Қўнғирот (қорақалпоқча: Қоńıрат) (1969-йилгача Железнодорожний шаҳарчаси) — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги шаҳар. Амударё делтасида, унинг чап соҳилида, Хўжайли — Бейнов автотрассаси бўйида жойлашган. Қорақалпоғистоннинг шимолий-ғарб томонида Амударёнинг чап томонида Орол денгизига 60 чақиримдан зиёд оралиқда, океан қаддидан 61 метр баландликда жойлашган қадимги шаҳар[2]. Нукус — Бейнов темир йўл йўналишидаги темир йўл стансияси бор. Нукус шаҳридан 13 км шимоли-ғарбда жойлашган. Аҳолиси 69,2 минг кишини ташкил этади (2005)[3].

Қўнғирот

қорақалпоқча: Қоńıрат
шаҳар
43°02′59″Н 58°51′15″Э / 43.04972°Н 58.85417°Э / 43.04972; 58.85417
Мамлакат Ўзбекистон
Республика Қорақалпоғистон
Қачондан бери шаҳар 1963
Расмий тил(лар)и Қорақалпоқ тили, ўзбек тили.
Аҳолиси
 (2018)
80,09 минг[1]
Конфессиявий таркиб Мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Qoʻngʻirot xaritada
Qoʻngʻirot
Қўнғирот
Qoʻngʻirot xaritada
Qoʻngʻirot
Қўнғирот

Тарихи

Қўнғирот археологик маълумотларга кўра, 2500—2600 йиллик тарихга эга. Қорақалпоғистондаги 5 та тарихий қалъанинг бири. В.В.Бартолд, Я.Ғуломов, венгер олими Г.Вамбери ва бошқалар ёзиб қолдирган. Қўнғирот Устюрт ҳудудидан ўтадиган эски гузар йўл ва Буюк ипак йўли орқали қадимдан Қозоғистон, Россия, Кавказ халқлари билан маданий, савдо алоқаларини ўрнатган. 1842-йилда унтер-офицер хариташунос Зелениннинг туширган шаҳар планида Қўнғирот 2 томондан Таллиқ ва Хонжоп каналлари, шимолдан узунлиги 2,5 км ли, жанубдан 745 м ли, эни 5–10 м ли қўрғон девори, девор ташқарисида хандақ билан ҳимоя қилинганлиги кўрсатилган. Ўша даврда шаҳар аҳолиси, асосан, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, балиқ овлаш ва шаҳар ташқарисида овчилик билан шуғулланган[3].

Саноати

Қўнғиротда саноат корхоналаридан пахта тозалаш, ун заводлари, Устюрт қидирув пармалаш бошқармаси, „Устюрт“ унитар шўба корхонаси, „Ийгилик-газ“ қўшма корхонаси филиали, темир-бетон буюмлари заводи, Бухоро — Урал ва Ўрта Осиё — Марказ газ қувури магистралининг компрессор стансиялари, „Ўзбекистон темир йўллари“ локомотив ва вагон таъмирлаш депоси ва бир нечта тармоқ корхоналари, „Урганчтрансгаз“ шўба корхонасининг газ қувурлари тармоғи бошқармаси, технологик сув билан таъминлаш бошқармаси, гидроиншоотлар, 3 та автокорхона, қурилиш корхонаси, Тахиатош нефт маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси туман филиали, „Қўнғиротгаз“ филиали, „Қорақалпоқ-иккиламчи қора металл“ туман бўлими, 3 қўшма корхона („Туз ЛТД“, „Қазқўнғироткарбид“, „НОИЛ’“), Қўнғирот темир йўл вокзали бор[3].

Ижтимоий соҳа

Қўнғиротда 18 та умумий таълим мактаби, болалар спорт мактаби, саноат—транспорт, қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари, Қорақалпоғистон давлат университети ҳузуридаги „Бизнес мактаби“ Қўнғирот филиали, тиллар ўрганиш маркази мавжуд. 9 та кутубхона, Қўнғирот тумани тарихи, Қўнғирот темир йўл тарихи музейлари фаолият кўрсатади. Темирйўлчилар маданият ва истироҳат боғида иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган „Хотира“ ёдгорлиги бор. Туман марказий касалхонаси, Темир йўлчилар санатория-профилактикаси, болалар касалхонаси ва поликлиникаси, сил касалликлари, тери-таносил касалликлари диспансерлари, туғруқхона мажмуаси ишлаб турибди. Қўнғиротдан Нукус, Хўжайли ва бошқа шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган. Шаҳарда қорақалпоқ адиблари Бердақ, Ажиниёзлар таваллуд топганлар[3].

Таниқли инсонлар

Шаҳарда туғилганлар

Манбалар

  1. ↑ Число постоянных жителей в Республике Каракалпакстан на 1 января 2018 года, Портал открытых данных Республики Узбекистан
  2. ↑ К.Қунназаров. Бес қала. Теңиздиң әтирапы елим. Нөкис. 2010.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 "Қўнғирот" ЎзМЕ. Қ-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар