Qiziloʻrda
Қизилўрда (қозоқча: Қызылорда) (1853-йилгача Оқмачит, 1925-йилгача Перовск) — Қозоғистон Республикасидаги шаҳар, Қизил-ўрда вилояти маркази. Сирдарёнинг ўнг соҳилида. Транспорт йўли стансияеи. Аҳолиси 157,8 минг киши (2002). Қ. 1820-йиллар-да Оқмачит номи билан Қўқон хонли-гининг қалъаси сифатида вужудга келган. 1853-йил июлида Оқмачитни генерал В. А. Перовский бошчилигида рус қўшинлари босиб олди ва у Перов-ский форти деб аталди, кейинчалик Перовск. деб номланган. 1917-йил гача кичик маъмурий савдо маркази. 1926-йилдан 1929-йилгача Қозоғистон пойтах-ти бўлган. Муҳим корхоналари: сел-люлоза-картон, қурилиш материаллари, уйсозлик комбинатлари, поябзал, тикувчилик ва трикотаж фабрикалари; озиқ-овқат саноати корхоналари, педагогика институти, драма театри, тарихий-ўлка-шунослик музейи бор. Қ.дан жан.-роқда шолипояларни суғориш мақ-садида Сирдарёга тўғон қурилган. Ша-ҳар атрофида йирик шоликор хўжа-ликлар жойлашган.
Қизилўрда Қызылорда | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 44°51′0″Н 65°31′0″Э / 44.85000°Н 65.51667°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Қизило'рда Вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Жайимбетов Мархабат |
| Асос солинган | 1820 -йил |
| Аввалги номлари | Оқ мечит, Перовск |
| Майдон | 240 км2 (93 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | қозоқча |
| Аҳолиси (2012-йил) |
200 900 |
| Миллий таркиб |
Қозоқлар - 90% Руслар - 5% Корейслар - 3,0% |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 7242 |
| Почта индекс(лар)и | 120000 |
| Автомобил коди | Х |
|
| |
Қизилўда — шаҳар, Қизилўрда вилоятининг маркази (1938-йилдан буён). Сирдарё дарёсининг ўнг ёқасида жойлашган. Аҳолиси 201-минг киши (2012). Шаҳар денгиз сатҳидан 126–130 м баландликда жойлашган. Ҳудуди 3683 га. Шаҳарнинг 17,0 га ҳудуди темир йўлларига, 165 га ҳудуди автомабил йўлларига, 19 га ҳудуди шаҳар боғлари ва оромгоҳларга тегишли.
Тарихи
Қизлўрда шаҳарининг ташкил топиш тарихи қадимги асосини йўқотмқй, фақат номи бир неча марта ўзгаргани билан (Оқ мечит — 1818-йили, Перовск — 1853-йили, қайтадан Оқ мечит — 1922-йили, Қизилўрда — 1925-йили), ҳар доим Сирқарё ёқасининг маданий маркази бўлиб ташкил топди.
Оқ мечит 1818-йили Қо'қон хонлиги даврида Сирдарё қирғоғида илк бор ташкил топган. Шаҳар ичкарсидаги оқ ғиштдан барпо этилган мечитнинг рангига атаб Оқ мечит деб атади.
1853-йилга 28-июлга Оренбург генерал-губернатори В.А Перовский Сир қозоқларини ҳимолашни баҳона қилиб рус ҳарбийлари билан қал’ала бостириб кириб, қўқонликларни қал’адан қувиб чиқади. Шаҳар номи Перовск бўлиб, 1867-йили у Сирдарё уэзининг марказига айлантирилади.
1922—1925-йиллари шаҳр номи қайтадан Оқ мечит бўлиб, 1925—1929-йилларда Қозоғистоннинг пойтахти бўлади. 1925-йили шаҳарга Қизилўрда номи берилди.
Аҳолиси
Шаҳар аҳолисининг кўпчилигини қозоқларлар ташкил қилади. Қадимда бу шаҳар Қўқон хонлигининг таркибида эди, шу вақтда бу шаҳрда кўпчиликни ўзбеклар ташкил қиларди. Ҳозирги кунда шаҳар аҳолисининг миллий таркиби: Қозоқлар — 90 %, Руслар — 5 %, Корейслар — 3 % қолганларини Олмонлар, Чеченлар, Ўзбеклар, Украинлар, Белоруслар, Ингушлар, Юнонлар ташкил этади.[1]
Галерия
-
Вокзал
-
Айтбай Мечити
-
храм
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |