Qoraxitoylar
Қорахитойлар - киданлар давлати тор-мор этилгач (1125), Ўрта Осиёга келган киданлар ва улардан илгарироқ бу ерга кўчиб келган киданларга (16 минг оила) ўрта аср муаррихлари томонидан берилган ном. ХИИ аср ўртаси — ХИИИ аср бошларида 18 ёшга тўлган барча Қ. Қорахитойлар давлатини тузган киданларнинг Елюй уруғидан чиққан гурхонларнинг қўшинида ҳарбий хизматни ўташган. Қорахитойларнинг асосий қисми Талас ва Чу дарёлари водийсида чорвачилик билан машғул бўлганлар. Қорахитойларда патриархал-уруғчилик тузуми қолдиқлари билан уйғунлашиб кетган мулкчилик муносабатлари устувор бўлган, бироқ аёллар катта ҳуқуққа эга эдилар. қ. буддавийлар бўлса-да, осмон, ер ва аждодлар руҳига қурбонлик қилишган. Чингизхоюшт маслаҳатчиси Елюй чуқай Қорахитойлар орасида бўлганида уларнинг юксак адабий фазилатларга эга досто-нини ёзиб олган. Кейинчалик қ. қўшни туркий халқлар таркибига сингиб кетишган. Қирғиз, қозоқ ва қорақалпоқлар таркибида Қ. қабила-уруғ номи учрайди. Қорахитойлар моддий маданияти обидалари тадқиқ этилмаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |