Erkin Qodirov
Эркин Қодиров (1932.28.12, Тошкент) — ситолог, гистолог олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), биология фанлари доктори (1982), профессор 0984), Тошкент тиббиёт академиясини тугатгач (1961), Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўлка тиббиёт илмий тадқиқот институти ординатори (1961—62), ас-пиранти (1963—66), катта илмий ходим (1968), Тошкент университети биология-тупроқшунослик факултетида катта ўқитувчи (1968-79), доцент (1979), кафедра мудири (1983-йилдан). Илмий ишлари кўлборютон заҳари турли дозаларининг каламушлар ички секреция безлари: гипофиз, қалқонсимон без ва буйрак усти безлари ҳужайралари морфологик тузилиши ва вазифаларига таъсирида рўй берадиган морфофунксионал ўзгаришларни ўрганишга, шунингдек, илон чаққанида даволаш мақсадида юбориладиган "Антигюрза" зардобини заҳарсизлантириш динамикасини морфофунксионал усуллар ёрдамида ёритишга бағишланган.
Манбалар
- Злокачественннй зоб, Т., 1967; Умумий гистологиядан амалий машғулотлар учун қўлланма. Т., 1983; Гистология [Дарслик], 1994; Одам анатомияси [Дарслик], Т., 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |