Қизилбошлилар, Қизилбошлар — Эрондаги кўчманчи турк қабилалари бирлашмаси. Сафавийлар давлатида шоҳ Исмоил И нинг асосий ҳарбий кучи. Қизилбошлилар Кичик Осиё, Сурия ва Озарбайжонда ҳам бўлган. Улар 12 шиа имоми шарафига 12 қизил йўллик матодан салла ўраб юришган. Қизилбошлилар шиаликдаги сафавия тариқатининг асосий ҳарбий таянчи бўлиб, сафавия шайхлари бошчилигида қўшни, мусулмон бўлмаган мамлакатларга (Грузия, Трапезунд империяси ва бошқалар) ҳужумлар қилиб туришган. 1502 йил улар Исмоил 1 Сафавий раҳбарлигида Оқ қўюнлилар давлатини тормор қилиб, Исмоилни шоҳ деб эълон қилишган. Сафавийлар давлатида Қизилбошлилар қисқа вақт давлатни бошқарганлар. Сарой амалдорлари, вилоят ноиблари ва ҳарбий бошлиқлар Қизилбошлилар зодагонларидан тайинланган, йирикйирик ерлар Қизилбошлиларга қараган. Шоҳ Аббос И ўтказган ҳарбий ислоҳотлар (ХВИ аср охирида мунтазам қўшин тузилган) дан сўнг Қизилбошларнинг сиёсий мавқеи пасайган.