Қизилиштонлар (Пиcидаэ) — қушлар оиласи. 224 тури маълум. Мадагаскар, Австралия, Янги Гвинея, Янги Зеландия ва Полинезиядан бошқа ҳамма жоида тарқалган. Ўзбекистонда 15 тури учрайди. Танаси 8—50 см. Қизилиштонлар, асосан, дарахтда яшашга мослашган. Оёғи калта, бармоқлари ўткир тирноқли. Кўпчилиги мустаҳкам тумшуғи, бўйнининг кучли мускулатураси ва бақувват дум патлари ёрдамида дарахтга ўрмалаб чиқиб, озиқ излайди (бунда у дарахт пўстлоғи ёки ёғоч қисмини тумшуғи билан тешади ва узун, чувалчангсимон тили билан ҳашарот ёки личинкани тортиб олади). Саҳрода ҳаёт кечирувчи турлари ерда озиқланади, баъзилари дарахт ширасини сўради. Қизилиштонлар дарахт ёки гигант кактусларга, айримлари тошлар орасидаги инига 3—7 та тухум қўяди. Қизилиштонлар ўрмон хўжалигига ҳашарот ва личинкаларни еб фойда, дарахт танасини тешиб зарар келтиради.

Қизилиштон

Кокилли қизилиштон
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Оила: Пиcидаэ
Леач, 1820
Остоилалар
  • Жйнгинаэ
  • Пиcинаэ
  • Пиcумнинаэ

Галерея

Манбалар

Ўқиш учун

Ҳаволалар