилмишларида бўлгани каби сўнгги лаҳзада иккиланиб қолди ва ҳийла-найранг йўлига ўтди. Шоҳбекхоннинг қатъий ва эҳтиёткор хатти-ҳаракати туфайли у Қандаҳорни топширишга мажбур бўлди. Шу тариқа Қандаҳори Бегим отаси билан бирга Ҳиндистонга ташриф буюриш учун ватанини тарк этишга мажбур бўлди ва Акбар ҳукмронлиги даврида, тахминан 1595-йилнинг охирларида, отаси ва тўрт укаси Баҳром Мирзо, Ҳайдар Мирзо, Алқос Мирзо ва Таҳмасп Мирзо шунингдек, 1000 қизилбоши аскарлари билан бирга Ҳиндистонга етиб келишди. Музаффархон Акбардан Фарзанд (ўғли) унвонини олди ва беш минг аскарга қўмондон этиб тайинланди ва Самбҳални Жогир (мулк) сифатида олди, бу „бутун Қандаҳордан қимматроқ“ эди.
Мирзо Музаффар Ҳусайн Қандаҳор ҳукмдорлигини император Акбар хизматида юқори мартаба ва ажойиб маошга алмаштирган эди. Унинг укаси Мирзо Рустам ҳам Акбар даврида Ҳиндистонга ҳижрат қилиб, Жаҳонгир даврида юксак мартабага эришган. Бобурийлар императорлари Эрон қироллик оиласи билан иттифоқ тузиб, қуда-андачилик имкониятидан унумли фойдаланганлар. Музаффарга Ҳиндистонда ҳеч нарсани ёқмаган ва гоҳ Эронга, гоҳ Маккага боришга қарор қиларди. У 1603-йилда вафот этди. Унинг мақбараси Деҳлидаги Ҳумоюн қабрининг шимолида (ҳозирги гумбази қулаб тушган тош ва ғиштли иншоот, эшиги жанубга қараган, форсча насталиқ хаттотлик услубида безатилган. Мақбараси ер остида) ҳозирда Бҳарат Сcоуц & Гуидес Деҳли Жамбореэ боғ мажмуасидаги бошқа харобалар орасида жойлашган.
Шоҳ Жаҳон билан турмуш қуриш
Никоҳ келишуви
Жаҳонгир 1609-йил охирида Эрон масаласини қайта кўриб чиққач, сиёсий майдонга Шоҳ Аббос И чиққанидан хабар топди. Бундай қудратли шахсга душманлик қилиш ақлдан озиш бўларди, чунки Агра ва Исфахон ўртасида очиқ адоват эълон қилиниши Шоҳ Аббос Ини учта Декан ҳокимлигидаги шиа иттифоқчиларига қурол-яроғ, одам ва пул юборишга ундаши мумкин эди. Қандаҳорнинг Эронга нисбатан иккиюзламачилигини четга суриб, муносабатларни юмшатиш зарур эди. Ҳар доимгидек, сиёсий мақсадга мувофиқ никоҳ бу саволга жавоб беради ва унинг тўнғич ўғли Хусрав Мирзо зиндонда ва Парвез аллақачон Бурҳонпур ва жанубий ҳудудларда қолган, учинчи ўғли Султон Хуррам мантиқий жиҳатдан тўғри танлов эди. Ушбу соф стратегик иттифоқни шакллантириш қарори Хуррам учун янгилик бўлди. Бир томондан, у кейинчалик Мумтоз Маҳал номи билан машҳур бўлган Аржумандбону Бегимни севар. у билан аҳдлашган никоҳ риштасини боғламасликка сабаб бўлиши мумкин эди. Отасининг изми ва ҳозирги сиёсатдаги мавқеини мустаҳкамлаш уни сиёсий никоҳга розилик беришга ундади.
Шундай қилиб, Хуррам форс қизига уйланишга мажбур бўлди. Бобурийлар оиласининг кейинги ёзувчилари ва таржимаи ҳоллари маликага шунчаки Қандаҳори Маҳал деб ном беришди, бу унинг саройдаги мавқейи пастлигидан далолат беради. Никоҳни тартибга солиш жараёни бироз вақт талаб қилган бўлиши мумкин. Император Жаҳонгир ўз хотираларида бир-бирига боғлиқ бўлган иккита ёзувни деярли бир йил фарқ билан ёзиб қолдирган.
1609-йил 12-декабр, якшанба куни Жаҳонгир Қандаҳори Бегимнинг уйига тўй совғаси сифатида эллик минг рупия юборади. Жаҳонгир ўзининг „Тузук“ асарида шундай ёзади: „Аввал мен Қандаҳор ҳукмдори Султон Ҳусайн Мирзо Сафавийнинг ўғли Музаффар Ҳусайннинг қизи ўғлим Султон Хуррамга унаштирилган эди ва шу боис никоҳ тўйи бўлиб ўтган эди“.
Никоҳ
Қандаҳори Бегим 1610-йил 8-ноябрда Агра шаҳрида шаҳзода Хуррамга турмушга чиққан[2]. Уларнинг оиласи ўртасида бир нечта сулолавий никоҳлар мавжуд эди. Хуррамнинг расмий таржимаи ҳолини ёзган Муҳаммад Амин Қазвиний никоҳ ҳақидаги таърифида анча таъсирли фикрларни билдирган.
Тўй тантанаси анъанавий тарзда ҳукмрон императорнинг бева онаси саройида ўтказиш белгиланган ва сарой Давлат уйига туташ Агра қал’асининг қалин деворлари ичида жойлашган чиройли тарзда безатилган қасрда бўлиб ўтган. Мунажжимлар қулай соатда никоҳ тўғрисида тегишли равишда маслаҳатлашганлар[1].
1611-йил 21-августда[1] эр-хотиннинг биринчи фарзанди, қизини дунёга келди, унга бобоси император Жаҳонгир „Парҳез Бону Бегим“ деб исм қўйган. Бироқ, „Маасир-и Оламгири“да у Пурҳунар Бону Бегим деб аталади[3]. У отасининг тўнғич қизи, лекин онасининг ягона фарзанди бўлган[4].
Дафн жойи
У Агра шаҳрида, Қандаҳори Боғ деб номланган (тах. 1628 — 50) кенг боғнинг марказида дафн этилган. Шунингдек, у Агра шаҳрида Қандаҳари Боғининг ғарбий томонида учта камарли, бир гумбазли масжид қурдирган. Аммо у ҳозирги кунда мавжуд эмас. Унинг қабри устидаги бино 1707-йилда Аврангзеб вафотидан кейин анархия даврида вайрон қилинган. Ушбу бино турар-жойга айлантириб юборилган. Унинг қабри энди йўқ эди, фақат у жойлашган мажмуа, кириш дарвозаларидан бири, деворнинг бир қисми ва деворнинг бир нечта бурчак гумбазлари билан бирга мавжуд. Британиянинг Шарқий Ҳиндистон компанияси бу ерни Бҳаратпур Рожасига сотган. Рожа у ерда замонавий биноларни қурган. Мустамлакачилик даврида бу ҳудуд Бҳаратпур ҳукмдорларининг мулкига айланган ва мақбара ўрнига қаср қурилган. Ўшанда у „Бҳаратпур уйи“ номи билан машҳур бўлган. Асл боғнинг дарвозаси ва бир нечта бурчак чҳатрилари бугунгача сақланиб қолган.
Яна қаранг
1. Қандаҳори Бегим — Сонжа Чандрачуднинг „Тождаги муаммо“ (2011) тарихий романидаги бош қаҳрамон.
2. Қандаҳори Бегим — Ручир Гуптанинг „Тахт бекаси“ (2014) тарихий романидаги бош қаҳрамон.
3. Негар Хон 2005-йилда Болливудда суратга олинган „Тож Маҳал: Абадий севги ҳикояси“ филмида Қандаҳори Бегим ролини ўйнаган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ниcолл 2009.
- ↑ Эмперор оф Ҳиндустан, Жаҳангир. Тҳе Жаҳангирнама : мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Wашингтон, Д. C. & Неw Ёрк: Фреэр Галлерй оф Арт, Артҳур М. Саcклер Галлерй, Смитҳсониан Институтион & Охфорд Университй Пресс, 1999 — 114-бет.
- ↑ Саркер, Кобита. Шаҳ Жаҳан анд ҳис парадисе он эартҳ : тҳе сторй оф Шаҳ Жаҳан'с cреатионс ин Агра анд Шаҳжаҳанабад ин тҳе голден дайс оф тҳе Мугҳалс, 1. публ., Колката: К.П. Багчи & Cо., 2007 — 187-бет. ИСБН 9788170743002.
- ↑ Финдлй, Эллисон Банкс. Нур Жаҳан, эмпресс оф Мугҳал Индиа. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1993 — 98-бет. ИСБН 9780195360608.
- ↑ Кҳан. „Таж Маҳал: Ан Этернал Лове Сторй“. ИМДб (1-май 2006-йил). Қаралди: 12-апрел 2017-йил.
Адабиётлар
- Беале, Тҳомас Wиллиам. Тҳе Ориэнтал Биограпҳиcал Диcтионарй. Асиатиc Соcиэтй, 1881.
- Ҳавелл, Эрнест Бинфиэлд. А Ҳандбоок то Агра анд тҳе Таж: Сикандра, Фатеҳпур-Сикри анд тҳе Неигҳбоурҳоод. Лонгманс, Греэн, анд Cомпанй, 1904.
- Индиcа, Волуме 40. Ҳерас Институте оф Индиан Ҳисторй анд Cултуре, Ст. Хавиэр'с Cоллеге., 2003.
- Латиф, Сяд Муҳаммад. Агра, Ҳисториcал & Десcриптиве: Wитҳ ан Аccоунт оф Акбар анд Ҳис Cоурт анд оф тҳе Модерн Cитй оф Агра, 1896.
- Мундй, Петер. Тҳе Травелс оф Петер Мундй, ин Эуропе анд Асиа, 1608-1667.... Ҳаклуйт соcиэтй, 1967.
- Мубāрак, Абū ал-Фаз̤л ибн. Тҳе Аин и Акбари, Волуме 1. Роусе, 1873.
- Ниcолл, Фергус. Шаҳ Жаҳан: Тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Мугҳал Эмперор. Пенгуин Боокс Индиа, 2009. ИСБН 978-0-670-08303-9.
- Сингҳ, Нагендра Кр. Энcйcлопаэдиа оф Муслим Биограпҳй: Муҳ-Р. А.П.Ҳ. Пуб. Cорп., 2001. ИСБН 978-8-176-48234-9.