Тилларнинг генеалогик таснифи

Тилларнинг генеалогик таснифи — тилларнинг келиб чиқиши ва қариндошлигини аниклашга асосланган тасниф. Дастлабки, илк асос тилдан келиб чиққан тиллар ўзаро қариндош тиллар ҳисобланади (масалан, ҳозирги 20 дан ортиқ туркий тиллар дастлабки қадимги туркий тилнинг, ҳозирги славян тиллари эса дастлабки умумславян тилининг макон ва замондаги вариантларидир). Тилларнинг генетик қариндошлиги тиллар ўртасидаги фонетик, грамматик ва лексик ухшашликлар тизимини аниклаш орқали белгиланади. Т.г.т.нинг илк манбалари, асослари сифатида М. Қошғарийнинг туркий лаҳжа(тил)лар бўйича, бир қанча араб олимларининг сом тиллари бўйича изланишларини кўрсатиш мумкин. Т.г.т.нинг майдонга келиши қиёсийтарихий тилшуносликнинг пайдо бўлиши (ХИХ аср) билан боғлиқ. Бу таснифда қариндош тиллар кичик гуруҳчаларга, гуруҳларга, оилаларга, баъзан эса ундан каттароқ бирликларга — макрооилаларга ёки тил формацияларига (мас., уралолтой тиллари) бирлаштирилади (мас., Т.г.т.га кўра, ўзбек тили туркий тиллар оиласининг шарқий гуруҳига, рус тили эса ҳиндевропа тиллари оиласининг славян гуруҳидаги шарқий славян гуруҳчасига мансуб). Аксарият тилларни генеалогик жиҳатдан тасниф қилиш ва уларни у ёки бу оилага киритиш кўпинча мунозарали бўлади. Масалан, Кавказ тиллари оиласининг мавжудлигини ҳамма олимлар ҳам тан олган эмас.

Яна қаранг

Адабиёт

  • Бенвенист Э., Классификация язиков [В кн.: Новое в лингвистике, вўп. 3], М., 1963; Теоретические основи классификации язиков мира, ч. 1—2, М., 1980—82; Реформацкий А.А., Введение в язиковедение, М., 1998.

Абдуваҳоб Мадвалиев.