Qaragʻay

Қарағай — қарағайдошлар оиласига мансуб игнабаргли дарахт ва буталар туркуми. Асосан, Шимолий Америка ва Евросиёнинг ўрмон зоналарида, кам тарқалган. Шимолий яримшарнинг тропик ва субтропик тоғларида тарқалган. Қарағайларнинг 100 га яқин тури маълум. Россияда ёввойи ҳолда 12 тури ва иқлимлаштирилган 70 тури учрайди. Ўзбекистонда эса қарағай табиий ҳолда ўсмайди. Аммо унинг қора қарағай, тилоғоч, пихта ва кедр каби туркумларининг Паллас ёки Қрим қарағайи, оддий қарағай ва шренк қарағайи каби турлари ўстирилади.
Паллас ёки Қрим қарағайининг бўйи 15–20 (30) метргача етиши мумкин. Шох-шаббаси кенг ва узун. Игнабарглари 8–15 см бўлиб, ингичка, қаттиқ ва ўткир учли, ранги эса тўқ яшил. Қуббалари йирик, узунлиги 6 — 10 см, кенглиги 4–5 см, тангачалари ромбсимон, ялтироқ, қўнғирсарғиш. Қарағай иссиқсевар ва ёруғликни хуш кўрувчи ўсимлик. У 150–500 (600) йилгача яшайди. Уруғидан кўпаяди ва кўпинча шаҳар кўчалари ҳамда хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Қарағайнинг барча турларининг ёғочи мебелсозликда, қурилишда, тахта ишлаб чиқаришда, шунингдек, смола ва скипидар олишда фойдаланилади.
Пўстлоғи
Кўпчилик қарағайларнинг пўстлоғи қалин, лекин баъзи турлари юпқа пўстлоққа эга. Шохлари оддий „псевдо бурмалар“ шаклида бўлиб, аслида жуда қаттиқ спирал кўринишидаги новдалар ҳалқасига ўхшайди. Кўпгина қарағайлар ҳар йили фақат битта новда ҳосил қилади, бироқ айримлари кўп тугунли бўлиб йилига икки ёки ундан ортиқ новда чиқара олади.
Қуббаси
Қарағайлар бир уйли ўсимлик бўлиб, эркак ва урғочи қуббалари бир дарахтда жойлашади. Эркак қуббалари кичкина (1-5 см узунликда) бўлиб, фақат қисқа вақт давомида (одатда баҳорда, айрим турлари эса кузда) гул чангларини тарқатади ва сўнг тўкилади. Урғочи қуббалари чангланишдан кейин 1,5-3 йил ичида, турига қараб, пишиб етилади. Пишиб етган урғочи қуббаларнинг узунлиги 3-60 см гача етади.
Тарқалиши ва ватани
Қарағайлар шимолий ва жанубий яримшарлардаги тропик ҳудудлардан мўтадил иқлимли минтақаларгача кенг тарқалган. Шимолий яримшарнинг кўпгина ҳудудларида маҳаллий қарағай турлари мавжуд бўлиб, улар Бореал о'рмонининг катта қисмларини эгаллайди ва Ўрта Ер денгизи ҳавзаси атрофида жойлашган. Шунингдек, қарағайларнинг бир тури (Суматра қарағайи) Суматрада экваторнинг 2° жанубий кенглигигача тарқалган. Шимолий Америкада турли қарағай турлари 66° шимолий кенгликдан 12 °C жанубий кенгликкача бўлган ҳудудларда ўсади[1].
Қарағайларни ярим қурғоқчил чўлдан тортиб ёмғирли ўрмонларгача, денгиз сатҳидан 5200 м (17100 фут) баландликкача, совуқдан иссиқгача бўлган турли хил муҳитларда учратиш мумкин. Улар одатда қулай тупроқли ва оз бўлса ҳам сувли тоғли ҳудудларда ўсади[2]. Ҳар икки яримшарнинг мўтадил ва субтропик ҳудудларида турли турлар экилиб, улар ёғоч учун етиштирилади ёки парклар ва боғларда манзарали ўсимлик сифатида парвариш қилинади.
Манбалар
- ↑ Сингҳ, Сурендра П.; Индержит; Сингҳ, Жамуна С.; Мажумдар, Судипто; Мояно, Жаиме; Нуñэз, Мартин А.; Ричардсон, Давид М. (2018-09-21). "Инсигҳц он тҳе персистенcе оф пинес (Пинус спеcиэс) ин тҳе Лате Cретаcеоус анд тҳеир инcреасинг доминанcе ин тҳе Антҳропоcене". Эcологй анд Эволутион 8 (20): 10345–10359. дои:10.1002/эcе3.4499. ИССН 2045-7758. ПМИД 30398478. ПМC 6206191. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6206191.
- ↑ „Пине Треэс“. Басиc Биологй (2020-йил 30-август). Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |