Qaroqchilik

Қароқчилик – юк ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаш мақсадида кемаларга, қирғоқбўйи ҳудудларга кириб бориб кема ёки қайиқда тажовуз қилувчилар томонидан амалга ошириладиган талончилик ёки жиноий зўравонлик. Қароқчилик билан шуғулланувчилар қароқчилар, қароқчилик учун ишлатиладиган кемалар эса қароқчи кемалар деб аталади. Қароқчилик дастлаб милоддан аввалги ХИВ асрда ҳужжатлаштирила бошланган бўлиб, денгиз халқлари, океан босқинчилари Эгей ва Ўрта ер денгизи минтақалари кемаларига ҳужум қилиб туришган. Юк ташишга мўлжалланган қатнов кемаларини ўтказадиган тор каналлар узоқ вақт қароқчилик билан ва шу каби хусусийлаштириш ва тижорат рейдлари учун имкониятлар яратиб келган[1].
Бундай ҳудудларга Гибралтар, Малакка бўғози, Мадагаскар, Аден кўрфази ва Ла-Манш сувлари тарихий мисол бўла олади, айниқса улар географик тузилмаларига кўра қароқчилар ҳужуми учун қулай ҳисобланган[2][3]. Қароқчилик атамаси одатда денгиздаги қароқчиларига ишора бўлган ва лекин бу атама қуруқликда[4], ҳавода, компютер тармоқларида (илмий фантастикада) ва коинотда содир этилган ҳаракатларга нисбатан ҳам умумлаштириб қўлланади. Қароқчиликда қароқчининг ўз кемасида содир этган жиноятлари (масалан, ўғирлик), шунингдек, давлат ҳукумати рухсати бўлган хусусий мулкни талон-тарож қилиш истисно қилинган.

Қароқчилик халқаро одат ҳуқуқларига эга бўлган муайян жиноят тури бўлиши билан бирга, бир қатор штатларнинг муниципал қонунчилигидаги жиноятларнинг номи. ХХИ асрнинг бошларида транспорт кемаларига денгиз қароқчилиги ҳужуми муҳим муаммо бўлиб қолган. Бунинг натижасида 2004-йилда дунё бўйича, жумладан Қизил денгиз, Ҳинд океани ўртаси, Сомали қирғоқлари, Малакка бўғози ва Сингапурдаги денгиз, океан сувларида қароқчилик фаолияти йилига 16 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги йўқотишларга сабаб бўлган[5]. Замонавий қароқчилар автоматик қуроллар, гранаталар, пулемётлар ва ҳужум милтиқлари каби автоматлар билан қуролланган. Улар тезкор ҳужум қилиш ва кемаларга чиқиш учун кичик моторли қайиқлардан фойдаланадилар ва бу усул замонавий юк ва транспорт кемаларида асосан экипаж аъзолари кам сонли бўлганида қўл келади. Халқаро ҳамжамиятда замонавий қароқчиларни жавобгарликка тортиш кўплаб муаммоларга дуч келмоқда, чунки қароқчилик ҳужумлар кўпинча халқаро очиқ денгизларда содир бўлади[6] ва уни бевосита кузатишнинг имкони кам. Буларнинг олдини олиш ва чора кўриш учун миллатлар томонидан қароқчиларни қайтариш ва таъқиб қилишда ҳарбий-денгиз кучлари ташкил қилинган, баъзи хусусий кемаларда бортга кирувчиларни қайтариш учун қуролланган қўриқчилар жалб этилган, юқори босимли сув тўплари ёки овозли тўплар ўрнатилган. Потенсиал таҳдидлардан қочиш учун радарлардан фойдаланилади.

Елканли қайиқлар давридаги қароқчилик ҳақидаги романтик ҳикоялар узоқ вақтдан бери Ғарб поп маданиятининг бир қисми бўлиб келган. 1724-йилда Лондонда нашр этилган икки жилдлик Қароқчиларнинг умумий тарихи асарида асосий қароқчи шахслар ва уларнинг Қароқчиликнинг олтин асридаги фаолияти ва муҳитининг ярим аниқ тавсифи омманинг тасаввурига намойиш қилинган. Умумий тарих асарида қароқчиликнинг кўплаб бадиий тасвирлари илҳомлантирилган, айниқса Треасуре Исланд (1883-йил) ва Петер Пан (1911-йил) романлари саҳна, кино, телевидения ва бошқа оммавий ахборот воситалари учун мослаштирилган. 2003-йилда эфирга намойиш этилиб бошланган, олтин аср қароқчилик даврининг фантастик қаҳрамонлари тасвирланган Кариб денгизи қароқчилари филм сериалари франшизаси томошабинлар учун намойиш этилди ва оммалаштирилди.
Келиб чиқиши
Инглиз тилидаги „Пирате“ (қароқчи) сўзининг маъноси лотинча пирата (қароқчи, корсар, денгиз қароқчиси) сўзидан олинган бўлиб, қадимги юнон тилида пиратос (пеиратēс) – „ўғри“, пирамои (пеирáомаи), пéῖра—уриниш, тажриба, „уриниб кўраман“, „ҳаракат қиламан“ деган сўзлардан келиб чиққан. Пеиратēс сўзининг маъноси юнончада том маънода „бирор умумий нарсага ҳаракат қиладиган ҳар бир киши“ деган маънони англатади. Вақт ўтиши билан у қуруқликда ёки денгизда талончилик билан шуғулланадиган ҳар бир кишига нисбатан ҳам қўлланила бошланди. Пиратес (қароқчилар) атамаси биринчи марта тахминан 1300-йил олдин инглиз тилида пайдо бўлган[7]. ХВИИИ асргача имло стандартлаштирилмаган ва „пиррот“, „пирате“, „пират“ каби шакллар шу давргача мавжуд бўлган[8].
Тарихи
Европада қароқчилик
Антик даврда қароқчилик
Қароқчиликнинг дастлабки расмийлаштирилган намуналари милоддан аввалги ХИВ асрда Эгей ва Ўрта Ер денгизи сувларида сузиб юрган кемаларга таҳдид солган денгиз халқларининг эксплантациясидир. Классик антик даврда Финикияликлар, Иллирияликлар ва Тйррҳенияликлар қароқчиликда асосий фаолият олиб борган. Классикгача бўлган даврда қадимги юнонлар қароқчиликни ҳаётий касб сифатида қабул қилганлар. Уларда қароқчилик кенг тарқалган ва яшашнинг мутлақо шарафли усули ҳисобланган[9]. Бу ҳақида кўпгина юнон манбаларида, шунингдек Ҳомернинг Илиада Одиссея асарларида унинг мутлақо нормал ҳодиса эканлигига ҳавола қилинган ва аёллар ва болаларни қулликка сотиш учун ўғирлаш кенг тарқалгани кўрсатилган. Классик Юнонистон даврига келиб эса, қароқчилик қилиш касб сифатида „шармандалик“ деб қораланган[9][10].
Қадимги энг машҳур ғарбий Болқон ярим оролида яшаган қароқчилардан бир гуруҳи Иллирийлар бўлган. Улар кўпинча Адриатика денгизига ҳужум уюштириб туришган. Бу эса улар ва Рим Республикаси ўртасида низоларга сабаб бўлган ва 229-йилда Римликлар Иллирий қўшинини мағлубиятга учратган. Бундан ташқари Рим империясининг Ўрта ер денгизининг шарқий қисмидаги савдосига хавф соладиган бир нечта қароқчилар ҳам бўлган. Милоддан аввалги 75-йилда Эгей денгизида саёҳатда юрган Юлий Сезар Киликия қароқчилари томонидан асирликка олинган[11]. Фармакоз оролидаги Додеканада қисқа вақт тутқунликда ушланган. Шунда кейин сенат келишилган ҳолда генерал Гнаэус Помпениус Магнусни милоддан аввалги 67-йилда қароқчиларга қарши курашишга юборади. Уч ойлик денгиз урушидан кейин қароқчилар флоти устидан ғалаба қозонилади[12].
Милодий 258-йилда Қора денгиз ва Мармар денгизи атрофи шаҳарлари Готҳиc-Ҳерулиc флоти томонидан вайрон қилинган. Ҳудди шундай талофатлар Эгей денгизида ҳам бир неча йиллар давомида кузатилган. 286-йилда галиялик Рим ҳарбий қўмондони Караузий Британниcа флотига бош этиб тайинланган ҳамда Арморика, Белгия, Галлия қирғоқларига ҳужум қиладиган франк ва саксон қароқчиларига қарши курашга сафарбар этилган. Римнинг Британия провинсиясида Авлиё Патриcк ирландялик қароқчилар томонидан қўлга олинган ва қул қилинган.
Ўрта асрлар даврида қароқчилик

Ўрта асрларда Европада энг кўп эътироф этилган ва кенг тарқалган қароқчилар Викинглар эди[13]. Улар асосан илк ўрта асрларда (ВИИИ—ХИИ асрларда) Викинглар даврида босқин ва талончилик қилган Скандинавиядан келган денгиз жангчилари бўлган. Улар бутун Ғарбий Европанинг қирғоқлари, дарёлари ва ички шаҳарлари бўйлаб талончиликлар уюштиришган ва 844-йилда Норвегия томонидан ҳужумга учраган Севиллага қадар бостириб кирган. Викинглар Шимолий Африка ва Италия қирғоқлари ва Болтиқ денгизининг барча қирғоқларини талон-тарож қилган. Баъзи викинглар Шарқий Европа дарёлари бўйлаб Қора денгиз ва Форсгача кўтарилишган.
ИХ асрнинг охирига келиб, Жанубий Франсия ва Италиянинг шимолий қирғоқлари бўйлаб Мавр қароқчилари бошпаналари пайдо бўлди[14]. 846-йилда Моор босқинчилари Римдаги Авлиё Пётр ва Авлиё Полнинг қўшимча истеҳкомларини талон-тарож қилишди. 911-йилда Нарбонна эпископи Римдан Франсияга қайтиб кела олмади, сабаби Фрасcинетодан келган Мавр қароқчилари Алп тоғларидаги барча довонларни ўз назоратига олишди. Моор қароқчилари Х асрда асосан Балеар оролларидан ташқарида фаолият юритишган. 824-йилдан 961-йилгача Крит амирлигидаги араб қароқчилари бутун Ўрта Ер денгизига бостириб кириб талончилик қилишди. ХИВ асрда Моор қароқчиларининг бирлашмалари Венециялик Крит герцогидан ўз флотини доимий қўриқлашда сақлашни сўрашга мажбур қилди.

В-ВИ асрларда Римдаги собиқ Далмация вилоятида славянлар босқинидан сўнг Нарентинлар деб номланган қабила эски Иллирия қароқчиларига ҳос усулларда босқинчиликлар бошлаган. Улар ВИИ асрлардан Адриатика денгизида бир неча бор юришларни амалга оширган. Уларнинг таъсирида денгиз саёҳат қилиш учун хавфли бўлиб қолган.
Нарентинлар ҳудди 827—882-йиллардаги Сицилия сувларида юришлари пайтидагидек бу ерларда ҳам босқинчилик ишларини кучайтирган ва кўпроқ эркинликка эга бўлган. Уларнинг эркин ҳаракат қилишига сабаб эса Венеция флотининг чет эл сафарларига кетиши бўлган ва улар қайтгач Нарентиналиклар фаолиятини бироз чеклаб, шартнома имзолашга мажбур бўлишган. Аммо 834 ёки 835-йилларда улар шартнома қоидаларидан четга чиқиб Беневентодан қайтган венециялик савдогарларга ҳужум уюштирган. Қароқчиларга қарши Венеция қўшинларининг 839—840-йиллардаги ҳарбий юришлари муваффаққияцизликка учраган. Шундан сўнг улар араблар билан бирикиб Венецияликларга қарши ҳужумлар уюштирган. 846-йилда Нарентинлар Венециянинг Каорле шаҳрига бостириб киришган. 872-йилда Адриатика соҳилидаги араб қароқчилари ҳамда Император денгиз флоти чекинишларидан кейин Нарентинлар Венеция сувларида фаолиятини давом эттирган. 887—888-йилларда Нарентинлар ва Италянлар ўртасида янги низолар келиб чиққан ва ўзаро урушлар давом этган. Хорватия герцоги Домагож саккизинчи католик кенгашида қатнашган папа одамларини олиб қайтаётган кемага ҳужум уюштирган. Шундан кейин Папа Лоанн ВИИИ Домагож билан гаплашиб, қароқчиларнинг насронийларга ҳужум қилмаслигини сўраган[15][16].
Ўрта асрларга келиб Болтиқ денгизидаги славян қароқчилиги 1168-йилда Дания ҳукумати Рани қал’аси Арконни босиб олиши билан тугатилди. ХИИ асрга келиб Ғарбий Скандинавия қирғоқлари куронликлар ва озелиялик қароқчилар томонидан таланди. ХИИИ—ХИВ асрларда Ғазна йўллари ва денгиз йўллари савдоси қароқчилар таъсирида деярли ёқ бўлиб кетиш арафасида қолди. Таҳминан 1440-йилгача Шимолий денгиз, Болтиқ денгизи ҳамда Ботния кўрфазидаги савдо мажмуалари ва портлари қароқчилар томонидан жиддий ҳужумларга учради. Уларга қарши чоралар сифатида қўлга олинган қароқчилар ўлдириб юборилди. Ҳ.Тҳомас Милҳорн 1241-йилда қароқчиликда айбланган Wиллиам Мауриcе исмли инглизни осиб ўлдиргани аниқланган[17]. ХИВ асрда Волга ва Кама дарёлари яқинидаги шаҳарларга ҳужум қилган қароқчилар гуруҳлари қаторида – Новгород қароқчиларидан бўлган Ушкуйниклар ҳам бўлишган. Бундан ташқари Византия даврида Юнонистоннинг энг қадимги аҳолиларидан Маниотлар маҳаллий қароқчилар сифатида танилган. Уларнинг асосий қурбонлари Усмонлилар бўлсада, баъзан Европа мамлакатлари кемаларига ҳам ҳужум қилиб туришган.
Запоризҳиан Сич — ХВИ—ХВИИИ асрларгача Европада алоҳида қароқчилар республикаси ҳисобланган. Бу гуруҳ Шарқий Европанинг чекка чо'лидаги казаклар ҳудудида жойлашиб, о'з таркибига ко'ра феодал хо'жайинлардан, қонунбузарлардан, қочоқ қуллардан ва украин деҳқонларидан ташкил топган. Улар Днепр дарёси орқали бошқа душманларидан ҳимояланишган.
Запоризҳиан Сич қароқчилари ўзларини казаклар деб атаган. Улар Усмонлилар империяси ҳамда Қрим хонлигининг Қора денгиз соҳилидаги ҳудудларда яшовчи бой аҳолини асосий нишонга олишган. Уларнинг таҳдидлари оқибатида Истанбул чеккасида яшовчи Усмонлилар султони ҳам ўз қароргоҳини ташлаб кетишга мажбур бўлган[18].
Ўрта Ер денгизида қароқчилик

Гарчи Атлантика ёки Кариб денгизи қароқчилари каби машҳурликка эришган бўлмасада Ўрта Ер денгизидаги қароқчиларни тарихнинг исталган нуқтасида учратиш мумкин[19]. Ўрта Ер денгизи қароқчилиги деярли ХВИИ асрнинг ўрталарига қадар амалга оширилди. Кейин уларнинг кемалари аста-секин хебеc ва бригантине каби юқори маневрли елканли кемалар билан алмаштирилди. Улар кўпинча галиотлар ёки фусталар деб аталадиган жанговар кемаларга қараганда кичикроқ турда бўлган[20].
Қароқчилар кемалари кичик, чаққон, енгил қуролланганлиги билан ажралиб турган, лекин кичик бўлсада савдо кемаларининг минимал экипажларини босиб олиш учун кўп сонли экипаж қисмлари мавжуд бўлган. Умуман олганда, бошқа патрул кемалар билан қароқчиларни овлаш ва қўлга олиш қийин эди. ХВИИ асрдаги франсуз адмирали Анн Ҳиларион де Турвил такидлашича, Марокашнинг машҳур қароқчи портидан босқинчиларни қувиб чиқаришнинг ягона йўли худди шу турдаги қароқчилар кемасидан фойдаланишдир[21].
Қароқчиларга қарши курашиш учун эшкакли кемалардан фойдаланиш кенг тарқалган эди ва улар ҳатто Кариб денгизидаги йирик давлатлар томонидан ҳам қўлланган. Энг яхши имкониятларга эга гибрид елканли кемалар 1683-йилда Ямайкада инглизлар томонидан[22] ва ХВИ аср охирида испанлар томонидан қурилган[23]. Жамес Галлей ва Чарлес Галлей номли пастки палубаларида эшкак портлари бўлган махсус елканли фрегатлар ва эшкак билан жиҳозланган шпаллар 1720-йилларга қадар қароқчилар ови учун жуда фойдали бўлган, аммо қароқчиликни бартараф қилиш учун етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаган[24].

ХВ—ХВИ асрларда Усмонлилар томонидан Шарқий Ўрта Ер денгизининг катта қисмини босиб олиниши натижасида мусулмонлар фаолиятининг кенгайиши денгиз савдосида кенг қароқчилик тарқалишига олиб келди. Барбар қароқчилари 1500-йилларда Шимолий Африканинг Жазоир, Тунис, Триполи, Марокаш портларидан ҳаракат қила бошладилар. Бу асосан насроний кучларини ташиш, денгизда ва қуруқликда оммавий қул босқинларини ўз ичига олган. Барбар қароқчилари расмий равишда Усмонлилар ҳукмронлиги остида ҳаракат қилган ва Ислом душманларини ўлжа қилиш учун катта мустақилликка эга бўлган. Мусулмон Қароқчилари асосан техник жиҳатдан қонуний, аммо жуда жанговар давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган хусусий мулкдорлардан ташкил топган. Улар ХИ аср охиридаги биринчи салиб юриши билан бошланган ғарбий насронийларнинг босқинига қарши курашни давом эттирган ва ўзларини муқаддас мусулмон жангчилари[25]— ғозийлар деб эътироф этган[26].
Италия, Испаниянинг қирғоқ бўйидаги қишлоқлари ва шаҳарлари, Ўрта Ер денгизидаги ороллар мусулмон қароқчилари томонидан тез-тез ҳужумга учраган ва бу ерлар аҳолиси узоқ вақт ўз ерларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. 1600-йилдан кейин Барбар қароқчилари вақти-вақти билан Атлантика океанига кириб туришган, Исландияга қадар шимолга ҳужумлар уюштирган. Энг машҳур қароқчилар Усмонлилардан бўлган албаниялик Ҳайриддин (Барбосса) ва унинг акаси Оруч Реис (Қизил соқол), Тургут Реис (Ғарбда Драгут), Куртоғлу (Ғарбда Cуртоголи), Камол Раис, Солиҳ Реис ва Кожа Мурат Реис бўлган. Голландиялик Ян Янсун ва инглиз Жоҳн Wард (мусулмон исми Юсуф Реис) каби бир неча барбар қароқчилари исломни қабул қилган европа художўйларидан эди[27][28].
Жануби-Шарқий Осиёда қароқчилик

Жануби-Шарқий Осиё оролидаги австронезия халқлари маданиятларига кўра қуллар учун денгиз қўшинлари ва рақиб сиёсатларга қарши ресурслар қадимги мавжуд обрў ва жасорат анъаналаридан ҳисобланади. Жануби-Шарқий Осиё оролларида ўзаро босқинчилик анъаналари илк марта Европа маданиятлари томонидан кириб келганлиги қайд этилган[29][30][31][32][33].
Ислом келиши ва мустамлакачилик даври билан қуллар савдоси европалик, араб ва хитой қуллари билан савдо қилиш учун қимматли воситага айланди, шу билан қароқчилик ва қулчилик босқинлари сезиларли даражада ошди[33]. Улардан Сулудаги эрон ва алангуингуи қулдорлари, Борнеодаги ибан бош овчилари, Жанубий Сулавесидаги бугис денгизчилари ва ғарбий Жануби-Шарқий Осиёдаги малайияликлар бор эди. Қароқчилик кичикроқ миқёсда хорижий денгизчилар: хитой, япон ва европалик савдогарлар, диндан қайтганлар ва қонунбузарлар фаолиятига айланган[31]. Қароқчилик ва рейдлар ҳажми кўпинча савдо-сотиқ ва муссонлар оқимига тааллуқли бўлиб, августдан сентябргача бўлаган қароқчилар мавсуми (Қароқчилар шамоли) билан боғлиқ эди[30].

Қул босқинлари Сулу денгизидаги мусулмон ҳукуматлар: Сулу султонлиги, Магуинданао султонлиги ва Ланаодаги султонликлар конфедерацияси (замонавий моро халқи) учун кўпроқ иқтисодий аҳамиятга эга бўлган. 1770-йилдан 1870-йилгача 200 000 дан 300 000 гача одам Эрон ва Бангуингуи қулдорлари томонидан қул қилинган[29][30]. Девид П. Форсйҳетнинг ҳисобларига кўра, 1565-йилдан кейин испан ҳукмронлигининг дастлабки икки асрида Филиппинда 2 миллионга яқин қул асирликка олинган[34].

Шарқий Осиёда қароқчилик
ИХ асрга келиб Шарқий Осиё аҳолиси асосан Шандонг ва Жиангсу қирғоқларида савдогарлик фаолияти билан шуғулланган. Бой ҳомийлар, шу жумладан Жанг Бого минтақада Силла буддист ибодатхоналарини қурдирган. Жанг Бого беқарор муҳит шароити туфайли кўпинча қирғоқ қароқчилари ёки ички қароқчиларнинг қурбони бўлган ватандошларининг қароқчиликка нисбатан муомаласидан ғазабланган. Таҳминан 825-йилда Силлага қайтиб келганидан сўнг, Жанг Бого Чеонгҳаэ (Вандо) да жойлашган улкан хусусий флотга эга бўлган ва Силла қироли Ҳеунгдеокга (826—836-йиллар) Сариқ денгиздаги Силла савдогар фаолиятини ҳимоя қилиш учун доимий денгиз гарнизонини ташкил этиш масаласи билан мурожаат қилган. Ҳеунгдеок бунга рози бўлади ва 828-йилда Кореянинг Жанубий Жеолла провинсияси яқинидаги Вандо оролида расмий тарзда Чеонгҳаэ (кàнгҳì, „тоза денгиз“) гарнизонини (청해진) ташкил қилди. Ҳеунгдеок мудофаа ишлари йўлга қўйиш ва бошқариш учун Жанг Богога 10 000 кишилик қўшин берди. Чеонгҳаэ гарнизонининг қолдиқларини ҳозир Вандонинг жанубий қирғоғидаги Жанг оролида кўриш мумкин. Жанг Сариқ денгиз савдоси ва навигациясига ҳакамлик қилган[35].

1840—1850-йилларда Америка Қўшма Штатлари денгиз флоти ва қироллик денгиз кучлари Хитой қароқчиларига қарши иттифоқда кураш олиб боришди. Тй-ҳо кўрфази ва Тонкин дарёсида йирик жанглар бўлиб ўтди, аммо қароқчилар кемалари Хитойдан узоқ йиллар давомида ҳаракат қилишда давом этган. Баъзи Британия ва Америка фуқаролари Европа кучларига қарши курашиш учун хитойлик қароқчилар билан бирга хизмат қилишга кўнгилли бўлиб қўшилганлар. Шу сабаб Британияликлар хитойлик қароқчилар билан хизмат қилган ғарбликларни қўлга олиш учун мукофот эълон қилишган. Иккинчи афюн уруши ва Таипинг қўзғолони даврида Британия денгиз кучлари томонидан қароқчилик чиқиндилари ҳисобланганлар кўп миқдорда йўқ қилинди, охир-оқибат 1860—1870-йилларда, қароқчилар кераксиз флотлари мавжуд бўлишни тўхтатди.

Хитой қароқчилари Тонкин кўрфази ҳудудини ҳам анча вақт талон-тарож қилган[36][37].
Жанубий Осиёда қароқчилик
Баварижлар – ўзига хос баржа ҳарбий кемалари[38] туфайли номланган синдҳи қароқчилари[39]. Улар эрамиздан аввалги 251—865-йиллар оралиғида фаолият олиб борган. Уларнинг тез-тез қароқчилик қилишлари ва Сейлондан келаётган иккита хазина кемасини талон-тарож қилишлари оқибати Умавийларнинг Синдни босиб олишига сабаб бўлган[40].
Чола империясининг қироллик авфини қабул қилиб эркинлик олган қароқчилар Чола денгиз флотида денгизчи сифатида ҳизмат қилишлари керак эди. Улардан қирғоқ қўриқчилари сифатида фойдаланилган ёки Араб денгизидаги араб қароқчилари билан курашишда разведка ҳизматларига юборилган. Улар вазифаси жиҳатдан Қироллик денгиз флотида қўлланган ХВИИИ асрдаги хусусий ҳизматчиларга ўхшаган. ХВИ—ХВИИ асрларда Мугҳал ҳинд савдогарларига, айниқса Маккага ҳажга кетаётганларга қарши йўлда тез-тез Европа қароқчилари томонидан босқинчиликлар бўлган. Португалияликлар Муғал маликаси Марям-уз-Замонийга қарашли Раҳими кемасига ҳужум қилиб, португалларнинг Даман шаҳрини эгаллаб олишган[41]. ХВИИИ асрда машҳурликка эришган Маратҳа хусусий мулкдори Канҳожи Ангре Мумбай ва Гоа ўртасидаги денгиз қароқчиларини бошқарган[42]. Маратҳалар Британия кемаларига ҳужум қилишган ва Шарқий Ҳиндистон иттифоқи кемаларига ўз сувлари орқали сузиб ўца, солиқ тўлаш мажбуриятини талаб қилишган[43].
Форс кўрфазида қароқчилик
Форс кўрфазининг жанубий қирғоғи инглизларда ХВИИИ аср охиридан Қароқчилар қирғоғи деб аталган. Бу ердан Форс кўрфазининг денгиз йўлларини назорат қилиш Қавосим (Ал Қосими) ва бошқа маҳаллий денгиз кучлари томонидан таъминлаб турилган[44]. Император Ҳинд океани савдосини рақобатчилардан ҳимоя қилиш мақсадида дастлабки Британия экспедициялари, асосан Рас ал-Хайма ва Лингеҳдан Ал-Қосими, 1809-йилда бу штаб-квартираларга ва қирғоқ бўйидаги бошқа портларга қарши юришлар олиб борган, сўнгра 1819-йилда рейдлар қайта тикланган[45]. Бу 1820-йилда инглизлар ва бир қанча қирғоқ атрофи шайхликлари ҳукмдорлари билан денгиз тинчлиги тўғрисида биринчи расмий шартноманинг имзоланишига олиб келган. Бу қарор 1853-йилда Абадий денгиз тинчлиги шартномаси билан мустаҳкамланган. Натижада бу ҳудуд Британия ёрлиғи билан „Қароқчилар қирғоғи“ номига ўзгартирилган ва бир қанча амирликлар Британия томонидан ҳақиқий давлатлар деб тан олинган[44].
Мадагаскарда қароқчилик

Бир пайтлар Мадагаскар 1000 га яқин қароқчиларни ўзида жамлаган[46]. Îле Саинте-Мариэ ХВИИ—ХВИИИ асрлар давомида қароқчилар учун машҳур база бўлган. Энг машҳур қароқчилар утопияси, бу ерда ҳаёлий капитан Миссон ва унинг қароқчилар экипажи ҳисобланиб, улар ХВИИ асрнинг охирида шимолий Мадагаскарда Либертатия эркин мустамлакасига асос солган. Лекин у 1694-йилда орол аҳолисининг кутилмаган босқини натижасида вайрон қилинган[47].
Кариб денгизида қароқчилик


Кариб денгизидаги қароқчилик классик даврда авж олиб 1650-йилдан 1720-йилларнинг ўрталаригача давом этган[48]. 1650-йилга келиб Франсия, Англия каби бирлашган давлатлар ўзларининг мустамлака империяларини ривожлантира бошладилар. Бу катта денгиз савдоси ва умумий иқтисодий яхшиланишга сабаб бўлди.
1625-йилда Шимолий Ҳиспаниолада франсуз букканерлари пайдо бўлган[49], лекин улар дастлаб қароқчилик эмас, балки овчилик қилиб яшаб бошлаган. Уларнинг тўлиқ қароқчиликка ўтиши қисман испанларнинг ўзларига қарам бўлган йиртқич ҳайвонларни қириб ташлашга қаратилган фаолияти туртки бўлган. Букканларнинг Ҳиспаниола материкидан четда бўлган денгиздаги Тортуга оролига кўчиши уларнинг ресурсларини чеклаб қўйган ва қароқчилик имкониятларини тезлаштирган. Бу даврнинг асосий қароқчилик манбаси бўлиб қолаётган букканер ва тарихчи Алехандре Эхқуэмелин фикрича, Тортуга букканери Пер Ле Гранд кўчманчиларнинг Испанияга қайтиш сафарини амалга ошираётганда галлеонларга ҳужумига учраган. 1655-йилда Англиянинг Ямайкани Испаниядан тортиб олиши Тортугада букканерликнинг ўсишини кучайтирди. 1660-йилларда Тортуганинг янги франсуз губернатори Бертран д’Огерон ўз мустамлакачиларига ва Порт Роялдан келган инглизларга хусусий комиссиялар топширди. Буларнинг натижасида Кариб денгизида букканерлик ўзининг энг юқори чўққисига чиқди.
Қароқчиликнинг янги даври 1690-йилларда инглиз қароқчилари Кариб денгизидан ташқарида хазина қидиришни бошлаганларида бошланди. Британиянинг Стюарт қиролларининг қулаши натижасида Англия ва Франсия ўртасидаги азалий адоват яна қайта тиклади. Шу билан инглиз Ямайка ва франсуз Тортуга ўртасидаги фойдали ҳамкорликни тугатилди. 1692-йилдаги зилзила оқибатида Порт Роялнинг вайрон бўлиши Кариб денгизининг диққатга сазовор жойларини камайишига олиб келди ва қароқчиларнинг асосий ўлжа бозорини йўқ қилди[50].

1713—1714-йилларда бир қатор тинчлик шартномалари билан Испания ворислиги уруши тугатилди. Натижада минглаб денгизчилар каби Ғарбий Ҳиндистонда фаолият юритган Европалик хусусий ишчилар Атлантика бўйлаб мустамлакачи денгиз савдоси ривожлана бошлаган вақтда ҳарбий ҳизматдан озод қилинди. Бундан ташқари, ишсизлик туфайли денгиз савдо кемалари (шу жумладан қул кемалари) бортида ишлайдиган Европалик денгизчилардан кўплари касбларини ташлаб қароқчиликка ўтишга иштиёқ билдиришди. Қароқчилар капитанларига Атлантика океани бўйлаб турли қирғоқлардан доимий равишда ёлланганларни рўйхат қилиб берди[51].
Африка, Кариб денгизи ва Европа ўртасидаги денгиз йўли орқали юк ташиш ХВИИИ асрда учбурчак савдо сифатида машҳур бўлган. Бу эса қароқчилик учун кенг имкониятлар яратган. Савдо кемалари Европадан Африка қирғоқлари томонга сузиб, қуллар эвазига ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қурол-яроғлар билан савдо олиб борган. Савдогарлар қулларни Кариб денгизида сотган ва Европага шакар, тамаки, какао каби маҳсулотлар билан қайтишган. Яна бир учбурчак савдода кемалар хом ашё, консерваланган треска ва ромни Европага олиб борган, у ерда юкнинг бир қисми ишлаб чиқарилаган маҳсулотлар учун сотилган. Улар асл юкни қолган қисми билан бирга Кариб денгизига олиб кетишган ва шакарга алмаштиришган. Улар баъзи ишлаб чиқарилган буюмлар билан Янги Англияга келтирилганда учбурчак савдосидаги кемалар ҳар бир бекатда пул ишлаб олган ва бу қароқчилар учун ҳам қўл келган[52].

Кариб денгизидаги қароқчилик 1730-йилдан кейинги бир неча ўн йиллар ичида сусайди, аммо 1810-йилга келиб кўплаб қароқчилар сув бўйлаб сафар қилишди, аммо улар аввалгилари каби жасур ва иштиёқли эмас эдилар. Ўша даврда қароқчилардан Жан Лафитте ва Роберто Кофресилар кўпроқ муваффақиятларга эришган. Лафитте Мексика кўрфази ва унинг атрофидаги базаларни эгаллаган қароқчилар армияси ва кемалари флоти эга бўлгани туфайли кўпчилик томонидан сўнгги қароқчи деб ҳисобланади. Лафитте ва унинг одамлари 1812-йилги Янги Орлеан урушида ҳам қатнашиб шуҳрат қозонган. Кофресининг базаси Мона оролида, Пуэрто-Рикода тузилган бўлиб, у ердан бутун минтақадаги савдога хавф солган. У қароқчиликка қарши халқаро операциялар учун охирги асосий нишон бўлган[53].

Қароқчилик фаолияти 1713-йилда Испания ворислиги урушининг тугаши даврида 1720-йиллар оралиғида қисқа вақтда қайта тикланишга эришди. Урушдан кейин денгизчиларнинг кўпчилиги иш ҳақининг пасайиши сабабли қароқчилик йўлини танлашади. Шунингдек, урушни тугашига сабаб бўлган Утрехт шартномасининг шартларига кўра Буюк Британиянинг қироллик Африка компаниясига ва бошқа инглиз қуллари учун ўттиз йиллик шартнома тузилади. Африкалик қулларни испан колонияларига етказиб бериш инглиз савдогарлари томонидан таъминлаган. Бу орқали эса контрабандачилар потенциал Америкадаги расмий равишда ёпиқ Испания бозорларига кириб бора олган ва бу ҳолат бутун минтақа доирасида иқтисодий тикланишга сабаб бўлган. Шу каби қайта тикланишда қатнашган Кариб денгизи савдоси қароқчилар учун ятарли янги имкониятларни тақдим этди. Бу даврда Кариб денгизида қароқчиликнинг кўпайишига Испаниянинг Кампечедаги инглиз ёғочли турар-жойининг қулаши ва 1715-йилда жанубий Багама ороллари яқинидаги чўкиб кетган кумуш флотининг эътиборга сазовор жойлари ҳам катта ҳисса қўшган. Аҳоли орасида жиноят ва қароқчилик даражасининг ошиб бораётганидан қўрқиш, сиёсий норозилик ҳолатларида халқнинг қароқчиликка нисбатан муомаласидан ҳавотирланган Буюк Британия парламенти қароқчиликка қарши курашишга қарор қилади ва натижасида 1717—1721-йилларда қароқчилик тўғрисидаги қонун қабул қилади. Уларга нисбатан жазо турларига кўра кичикроқ жиноятларда айбланганлар бўлса ҳам жазо сифатида қўлланган ёки қироллик томонидан авф этиш билан ўлим жазоси ўрнида етти йиллик Шимолий Америкада жазо муддати ўташ тайинланган. 1717-йилдан бошлаб Британия ҳукуматига таслим бўлган қароқчиларни афв этиш таклиф қилинган. 1720-йилдан сўнг Қироллик денгиз флоти томонидан қароқчиликка қарши самарали чоралар кўрилиши натижасида классик маънода қароқчиликка маълум даражада барҳам берилган.

Канар оролларида қароқчилик
Канар ороллари Испания архипелагининг стратегик ҳолатига кўра денгиз йўллари чорраҳасида жойлашган ва Европа, Африка ва Америка давлатлари орасида савдо кўприги ҳисобланган[54]. Шу сабаб ҳам бу ер сайёрадаги қароқчилар энг кўп гавжум бўлган жойлардан бири эди.
Канар оролларида фаолият олиб борган қароқчилардан Бербер, инглиз, франсуз ва голланд қароқчиларининг ҳужумлари ва узлуксиз талон-тарожлари муваффақиятли ҳисоблансада, кўпинча муваффақияцизликка учраган[54] ва бу архипелагдан қароқчи ва талончилар Кариб денгизигача бостириб кирган. Қароқчилар ичида Франсуа Ле Cлерc, Жак де Сорес, Френсис Дрейк Гран Канарияда мағлубиятга учраган. Питер ван дер Доэс, Мурат Реис ва Ҳоратио Нелсон каби қароқчилар оролларга ҳужум уюштириб, Санта-Круз де Тенерифе жангида мағлубиятга учраган (1797-йил). Архипелагда туғилганлар ичида Испания монархи Фелипе В ўзининг тижорат босқинчиликлари ва қароқчилари орқали тез-тез фойда кўриб турган қароқчи Амаро Паргодан устун турган[55][56].
Шимолий Америкада қароқчилик
Шимолий Американинг шарқий қирғоқларида дастлаб қароқчилик ХВИИ асрнинг бошларида фаоллашган. Англия-Испан уруши (1585—1604-йилларда) тугагандан сўнг бўшатилган инглиз хусусий хизматчилари қароқчилик билан шуғулланиб бошлашган[57]. Бу даврда дастлабки қароқчиларнинг энг машҳури ва омадлиси Питер Истон бўлган.
ХВИИИ аср охири – ХИХ аср ўрталарида Америка дарё қароқчилигини асосан Огаё дарёси ҳамда Миссисипи дарёси водийларида бирлашган қароқчилар ташкил қилган. 1803-йилда Тоwер Роcкда АҚШ армиясининг отлиқ аскарлари чегара қўшинлари постидан Форт Каскаскиа дарё ёқаси бўйлаб, Иллинойс штатининг Саит-Лоуис рўпарасига бостириб кирган ва дарё қароқчиларини қувиб чиқарган.
1790-йилларнинг охирида Стак оролида дарё қароқчилари савдоси қалбаки пул сотувчилари билан ҳам боғлиқ бўлган. 1809-йилда дарё қароқчилигининг охирги йирик фаолияти Юқори Миссисипида амалга оширилган ва бу ҳудудда дарё қароқчилиги тўсатдан тўхтатилган.
Маданияти ва ижтимоий тузилмаси
Мукофотлари
Қароқчилар ўз фаолиятида қўлга киритилган пулларни қандай тақсимланишини аниқлайдиган иерархия тизимига эга бўлган. Қароқчилар ўша муҳитдаги бошқа бандлик соҳаларига қараганда ўзаро тенг ҳуқуқли эдилар. Бунга кўра қароқчилар квартал усталари капитанга қарши мувозанатга эга эди ва унинг буйруқларига қарши чиқиш ҳуқуқига эга эди. Талончиликнинг асосий қисмини юклар ва кема жиҳозлари ташкил қилган бўлиб, дори-дармонлар юқори қадрланга. Олмослар топилмаси оддий талон-тарож ҳисобланган. Чунки сотиш қийинлиги ва ҳаридор топилмаслиги сабабли уларнинг қиймати пас баҳоланган ва ҳозирга қараганда одамлар уларнинг баҳоси ҳақида жуда кам тушунчага эга бўлишган. Бошқа бир ҳолатга кўра эса қароқчига, унинг экипаждошларига улуш қилиб берилган бир нечта майда олмоснинг нархидан анча қимматга тушадиган катта олмос берилган[58].
Оддий денгизчилар капитаннинг бйруғига кўра ўлжанинг бир қисмини, ёки одатда битта улушини олишади. Энг муваффақиятли қароқчиларнинг экипажи карераси камида бир марта асосан 1000 фунт стерлинг (1,17 доллар) улушини топа олган[58]. Битта кемадан олинган энг катта миқдорларнинг кўрсаткичи капитан Тҳомас Теw томонидан 1692-йилда ҳинд савдогаридан ўмарилган. Унинг кемасидаги барча оддий денгизчиларнинг ҳар бирида 3000 фунт стерлинг (3,5 доллар) улуш бўлган, зобитлар келишилган имтиёзларга мутаносиб равишда каттароқ миқдорни олишган. Теwнинг ўзи эса 2½ миқдорда имтиёз сифатида маблағ олган. Аммо, бунинг оқибатида бир нечта кемалар қўлга олинди, битта улуш деярли икки баравар қимматга тушган[58][59].
| Даража | 1808-йилгача | 1808-йилдан кейин |
|---|---|---|
| Капитан | 3/8 | 2/8 |
| Адмирал | 1/8 | 1/8 |
| Елканлар устаси ЛейтенантларДенгиз пиёдалари капитани |
1/8 | 1/8 |
| Прокурорлар | 1/8 | 1/8 |
| Кичик офицерлар | 1/8 | 1/8 |
| Қуролчилар, денгизчилар | 1/8 | 2/8 |
| Унвон | Бартҳоломеw Роберц | Георге Лоwтҳер | Wиллиам Пҳиллипс | Хусусий Сер Wиллиам Монсон |
Қироллик денгиз флоти
(ойига) |
|---|---|---|---|---|---|
| Капитан | 2 та акция | 2 та акция | 1,5 та акция | 10 та акция | £ 8 |
| Кемасоз | 1,5 та акция | 1,5 та акция | 1,25 та акция | 7 ёки 8 та акция | £ 4 |
| Боцман | 1,5 та акция | 1,25 та акция | 1,25 та акция | 5 та акция | £ 2 |
| Тўпчи | 1,5 та акция | 1,25 та акция | 1,25 та акция | 5 та акция | £ 2 |
| Квартал устаси | 2 та акция | 4 та акция | £ 1 | ||
| Дурадгор | 1,25 та акция | 5 та акция | £ 2 | ||
| Суб-лейтенант | 1,25 та акция | 5 та акция | £ 2 | ||
| Шифокор | 1,25 та акция | 5 та акция | Бортда бир киши учун £ 5 | ||
| Бошқа офицерлар | 1,25 та акция | ҳар хил ставкалар | ҳар хил ставкалар | ||
| Муқобил денгизчилар (2 йиллик тажрибали) Оддий денгизчилар |
1 та акция | 1 та акция |
1 та акция |

Ўлжаси
Қароқчилар кўплаб кемаларни эгаллаб олганига қарамай, уларнинг орасида хазиналарини сақлаб қўйганлари (кўмганлари) кам бўлган. Кўпинча ўғирланган „хазина“ озиқ-овқат, сув, спиртли ичимликлар, қурол ёки кийимдан ташкил топган. Бошқа нарсалар: хўжалик буюмлари, совун бўлаклари, арқон ҳамда лангар каби асбоб-ускуналарни қароқчилар ўз кемаларида сақлаб қўйишган. Булар келажакдаги савдо учун ёки эҳтиёжларга кўра керак бўлган ва қароқчилар уларни ўзлари билан олиб юрган. Қароқчилар ўзлари забт этган кемалардаги бир қанча одамларни ўлдиришга мажбур бўлишган, сабаби агар кема таслим бўлса, улар ҳеч кимни ўлдирмайдилар, чунки қароқчилар ҳеч қандай асир олмагани маълум бўлса, уларнинг қурбонлари ўлимгача курашиб, ғалабага интилганлар. Бундай ҳолат кўп учраган, масалан, Тҳомас Теw томонидан ҳужумга учраган кемадаги 300 нафар оғир қуролланган аскарлар қисқа жангдан кейин таслим бўлишган ва Теwнинг 40 кишилик экипажидан ҳеч қайси яраланмаган[60].
Хусусий қароқчилик

Хусусий қароқчилар – Қароқчиларга ҳос усулларни қўллаб ҳаракатланадиган аммо ҳукумат томонидан назоратга олинган, уларнинг топшириғи билан иш кўрадиган қароқчилар. Улар фақат ҳукумат душманларининг кемаларига талончилик уюштира олади. 1787-йилда АҚШ конституцияси Конгрессга нома ва репрессияларни чиқаришга рухсат берган. Уларга кўра хусусий шахс ўзининг комиссиясида белгиланган ҳудудда қароқчилик қилиши ва керакли нишонларгагина ҳужум қилиши мумкинлиги тасдиқланган. Бу кўрсатмалар билан у жиноий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган. Аммо қонуннинг бундай қалтислиги ҳар доим ҳам хусусий қароқчилик қиладиган шахсларни қутқара олмаган. Бу вазиятда жиноятчининг васийлигига эътибор берилган яъни у ҳукумат комиссияси назоратидами ёки бошқа шахс томонидан буйруқларга бўйсунганми аниқлаштирилган. Испания расмийлари бу қоидаларни рад этишини билдириб чет эллик хусусий шахсларни қалт эттириш бўйича бўйинларига мактублар осилган ҳолда ҳукуматга мурожаат қилиб чиқишди. Шу билан бирга кўплаб хусусий шахслар ўзларининг суверенлари тинчликда бўлган давлатларга ҳужум қилишди ва ўзларини қоидалардаги чегаралардан ошиб кетишганини тан олди ҳамда расмий тарзда қароқчи эканликларини билдиришди. Аммо „марқуэ номаси“ бундай қароқчиларни ҳимоя қилиб, келишилган қароқчилик ғояси кейинчалик душман савдо кемаларига ҳужум уюштиришда қўл келишини айтди.
Хусусий қароқчилик бўйича Усмонлилар империяси томонидан ваколатга эга Барбар қароқчилари, Авлиё лоанн рицерлари томонидан рухсат берилган Малта қароқчилари, Испания ваколатидаги Дункеркерлар мулкдорликка эга эди. 1626—1634-йилларда Дункеркерлар 1499 та кемани эгаллаган ва 336 тасини чўктириб юборишга эришган[61]. 1609—1616-йилларда Англия ҳукуматининг 160 та кемаси Жазоирликлар томонидан талон-тарож қилинган.

Машҳур хусусий қароқчилардан сер Франcис Дракенинг ва унинг ҳомийси Элизабетҳ И ўртасидаги муносабатлар Англия фойдасига ҳизмат қилган[62]. ХВИИ-ХВИИИ асрларда хусусий қароқчилик денгиз ҳарбий кучларининг асосий қисмини ташкил қилган. Тўққиз йиллик уруш вақтида франсузлар ўз хусусий қароқчиларини қўллаб қувватлаш сиёсатини амалга оширган[63]. Уруш вақтида улар Англиянинг 4000 га яқин савдо кемаларини ёқотган. Австрия ворислиги урушида Британия 3238 та савдо кемалари ва Франсия 3434 та савдо кемасидан айрилган[64]. Америка инқилоби даврида хусусий бортларда 55000 га яқин америка денгизчилари ҳизмат қилган. Улар ихтиёрида 1700 та кема бўлган ва ташқаридан 2283 та душман кемасини босиб олган[65]. 1856-йилга келиб Париж декларациясига кўра хусусий мулк қароқчилиги халқаро аҳамиятини йўқотди.
Тижорат босқинлари

Қароқчиликка ўхшаш тижорат боқинлари асосан савдогарлар ва юк ташувчи кемаларга ҳужум уюштирувчи талончилар фаолияти саналади. Улар тижорат босқинчилари ёки савдогарлар босқинчилари деб аталадиган яширин ҳарбий кемаларда душманларининг юк ташув бўлимларига ҳужум уюштиради. Савдо босқинчилари Америка инқилоби даврида омадли фаолият олиб борган. Америка фуқаролар уруши даврида конференсия тузилиб тижотрат босқинлари сифатида бир қанча савдо рейдлари юборилди. Улар ичида CСС Алабама энг машҳур рейд бўлган. Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари даврларида Германия ҳукумати ҳам Атлантика ва Ҳинд океанларида бу усулдан фойдаланган. Унга кўра, фойдаланишга топширилган кемалар очиқдан очиқ ишлатилиши керак ва бу савдо босқинчилари хусусий шахс ҳам, қароқчилар ҳам бўлмаслиги инобатга олинган. Уларга ҳужум қилувчи қарама-қарши душманлари уларни сезмасликлари керак эди[66].
Аёлларнинг ўрни

Тарих давомида қароқчилик асосан эркаклар касби ҳисобланса-да, қароқчилар орасида аёллар ҳам бўлган[67]. Қароқчилар одатларига кўра аёлларни ўз кемаларига чиқишга рухсат бермаган. Аёлларнинг кемада бўлиши омадсизлик келтиради деб ишонишган. Экипажнинг эркак аъзолари аёллар устидан жанжаллашиб қолишидан қўрқиб ҳам рухсат беришмаган. Кўпгина кемаларда аёллар ва ёш болалар чиқиши экипаж аъзолари томонидан имзоланган кема шартномаси билан қатъий тақиқланган[68].
Аёлларнинг бортга чиқишига қаршиликлар кучли бўлишига қарамай кўплаб аёллар ҳоҳишларига кўра ўзларини бошқа қароқчилар билан тенг ҳисоблашган. Масалан, Анне Боннй капитан Cалиcо Жаcкнинг кемасида эркаклар каби кийинган ва ҳаракат қилган[68]. У ва Марй Реад, бошқа аёл қароқчилар кўпинча бу соҳада ноёб деб ҳисобланган. Шу билан бирга кўплаб аёллар қароқчиликнинг олтин даврларида қароқчи эркаклар учун ҳос бўлган кўплаб ҳуқуқ, имтиёзлар ва эркинликлардан фойдаланиш йўлида, эркаклардек кийинган бўлиши мумкин.
Маданий тасаввурлар

Қароқчилик бадиий адабиётда асосий мавзулардан бири бўлиб, уларнинг Кариб денгизи мужассамланишида маълум бўлган стереотипик нутқ ва кийиниш одатларининг баъзилари бутунлай хаёлийдир. 1881-йилда Роберт Луи Стивенсоннинг Хазиналар ороли асари пайдо бўлди ва асар ўзининг энг юқори чўққисига чиқди.

1724-йилда Лондонда нашр этилган Капитан Чарлес Жоҳнсоннинг Қароқчиларнинг умумий тарихи асари машҳур қароқчилар тушунчасини шакллантиришда катта таъсир кўрсатди. Унда олтин асрнинг кўплаб таниқли қароқчиларинининг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар киритилган. 1911-йилдаги Ж. М. Барриэнинг Петер Пан романида Қароқчилар маданиятининг баъзи ихтиролари, масалан, боғланган асир денгиз бўйлаб чўзилган тахтадан чиқиб кетиши ва тахтада юриш кабилар тасвирланган[69].
1950-йилда Инглиз актёри Роберт Неwтоннинг Дисней филмига мослашувида Лонг Жоҳн Силвер образи ҳам қароқчиларнинг замонавий талқинини ривожлантирди[70][71].
Кариб денгизи қароқчилари филмлари қароқчиликка замонавий қизиқишни қайта тиклашга ёрдам берди ва кассада яхши натижаларга эришди.
1879-йилги Гилберт ва Салливан классик комик операси Пиратес оф Пензанcе комикслари қароқчилар қироли ва унинг бахциз қароқчилар гуруҳига бағишланган.
Қароқчилик атамасининг ҳозирги кунда ишлатилишини кўпгина спорт жамоалари, ижтимоий фаоллик гуруҳлари номида, таҳаллус ва шиорларида учратиш мумкин. Улар ўзлари учун „Қароқчи“, „Босқинчи“, „Букканер“ атамаларидан фойдаланишган. Бунинг илк мисолларидан, 1891-йилда Бейсбол Олий Лигасининг Пицбург жамоаси ўзлари учун „Қароқчилар“ лақабини қўллашган[72]. Шунингдек, бошқа ҳаваскорлар ва мактаб жамоалари ҳам бир нечта профессионал спортга оид номлар билан бирга қароқчилар жамоалари номларини қабул қилишган. Лас-Вегас Раидерс ва Миллий Футбол Лигасининг Тампа Бай Буccанеэрс шулар жумласидан. Букканер номи Флорида штатининг Тампа шаҳрида бўлиб ўтган Гаспарилла қароқчилар фестивали парадидан илҳомланиб олинган ва афсонавий қароқчи Жосе Гаспар афсонасига асосланиб қўйилган.
Манбалар
- ↑ Пеннелл, C. Р. „Тҳе Геограпҳй оф Пираcй: Нортҳерн Мороccо ин тҳе Мод-Нинетеэнтҳ Cентурй“, . Бандиц ат Сеа: А Пиратес Реадер Пеннелл: . НЙУ Пресс, 2001 — 56-бет. ИСБН 978-0-8147-6678-1. „Сеа раидерс [...] wере мост аcтиве wҳере тҳе маритиме энвиронмент гаве тҳем мост оппортунитй. Нарроw страиц wҳич фуннелед шиппинг инто плаcес wҳере амбуш wас эасй, анд эсcапе лесс чанcй, cаллед тҳе пиратес инто cертаин ареас.“
- ↑ Ҳеэбøлл-Ҳолм, Тҳомас. Порц, Пираcй анд Маритиме Wар: Пираcй ин тҳе Энглиш Чаннел анд тҳе Атлантиc, c. 1280–c. 1330, Медиэвал Лаw анд Иц Праcтиcе. Леиден: Брилл, 2013 — 67-бет. ИСБН 978-9004248168. „[...] тҳроугҳ тҳеир эхтенсиве пираcиэс тҳе Порцмен [оф тҳе Cинқуэ Порц] wере эхперц ин предаторй аcтионс ат сеа. [...] Фуртҳерморе, тҳе геостратегиc лоcатион оф тҳе [Cинқуэ] Порц он тҳе Энглиш cоаст cлосест то тҳе Cонтинент меант тҳат тҳе Порц [...] cоулд эффеcтивелй cонтрол тҳе Нарроw Сеас.“
- ↑ „ТЕДх Талк: Wҳат ис Пираcй?“. 2020-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-октябр.
- ↑ Арқуилла, Жоҳн. Инсургенц, Раидерс, анд Бандиц: Ҳоw Мастерс оф Иррегулар Wарфаре Ҳаве Шапед Оур Wорлд. Иван Р. Деэ, 2011 — 242-бет. ИСБН 978-1-56663-908-8. Қаралди: 2015-йил 5-март. „Фром анcиэнт ҳигҳ сеас пиратес то 'роад агенц' анд а ҳост оф отҳер буш анд моунтаин пасс бригандс, бандиц ҳаве беэн wитҳ ус фор агес.“
- ↑ „Террорисм Гоэс то Сеа“. Фореигн Аффаирс. Деcембер 14, 2007да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Деcембер 8, 2007.
- ↑ Д.Арчибуги, М.Чиаруги. „Пираcй чалленгес глобал говернанcе“. опенДемоcраcй (2009-йил 9-апрел). 2009-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 9-апрел.
- ↑ „Онлине Этймологй Диcтионарй“. Этймонлине.cом. 2009-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 18-декабр.
- ↑ „Онлине Этймологй Диcтионарй“. Этймонлине.cом. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ 9,0 9,1 Мøллер, Бжøрн. „Пираcй, Маритиме Террорисм анд Навал Стратегй.“ Cопенҳаген: Даниш Институте фор Интернатионал Студиэс, Новембер 16, 2008. 10.
- ↑ Тҳуcйдидес wроте: „Фор ин эарлй тимес тҳе Ҳелленес анд тҳе барбарианс оф тҳе cоаст анд исландс, ас cоммуниcатион бй сеа беcаме море cоммон, wере темптед то турн пирате…индеэд, тҳис cаме то бе тҳе маин соурcе оф тҳеир ливелиҳоод, но дисграcе беинг ет аттачед то суч ан ачиэвемент, бут эвен соме глорй.“
- ↑ Агаин, аccординг то Суэтониус’с чронологй (Жулиус 4 Арчивед Деcембер 26, 2022, ат тҳе Wайбаcк Мачине). Плутарч (Cаэсар 1.8–2 Арчивед Фебруарй 13, 2018, ат тҳе Либрарй оф Cонгресс Wеб Арчивес) сайс тҳис ҳаппенед эарлиэр, он ҳис ретурн фром Ниcомедес’с cоурт. Веллеиус Патерcулус (Роман Ҳисторй 2:41.3–42 Арчивед Жулй 31, 2022, ат тҳе Wайбаcк Мачине сайс мерелй тҳат ит ҳаппенед wҳен ҳе wас а ёунг ман.
- ↑ Плутарч, Cаэсар 1–2.
- ↑ „Тҳе Голден Аге оф Пираcй“ (эн). www.рмг.cо.ук. 2021-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-октябр.
- ↑ Тҳе Пиратес оф Ст. Тропез.
- ↑ Ведран Дуанčиć; (2008) Ҳрвацка измеđу Бизанта и Франаčке (ин Cроатиан) п. 17; [1] Арчивед Новембер 13, 2020, ат тҳе Wайбаcк Мачине
- ↑ Маддалена Бетти; (2013) Тҳе Макинг оф Чристиан Моравиа (858–882): Папал Поwер анд Политиcал Реалитй п. 129; Брилл Аcадемиc Публишерс, ИСБН 900421187Х
- ↑ Ҳ Тҳомас Милҳорн, Cриме: Cомпутер Вирусес то Тwин Тоwерс, Универсал Публишерс, 2004. ИСБН 1-58112-489-9.
- ↑ Степан Разин. „Пиратес & Приватеэрс: Тҳе Ҳисторй оф Маритиме Пираcй“. www.cиндйваллар.cом. Арчивед фром тҳе оригинал он Аугуст 5, 2007. Ретриэвед Аугуст 28, 2007.
- ↑ Эарле (2003), п. 89
- ↑ Гуилмартин (1974), пп. 217–219
- ↑ Эарле (2003), п. 45
- ↑ Эарле (2003), п. 137
- ↑ Глете (2000), п. 151
- ↑ Эарле (2003), п. 139
- ↑ Гуилмартин (1974), п. 120
- ↑ Эарле (2003), пп. 39–52
- ↑ „Wҳен Эуропеанс wере славес: Ресеарч суггесц wҳите славерй wас муч море cоммон тҳан превиоуслй белиэвед“. 2011-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ "Чристиан Славес, Муслим Мастерс: Wҳите Славерй ин тҳе Медитерранеан, тҳе Барбарй Cоаст анд Италй, 1500–1800 Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш.". Роберт Давис (2004) ИСБН 1-4039-4551-9 - ↑ 29,0 29,1 Жамес Франcис Wаррен. Тҳе Сулу Зоне, 1768–1898: Тҳе Дйнамиcс оф Эхтернал Траде, Славерй, анд Этҳниcитй ин тҳе Трансформатион оф а Соутҳеаст Асиан Маритиме Стате. НУС Пресс, 2007 — 257–258-бет. ИСБН 9789971693862.
- ↑ 30,0 30,1 30,2 Жамес Франcис Wаррен. Иранун анд Балангинги: Глобализатион, Маритиме Раидинг анд тҳе Биртҳ оф Этҳниcитй. НУС Пресс, 2002 — 53–56-бет. ИСБН 9789971692421. Қаралди: 2019-йил 9-июл.
- ↑ 31,0 31,1 Антонй, Роберт Ж. (Фебруарй 2013). „Турбулент Wатерс: Сеа Раидинг ин Эарлй Модерн Соутҳ Эаст Асиа“. Тҳе Маринер'с Миррор. 99-жилд, № 1. 23–38-бет. дои:10.1080/00253359.2013.766996.
- ↑ Пираcй анд суррептитиоус аcтивитиэс ин тҳе Малай Арчипелаго анд аджаcент сеас, 1600–1840 Сим: . Спрингер, 2014. ИСБН 9789812870858.
- ↑ 33,0 33,1 Жункер, Лаура Леэ. Раидинг, Традинг, анд Феастинг: Тҳе Политиcал Эcономй оф Пҳилиппине Чиэфдомс. Университй оф Ҳаwаии Пресс, 1999. ИСБН 9780824820350.
- ↑ Давид П. Форсйтҳе (2009). „Энcйcлопедиа оф Ҳуман Ригҳц, Волуме 1 Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш.“. Охфорд Университй Пресс. п. 464. ИСБН 0195334027 - ↑ Чонг Сун Ким, „Славерй ин Силла анд иц Соcиологиcал анд Эcономиc Имплиcатионс“, ин Андреw C. Наҳм, эд. Традитионал Кореа, Тҳеорй анд Праcтиcе (Каламазоо, МИ: Cентер фор Кореан Студиэс, 1974)
- ↑ Жоҳн Клеинен. Пиратес, Порц, анд Cоасц ин Асиа: Ҳисториcал анд Cонтемпорарй Перспеcтивес. Институте оф Соутҳеаст Асиан Студиэс, 2010 — 60-бет. ИСБН 978-981-4279-07-9.
- ↑ Неw Петерсон магазине, 1896 — 578-бет.
- ↑ "Индиан Пиратес: Фром тҳе Эарлиэст Тимес то тҳе Пресент Дай", бй Ражарам Нараян Салеторе, паге 18
- ↑ Агиус, Дионисиус А.. Cлассиc Шипс оф Ислам: Фром Месопотамиа то тҳе Индиан Оcеан (эн). БРИЛЛ, 2008 — 385-бет. ИСБН 978-90-04-15863-4. Қаралди: 2023-йил 29-апрел.
- ↑ Салеторе, Ражарам Нараян. Индиан Пиратес (эн). Cонcепт Публишинг Cомпанй, 1978 — 21-бет. Қаралди: 2023-йил 29-апрел.
- ↑ Финдлй, Элисон Б (Април–Жуне 1988). „Тҳе Cаптуре оф Марям-уз-Замани’с Шип: Мугҳал Wомен анд Эуропеан Традерс“, Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй, 108 (2): 227–238.
- ↑ „Cросс-Cултурал Перcептионс оф Пираcй: Маритиме Виоленcе ин тҳе Wестерн Индиан Оcеан анд Персиан Гулф Регион дуринг а Лонг Эигҳтеэнтҳ Cентурй“. 2016-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-май.
- ↑ „Солдиэрс, Сеаҳаwкс анд Смугглерс“. 2008-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 20-июл.
- ↑ 44,0 44,1 Ҳеард-Бей, Фрауке. Фром Труcиал Статес то Унитед Араб Эмиратес. УК: Лонгман, 1996 — 282–284-бет. ИСБН 0582277280.
- ↑ „Фром Пирате Cоаст То Труcиал“. 2008-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 20-июл.
- ↑ Гемма Питчер, Патриcиа C. Wригҳт. „ Мадагасcар & Cоморос Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш. “ п. 178. - ↑ „Либертатиа“. эверйтҳинг2.cом. 2017-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-ноябр.
- ↑ Луcиэ-Смитҳ, Эдwард. Оутcасц оф тҳе Сеа: Пиратес анд Пираcй. Паддингтон Пресс, 1978. ИСБН 9780448226170.
- ↑ „Тортуга – Пирате Ҳисторй – Тҳе Wай Оф Тҳе Пиратес“. 2015-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-октябр.
- ↑ Нигел Cаwтҳорне (2005), Пиратес: Ан Иллустратед Ҳисторй, Артурус Публишинг Лтд., 2005, п. 65.
- ↑ Куҳн, Габриэл. Лифе Ундер тҳе Жоллй Рогер: Рефлеcтионс он Голден Аге Пираcй. ПМ Пресс, 2010.
- ↑ Марк Курланскй, Cод: А Биограпҳй оф тҳе Фиш Тҳат Чангед тҳе Wорлд. Пенгуин, 1998.
- ↑ Wомбwелл, А. Жамес. Тҳе Лонг Wар Агаинст Пираcй: Ҳисториcал Трендс. Форт Леавенwортҳ, Кансас: Cомбат Студиэс Институте Пресс, 2010 — 204-бет. ИСБН 978-0-9823283-6-1.
- ↑ 54,0 54,1 „Ла пиратерíа – Ҳисториа – (ГЕВИC) Гран Энcиcлопедиа Виртуал Ислас Cанариас“. www.гевиc.нет. 2021-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-август.
- ↑ Фариñа Гонзáлез, Мануэл. „Ла эволуcиóн де уна фортуна индиана: Д. Амаро Родрíгуэз Фелипе (Амаро Парго).“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июн.
- ↑ Амаро Парго: доcументос де уна вида, И. Ҳéроэ й форражидо. Эдиcионес Идеа, 2017 — 520-бет. ИСБН 978-8416759811. Қаралди: 2018-йил 20-март.
- ↑ Cливе Сениор, А Натион оф Пиратес: Энглиш Пираcй ин иц Ҳейдай (Неwтон Аббот, 1976)
- ↑ 58,0 58,1 58,2 „Треасуре“. 2019-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 21-апрел.
- ↑ Госсе, Пҳилип. Тҳе Пиратес' Wҳо'с Wҳо. БиблиоБазаар, ЛЛC, 2007. ИСБН 978-1-4346-3302-6. п. 251.
- ↑ „Пиратесофамериcа.cом“. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 1609—1616 йилларда
- ↑ Келсей, Ҳаррй, Сир Франcис Драке; Тҳе Қуээнъс Пирате, Яле Университй Пресс, Неw Ҳавен, 1998, ИСБН 0-300-07182-5.
- ↑ Бреwер, Жоҳн. Тҳе Синеwс оф Поwер: Wар, Моней, анд тҳе Энглиш Стате, 1688–1783. Неw Ёрк.: Алфред А. Кнопф, 1989. п. 197.
- ↑ Приватеэринг анд тҳе Привате Продуcтион оф Навал Поwер Арчивед Деcембер 11, 2003, ат тҳе Wайбаcк Мачине, Гарй М. Андерсон анд Адам Гиффорд Жр.
- ↑ Приватеэрс ор Мерчант Маринерс ҳелп wин тҳе Револутионарй Wар Арчивед Жуне 4, 2019, ат тҳе Wайбаcк Мачине.
- ↑ Баилей, Рогер А. (Деcембер 19, 2012). „Cоммерcе Раидерс“. Америcан Баттлефиэлд Труст. Арчивед фром тҳе оригинал он Жуне 4, 2020. Ретриэвед Марч 31, 2023.
- ↑ „Wере тҳере реаллй wомен пиратес?“. www.пантҳербай.cом. 2015-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-ноябр.
- ↑ 68,0 68,1 Пеннелл, C. Р. 2001. Бандиц ат сеа : А пиратес реадер. Неw Ёрк: Неw Ёрк Университй Пресс.
- ↑ Бонанос. „Дид пиратес реаллй сай "арррр"?“. Слате.cом (2007-йил 5-июн). 2008-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 18-декабр.
- ↑ Ангус Констам (2008) Пираcй: Тҳе Cомплете Ҳисторй П. 313. Оспрей Публишинг. Ретриэвед Оcтобер 11, 2011
- ↑ Дан Паррй (2006). „Блаcкбеард: Тҳе Реал Пирате оф тҳе Cариббеан“. п. 174. Натионал Маритиме Мусеум
- ↑ "Ҳисторй оф тҳе Питцбургҳ Пиратес: Эарлй Еарс". МЛБ.cом. Питцбургҳ Пиратес. Арчивед фром тҳе оригинал он Оcтобер 16, 2021. Ретриэвед Оcтобер 13, 2021.