Қавчин, каучин — ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири. Қавчин Чиғатой улуситт энг йирик 4 қабиладан бири (жалойир, барлос ва арлот) саналган. Чингизхон бу 4 қабилани (4 минг жангчи билан) ўғли Чиғатойта бериб, уларнинг ҳар қайсиси учун тегишли ҳудуд ажратган. Қавчинлар Амударёнинг юқори ҳавзасидаги ерларга жойлашганлар. Қавчинлар, асосан, ярим ўтроқ ҳолда яшаб, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Улар бир қанча уруғларга бўлинган. Шулардан энг йириклари бегузув, балхи, кўрпачувиш, бўзчи, кашмири, сулаймон, имом, бўйин, тугал, пўла шерали, туябўйин кабилардир. 1920-йилларга келиб Ўзбекистон ҳудудида 25 минг кишига яқин қавчин бўлиб, улар, асосан, ҳозирги Қашқадарё вилоятида жойлашган. Қавчинлардан 2 мингга яқин киши Карки (Туркманистон) да озроқ қисми Кўлоб водийси (Тожикистон)да яшаган.