Qiyot
Қиёт — ўзбек уруғларидан бири; ХИ—ХИИ асрларда Мўғулистонда яшаб кўчманчи чорвачилик билан шуғулланганлар.
ХИВ асрда қиётлар Чингизхон юришларида иштирок этганлар ва ХИИИ аср бошида Жўжихон билан Дашти Қипчоққа келадилар. Олтин Ўрда емирилгач, ХВ асрда қиётлар, Абдулхайрхон тузган Ўзбек улуси давлатига кирадилар. Кейин қиётларни бир қисми Шайбонийхон билан Мовароуннаҳрга, қолган қисми Элбарсхон билан Хоразмга кўчиб ўтишади. Қиётлар Бухоро ва Хива хонликларида юқори мансабларни эгаллашган. Хоразмдаги қиётларни бир қисми қорақалпоқлар таркибига кирганлар, Қиётлар 3 га бўлинган: уч тамғали, тароқли, болғали. Қашқадарёнинг юқори оқими, Хоразм ва Бухоро воҳалари, шунингдек, Зарафшоннинг ўрта оқимида қиётлар ХИХ аср охирларида, ХХ асрнинг бошларида, асосан, ўтроқлашиб, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Хоразмдаги қиётлар ХВИИ аср охири ХВИИИ аср бошида Хоразмнинг ғарби-шимоли томонига чиқиб яшайди. Бу қиётлар қорақалпоқ қиётлари дейилган. ХВИИ аср охирида Хоразм хонлигининг уруш аслаҳа вазири Қорахон қиёт ўғли Жолматнинг қилмиши сабабли Хоразмдан суригун қилинади. Қорахон қиёт оиласи ва 3 ўгли билан Амударё орқали шарққа томон йўл олади. Амударё шохчаси Кофарниҳон дарёси ёқасидаги Қабодиён беклигига келиб қолишади.
Адабиётлар
- Шониёзов Карим, Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни, Т., 2001.