Qaragʻandi
Қарағанди (қозоқча: Қарағанды) — Қозоғистон Республикаси Қарағанди вилоятидаги шаҳар (1934-йилдан), вилоят маркази. Темир йўл бекати. Аҳолиси 475 267 киши (2012). Шаҳар Қарағанда кўмир ҳавзасининг марказида шахтёрлар шаҳарчаси сифатида вужудга келган. 1936-йилдан Қарағанди вилояти маркази. Саноатининг асосий тармоғи — кўмир қазиб олиш. Машинасозлик заводлари ишлаб турибди, коншахта жиҳозлари ва металл конструксиялар ишлаб чиқарилади. Енгил, озиқ-овқат саноати тармоқлари, қурилиш материаллари корхоналари, иссиқлик электр маркази фаолият кўрсатади. Қарағанди бир неча массивлардан иборат, булар: Эскишаҳар (ХИХ асрнинг 2-ярми), Янгишаҳар, Мойқудуқ, Катта Михайловка, Фёдоровка ва бошқалар). Ҳозирги Қарағандининг маркази — Янгишаҳар. Қозоғистон Фанлар Академиясининг бўлими, 5 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 3 театр, тасвирий санъат ва ўлкашунослик музейлари, Ботаника боғи бор.
Қараг'анди Қарағанды | |
|---|---|
| шаҳар | |
|
| |
| 49°48′0″Н 73°7′0″Э / 49.80000°Н 73.11667°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Қараг'анди вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Абдишев Бауржан Туйтеэвич |
| Асос солинган | 1931 |
| Илк эслатилиши | 1934 |
| Майдон | 550 км2 (210 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 553 м |
| Аҳолиси (2013) |
479 211[1] |
| Зичлиги | 846 киши/км2 |
| Миллий таркиб |
руслар 50,57 % қозоқлар 36,25 % украинлар 4,80 % олмонлар 3,31 % татарлар 3,05 % корейслар 1,57 % белоруслар 1,16 % [2][3] |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 7212 |
| Почта индекс(лар)и | 100000-100030 |
| Автомобил коди | М |
|
| |
Аҳолиси
Аҳолиси бўйича қарағанди вилоятида биринчи ўринни эгаллайди — 475 267 киши. (2012)[1] Қозоғистон бўйича 4 ўринни эгаллайди (Олмота, Остона ва Чимкентдан шаҳарларидан кейин). Шаҳар аҳолисининг миллий таркиби (1-январ 2010-йил):[2][3]
- руслар — 214 969 киши (50,57 %)
- қозоқлар — 171 038 киши (36,25 %)
- украинлар — 22 631 киши (4,80 %)
- олмонлар — 15 608 киши (3,31 %)
- татарлар — 14 395 киши (3,05 %)
- корейслар — 7 423 киши (1,57 %)
- белоруслар — 5 484 киши (1,16 %)
- поляклар — 2 535 киши (0,54 %)
- чеченлар — 2 127 киши (0,45 %)
- озарбайжонлар — 1 502 киши (0,32 %)
- бошқуртлар — 1 404 киши (0,30 %)
- мордвалар — 1 029 киши (0,22 %)
- ўзбеклар — 1 028 киши (0,22 %)
- молдаванлар — 809 киши (0,17 %)
- чувашлар — 714 киши (0,15 %)
- литвалар — 615 киши (0,13 %)
- юнонлар — 531 киши (0,11 %)
- бошқалар — 7 933 киши (1,68 %)
- Умумий — 471 784 киши (100,00 %)
Демография
2006-йилги ҳисобот бўйича аҳолининг 1000 кишига умумий коэффисиэнтлари:
- туғулиш — 16,85
- ўлим — 13,89
- табиий ўсиш — 2,96
Корхоналари
Шаҳарда 01.01.07 йилги 10371 тадбиркорлик суб’экти рўйхатдан ўтган, шулардан 92 катта, 397 ўрта, 9882 кичик суб’эктлардир.
- Асосий иқтисоди:
- энергетика;
- озиқ овқат корхонаси.
Шаҳарнинг асосий корхоналари: „Қарағанди-Жариқ“ МЧБ, „Қарағанди Маргарин заводи“ АЖ, „ЭФЕС Қарағанди пиво заводи“ АЖ ҲТ, „Қарағанди конфети“ АЖ, Қарағанди металлоконструкция заводи „Имстал’кон“ АЖ филиали, „Қарағанди Жилу“ МCҲБ. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосий турлари:
- Электр энергияси;
- иссиқлик энергияси;
- маргарин маҳсулоти;
- пиво;
- конфетлар.
Қишлоқ хўжалиги
Қарағанди ҳудудида қишлоқ хўжалиги ҳосил олиш учун 10,3 минг гектар қишлоқ хўжалик ерлари фойданилади, шу жумладан 3,0 минг гектари — экинзорлар. 2006-йилги буғдойга 2,9-минг гектар қишлоқ хўжалик ерлари фойдаланди, унинг 0,1-минг гетарини шоли ўсимликлари, 1,3-минҳ гектарини карточка, 0,5-минг гектарини кўкатлар олади. 2006-йили 0,1-минг тонна шоли ўсимликлар, 23,5-минг тонна карточка, 12,5-минг тонна кўкатлар, 0,7-минг ттонна гўшт (тириклай ҳисобда), 3,5-минг тонна сут; 1991,0-минг та тухум олинди. 2007-йилги 1-январда Буқа ва сигирлар сони 3,0-минг та; қўй ва эчки — 1,1-минг та; чўчқа — 2,4-минг та; йилқи — 0,1-минг та; қуш — 22,8-минг тани ташкил қилди.*
Ижтимоий соҳа
Шаҳарда 2006/2007 ўқув йили бўйича
- 103 кундузги умумий билим даргоҳи фаолият юритади, унда 62917-ўқувчи ўқийди,
- 18 колледжда — 23427-ўқувчи,
- 11 касб-ҳунар ўқув жойида — 4567 ўқувчи,
- 12 олий ўқув юртларда — 56222 студент ўқийди.
- 26 кутубхона,
- 9 клубга ўхшаш маҳкама,
- 4 маданият ва ҳордиқ чиқариш парки,
• 3 театр,
- 2 музей,
- 1 концерт зали,
- 1 хайвонотлар боғи иш юритади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Численность населения РК по областям, городам и районам
- ↑ 2,0 2,1 Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года
- ↑ 3,0 3,1 Национальный состав населения Казахстана по переписи 2009
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |