Қорашина (русча: Карашина) — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган шаҳарча. Деҳқонобод туманнинг маъмурий маркази. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига асосан шаҳарча мақомини олган. У Деҳқонобод туманидаги иккита шаҳарчалардан бири ҳисобланади.

Қорашина
шаҳарча
38°20′32″Н 66°33′43″Э / 38.34222°Н 66.56194°Э / 38.34222; 66.56194
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Деҳқонобод тумани
Иқлим тури континентал
Расмий тил(лар)и ўзбек
Аҳолиси
 (2016-йил 1-январ)
11 900
Вақт минтақаси УТC+5
Qorashina xaritada
Qorashina
Қорашина

Этимологияси

Шаҳарча „қора“ ва „шин“ (ёки „шина“) сўзларидан таркиб топган. Шаҳарча номининг Қарашина шаклидаги талаффузи ҳам учраб туради. Туркий ва мўғул тилларида қора, қара ва хара сўзлари баландлик, дўнглик маъносида қўлланган. Қозоқ тилида шин сўзи чўққи, тоғнинг баланд чўққиси, юксак қояси маъносини билдиради. Шунингдек, тинг ва шинг сўзлари ҳам тоғ чўққиси деганидир. Олтой ёки уйрат, ҳакас, тува, шор тилларида син бу тоғ тизмаси, чўққи, қоя, баландлик деганидир. Хитойчада Тяншан ҳам тангрилар тоғи маъносини беради.

Шунга кўра Қорашина бу унча баланд бўлмаган тоғ деганидир. Қишлоқ номига тоғ этноними берилган[1].

Жойлашуви

Қорашина шаҳарчаси Деҳқонобод туманида, Қашқадарё вилоятининг маркази Қарши шаҳридан 101 км жануби-шарқда жойлашган. Энг яқин темир йўл стансияси бўлмиш Деҳқонобод вокзали Бешбулоқ МФЙ (10 км) да жой олган.

Аҳолиси

1989-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, қишлоқда 5 285 киши яшаган[2].

2002-йил ҳолатига кўра, аҳолиси 8,4 минг киши[3].

2013-йил 1-январдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида кўрсатилишича Қорашина шаҳарчасида 11119 нафар, 2016-йилги ҳисоб-китоб натижаларига кўра эса 11.9 минг нафар аҳоли истиқомат қилиши аниқланган. Аҳолининг демографик кўпайиш даражаси вилоятда энг юқори бўлган шаҳарчалардан бири ҳисобланади[4].

Шаҳар ҳудудида ўзбеклар билан бир қаторда қозоқ, қирғиз ва тожик миллатига мансуб аҳоли ҳам истиқомат қилади.

Иқлими

Шаҳарчанинг иқлими континентал. Январ ойининг ўртача ҳарорати — 0,6° C, июл ойиники 28,4° C га тенг.

Ёғин миқдори

Шаҳарча ҳудудига йилига ўртача 277 мм миқдорида ёғин тушади.

Сув таъминоти

Шаҳарча булоқлар сувидан таъминланади. Шунингдек, шаҳарча ҳудудида катта сув ҳавзаси ҳам мавжуд.

Ижтимоий соҳа

Қорашина шаҳарчасида туман ҳокимияти биноси, умумий таълим мактаблари, мусиқа мактаби, касб-ҳунар коллежи, алоқа бўлими, кутубхона, метеорология стансияси, деҳқон бозори, спорт мажмуаси, туман марказий касалхонаси ва бошқалар тиббий муассасалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият олиб боради[3].

Деҳқонобод Абу Али ибн Сино номидаги жамоатчилик саломатлиги техникуми Қорашинадаги Бўстон маҳалласида жойлашган[5].

Манбалар

  1. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 387-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  2. ↑ „Всесоюзная перепись населения 1989 г. Численность сельского населения союзных республик - жителей сельских населенных пунктов - районных центров по полу“. 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 "Қорашина" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-06-09 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 149-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7. 
  5. ↑ „Абу Али ибн Сино номидаги жамоат техникумлари“. гов.уз/оз/ссв. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Қаралди: 18-феврал 2026-йил.

Адабиётлар