Қаратал тумани (қозоқча: Қаратал ауданы) — Алмати вилоятининг шимолий қисмида жойлашган. Ер майдони 24,2 минг км2 (вилоятнинг 10,8 % ташкил қилади). 1928-йил ташкил топган. Аҳолиси 47,954 киши (2013). Туман маркази — Учтепа шаҳри.

Қаратал тумани
Қаратал ауданы

Герб
Gerb
туман
Таркибида Алмати вилояти
Маъмурий маркази Учтепа
Асос солинган санаси 1928-йил
Аҳоли (2013) 47,954[1]
Зичлиги 2 киши./км²
Миллатлар таркиби

қозоқлар (59,97 %)
руслар (22,49 %)
корейслар (8,11 %)
курдлар (3,88 %)
чеченлар (1,48 %)
уйғурлар (0,97 %)


олмонлар (0,80 %)[2][3]
Динлар таркиби мусулмонлар, Христианлар
Майдони 24,200 км² (3-ўрин)
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 72834[4]
Почта индекси 041000-041013[5]
Автомобил рақами коди Б, 05
Расмий сайти ҳттп://www.аксуакимат.кз/
Харитада
Qaratal tumani xaritada

Аҳолиси

Туман аҳолиси 47,954 киши (2013). Аҳолисининг 48,3 %-и шаҳарда, 51,7 %-и қишлоқларда истиқомат қилишади, ўртача зичлиги 1 км2-га 2 кишидан тўғри келади. Туман аҳолиси кўп миллатли ҳисобланади, миллий таркибини қуйидан кўришингизга бўлади[2][3]:

Ижтимоий соҳа

Туманда 125 кишига мўлжалланган касалхона, шифохона, қишлоқ марказларида шифокорлик амбулаториялар (5) ва фелдшер-акушерлик пунклар (17) аҳолига хизмат кўрсатади. Таълим соҳасида 20 ўрта мактаб, 2 мактаб-гимназия, болалар ва ёшўспиринларнинг спорт мактаби, касбий-техник ва ҳарбий-техник мактаблар фаолият юритади. Булардан бўлак Учтепа болалар уйи ва болалар боғчаси бор. Туманда марказий ва 2 ведомство кутубхона, туман маданият уйи, ведомство 5 маданият уйи ва 6 клуб фаолият юритади[6].

Географияси

Туман иқлими кескин континентал. Қиш ойи жануби-шарқида анча илиқ, шимолий қисмида совуқ. Январ ойининг ўртача ҳарорати −10-14 °C. Ёз ойларида иссиқ ва қуруқ бўлади. Июл ойининг ўртача ҳарорати 22-24 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 200–400 мм.

Катта қишлоқалри

  • Учтепа шаҳри (22,5 минг киши)
  • Бастўбе (2,9)
  • Кўлпе (1,8)
  • Жанаталап (1,5)
  • Октабр (1,4)
  • Ескелді (1,3)
  • Елтай (1,1)

Манбалар

Ҳаволалар