Қоракўл — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги шаҳар (1980-йилдан), туман маркази. Транспорт йўли стансияси мавжуд. Қоракўлдан вилоят марказигача (Бухоро шаҳригача) 61 км. Аҳолиси 20,9 минг кишидан иборат (2005). Қоракўлда пахта тозалаш, ғишт заводлари, МТП, дон маҳсулотлари аксиядорлик жамияти, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, нефт базаси бор. Кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, шунингдек, Қоракўлтекс қўшма корхонаси ишлаб турибди.[1]

Қоракўл
шаҳар
40°16′16″Н 63°01′16″Э / 40.27111°Н 63.02111°Э / 40.27111; 63.02111
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Қоракўл тумани
Аҳолиси
 (2005)
20 900
Вақт минтақаси УТC+5
Qorakoʻl xaritada
Qorakoʻl
Қоракўл

Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, гимназия, лицей, 2 та касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи, Хотира ёдгорлиги бор. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, амбулатория, дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатади. Шаҳар ёнидан халқаро йўналишларда темир йўл ўтган. Туман маркази билан қишлоқлар ўртасида ва Қоракўл — Бухоро оралиғида автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 "Қоракўл (шаҳар)" ЎзМЕ. Қ-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил