Sovet Armiyasi
Қизил Армия (русчада: Красная армия, ёки тўлиқ номи Рабоче-крестянская Красная Армия, яъни „ Ишчи-деҳқонларнинг Қизил Армияси“) Октябр Революциясидан кейин ўзидан олдинги Чор Россиясининг худудида Болшевик ҳукумат томонидан асос солинган ҳарбий қўшинлардир. Бу армиянинг биринчи ва асосий мақсадларидан бири ташқи кучлар (Франсия, Буюк Британия, Чехославакия, АҚШ, Япония Империяси)томонидан қўллаб қувватланган Оқ Армияни мағлуб қилиш бўлган. „Қизил“ сўзи инқилобга алоқадорликни билдириш учун берилган.
Қизил армия — совет ҳокимияти ҳарбий кучларининг 1918—46 йиллардаги расмий номи. Дастлаб Россия Ишчи Деҳқон қизил армияси деб номланган. 1918-йил февралида ташкил топган. Россиядаги фуқаролар уруши даврида Қизил армиянинг сони кескин равишда ортиб, 1918-йил охирида 3 млн. 1920-йил кузида 5,5 млн. кишига етган. Кейинчалик қизил аскарларнинг миқдори анча камайтирилса ҳам у дунёдаги энг катта армиялардан бири сифатида ўз мавқеини сақлаб қолган. Иккинчи жаҳон уруши даврида фашизмга қарши курашда Қизил армия асосий рол ўйнаган. 1946-йилда у совет армиясига айлантирилган.
Қизил армия Туркистон минтақасида шўролар ҳокимиятини зўравонлик билан ўрнатиш ва сақлаб қолишда "фаоллик" кўрсатган. Қизил армиянинг Хивага қилган ҳужуми ва Бухоро босқини натижасида минтақа тўла равишда советлаштирилган. Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат иштирокчилари Қизил армия отрядларига қарши мардонавор курашсаларда, 1935-йилда улар бутунлай мағлубиятга учрашган.
Адабиётлар
| Викиомборда „Совет Армияси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков националной независимости, Т., 2000.
Иккинчи Жаҳон Уруши тугагандан бир йилдан кейин, яъни 1946-йилда, бу қўшинлар номи Совет Армияси (русчада:Совецкая Армия) деб ўзгартирилади ва СССР парчаланишига қадар шу ном билан юритилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |