Қўшкўпир
шаҳар
41°32′0″Н 60°21′0″Э / 41.53333°Н 60.35000°Э / 41.53333; 60.35000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Хоразм вилояти
туман Қўшкўпир тумани
Аввалги номлари Замахшар (Зам шаҳар)
Аҳолиси
 (2017)
42 800
Вақт минтақаси УТC+5
Qoʻshkoʻpir xaritada

Қўшкўпир — Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Кўшкўпир туманидаги шаҳарча (1983-йилдан), туман маркази. Хоразм вилоятининг ғарбида, Ғозовот канали бўйида жойлашган. Яқин темир йўл станси-яси — Урганч (27 км). Қўшкўпирдан Урганч шаҳригача 27 км. Аҳолиси 42,8 минг киши (2017). Қўшкўпирда пахта тозалаш, силикат ғишт заводлари, МТП, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, деҳқон бозори бор. Кичик, ўрта бизнес корхоналари ва мик-рофирмалар фаолият кўрсатади. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи, стадион ва бошқа спорт иншоотлари бор. Туман марказий касалхонаси, туғруқхона, поликлиника, дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатади. Қўшкўпирдан Урганч, Хива шаҳарлари ва бошқа туман марказларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.