Qoʻrgʻontepa
Қўрғонтепа — Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани (1976-йилдан), туман маркази. Андижон вилоятининг шимолий-шарқида, Фарғона ва Олай тизмаларининг этак қисмида жойлашган. Ер юзаси шарқдан (баландлиги 1000 м гача) ғарбга (500 м гача) пасайиб борувчи тоғ олди қия текислигидан ва Тошоҳур, Сузоқ адирларидан иборат. Иқлими континентал: ёзи иссиқ, қиши нисбатан совуқ. Ўртача температура январда —2° дан —3° гача, июлда 26—26,5°. Энг паст температура қишда —24°, энг юқори температура ёзда 41°. Йилига 250—400 мм ёғин тушади, асосий қисми қиш ва баҳор ойларида ёғади. Вегетация даври 220 кун. Шаҳрихонсой ва Андижонсой ўртасида жойлашган. Андижон шаҳридан 41 км олисда. Қўрғонтепа ҳудудидан республика аҳамиятидаги автомагистрал йўли ўтган. Аҳолиси 28,3 минг кишини ташкил этади (2005). Қўрғонтепада пахта тозалаш заводи, пайпоқ тўқиш фабрикаси, атторлик фабрикаси филиали, нон комбинати, Тошкент инструментал заводининг филиали, автокорхоналар, МТП. деҳқон бозори, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес корхоналари, „Эл-жиҳоз“ сервис қўшма корхонаси бор. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, 3 касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси ва унинг шохобчалари, клуб муассасалари, маданият саройи, маданият ва истироҳат боғи. Хотира майдони мавжуд. Спорт мажмуаси, стадион ва бошқа спорт иншоотлари фаолият кўрсатади. Туман марказий касалхонаси, туғруқхона маж-муаси, поликлиника, лорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Қўрғонтепадан Тошкент, Алдижон шаҳарларига автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.
Қўрғонтепа | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°44′01″Н 72°45′30″Э / 40.73361°Н 72.75833°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Андижон вилояти |
| туман | Қўрғонтепа тумани |
| Аҳолиси | 19 565 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 170700 |
|
| |
Қўрғонтепа ҳудудидан Қорадарё ва унинг тармоқлари Шаҳрихонсой ва Қорағунон ариғи, жан. чегарасидан Савай канали оқиб ўтади. Тупроқлари ўтлоқи, ўтлоқи бўз тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан шўра ва б., асосан, адирларда ва ҳайдалмаган ерларда ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан адирларда бўри, тулки, жайра, шунингдек, турли хил судралувчилар, кемирувчилар, қушлар, сувларида балиқлар бор.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус, татар, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 334 киши. Шаҳар аҳолиси 57,5 минг кишини ташкил қилади.
Хўжалиги
Қўрғонтепа шаҳрида пахта тозалаш заводи, ғишт заводлари, дон маҳсулотлари, „САМО“ аксиядорлик жамияти, „АнНур“ масъулияти чекланган жамият, нон комбинати, маҳаллий саноат газлама, атторлик буюмлари, тикувчилик, пайпоқ тўқиш фабрикалари, тўқимачилик корхоналари, автокорхона, МТП, қурилиш ташкилотлари, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар, „Эл-жиҳоз“ қўшма корхонаси фаолият кўрсатади[1].
Манбалар
- ↑ 'Қо'рг'онтепа тумани'[1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-06-21 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |