Qoʻstanay
Қўстанай[6] (қозоқча: Қостанай) — шаҳар, Қо'станой вилоятининг маркази. Қозоғистондаги йирик темир, ҳаво ва автомабил йўллари асосий қисмида жойлашган. Тобол дарёсининг чап соҳилида. Шаҳарни Абелсой жари иккига бўлиб туради. Темир йўл чорраҳаси. Аҳолиси 219 253 киши (2013). Шаҳарга 1883-йилда асос солинган.
Қўстанай қозоқча: Қостанай | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 53°12′0″Н 63°38′0″Э / 53.20000°Н 63.63333°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Қўстаной вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Нурмухамбетов Гавез Тўрсанович |
| Асос солинган | 1879 |
| Аввалги номлари |
Николаевск 1893 йигача |
| Қачондан бери шаҳар | 1893 |
| Майдон | 240 км2 (93 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 123—185 м |
| Расмий тил(лар)и | қозоқча |
| Аҳолиси (2013) |
219 253[1] |
| Миллий таркиб |
руслар (50,00%) қозоқлар (28,63%) украинлар (10,00%) олмонлар (2,78%) татарлар (2,06%) белоруслар (1,78%)[2][3] |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 7142[4] |
| Почта индекс(лар)и | 110000[5] |
| Автомобил коди | П, 10 |
|
| |
Аҳолиси
Шаҳар аҳолисининг сони 2012-йилги маълумот бўйича 216 390 киши. Шаҳар аҳолиси кўп миллатли ҳисобланади, шаҳарнинг миллий таркибини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин: (2010-йил, 1-январ)[2][3]:
- руслар — 107 542 чел. (50,00 %)
- қозоқлар — 59 655 чел. (28,63 %)
- украинлар — 21 272 чел. (10,00 %)
- олмонлар — 5 919 чел. (2,78 %)
- татарлар — 4 380 чел. (2,06 %)
- белоруслар — 3 794 чел. (1,78 %)
- корейслар — 2 914 чел. (1,37 %)
- озарбайжонлар — 1001 чел. (0,47 %)
- арманлар — 699 чел. (0,33 %)
- чеченлар — 595 чел. (0,28 %)
- бошқуртлар — 545 чел. (0,26 %)
- поляклар — 481 чел. (0,23 %)
- ингушлар — 440 чел. (0,21 %)
- мордвалар — 433 чел. (0,20 %)
- бошқалар — 2 947 чел. (1,39 %)
- Умумий — 212 617 чел. (100,00 %)
Тарихи
Қўстанай шаҳрини 1897-йили Россия императорининг фармонига биноан қозоқларнинг уруғларидан тортиб олинган. „Қўстаной“ номли жойнинг пойдеворини, Едил ёқаси ва Оренбург губерниясидан кўчиб келган рус аҳолиси қурган. Бошланишида „Николаевка“ деб номланди. 1893-йил Қозоғистоннинг таркибида бўлган аввалги Тўрғай вилоятида янгидан ташкил топган уэз, ҳудудий бўлинишига оид унга „Қўстаной“ номи берилди. Қўстаной шаҳри уэзининг марказига айланди. 1912—1913-йиллари Жанубий Сибир темир йўли магистрали Челябинск — Троицк — Қўстаной тармоғининг қурулишига биноан, Қўстанай Россияда корхоналар ривожланиш бўйича юқори сафдаги Марказий Россия туманлари билан жонли савдо-соттиқ қилишга имконият яратилди. Шунинг таъсирида Қўстаной Шимолий Қозоғистондаги катта савдо марказларининг бирига айланди. Шаҳарда енгил ва озиқ овқат саноатлари, газ ва дизел ёнилғиси билан ишлайдиган тегирмонлар, қассобхоналар, тери буюмлари, в.ҳ ташкил топди. 1917—1919-йилларда Қўстанайда Кенгаш иттифоқи ўрнаб, 1920-йил шу вақтдаги Ақто'бе вилояти округининг, 1925-йил губерниянинг, 1936-йил янгидан ташкил топган Қўстаной вилоятининг марказига айланди.
Саноати
Қўстаноя озиқ-овқат (гўшт ва ун комбинатлари) ва енгил саноатлари (камвол мовут комбинати, тикувчилик ва поябзал фабрикалари) ривожланган. Сунъий тола заводи, металлсозлик (автомобил ва қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш), қурилиш материаллари корхоналари (темир-бетон конструксиялар, девор блоклари, ғишт заводлари) бор. Ҳозирги кунда шаҳарнинг саноат таркибидаги корхоналарда соҳавий 10 АЖ, 9 МЧБ, 4 МҚК бор.
Ижтимоий соҳа
Шаҳарда Шимолий Қозоғистоннинг геология бошқармаси ва унинг марказий лабораторияси, А. Байтурсунов номидаги давлат педагогика университети, қишлоқ хўжалик институти, давлат қишлоқ хўжалик ва экинни режалаш, сув қурулишини режалаш институтининг филиаллари, кооператив, автомобил ва қурулиш колледждери, 2 шаҳар касб-ҳунар-тех., мед. маҳкамалари, вилоят тарихи ва геология музейи, гидрометеорология бюроси, 59 мактаб, 2 маданият уйи, вилоят драма театри, филармония, 13 кутубхона фаолият юритмоқда. Тиббиёт маҳкамаларидан 12 касалхона (вилоят ва шаҳар клиник. касалхона, темир йўлчилар ва болалар клиникалик касалхоналари, вилоят ва шаҳар шифохоналари, онкология, сил, психиатрияли, ветерология диспансерлар, суяк сили санаторияси, шаҳар трахомоз касалхонаси), 6 акушерлик пункт, 131 дорихона, вилоят радио-телестудиялар, стадион аҳолига хизмат кўрсатмоқда[7].
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2013-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года“. 2013-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-июл.
- ↑ 3,0 3,1 „Национальный состав населения Казахстана по переписи 2009“. 2013-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-июл.
- ↑ „Қўстанай вилоятининг телефон кодлари“. 2014-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-декабр.
- ↑ Почтовиэ индекси Казахстана[сайт ишламайди]
- ↑ Атлас Мира. — М.: ПКО „Картография“ Федералного агенцтва геодезии и картографии Министерства транспорта Российской Федерации; Оникс, 2007. — ИСБН 5-85120-243-2
- ↑ „Костанайская областная библиотека для детей и юношества им. Ибрая Алтынсарина“. 31-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-июл 2013-йил.
Ҳаволалар
- Историко-краэведческий сайт о Костанаэ и Костанайской области
- Информационний портал акима Костанайской области
- Информационний портал Костанайской области (Wайбаcк Мачине сайтида 30-май 2012-йил санасида архивланган)
- Информационний сайт Костанайской области (Wайбаcк Мачине сайтида 13-июл 2013-йил санасида архивланган)
- Онлайн карта Костанайской области (Wайбаcк Мачине сайтида 3-июн 2012-йил санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |