Qovurdoq (taom)
(Qovurdoqdan yoʻnaltirildi)
|
Қовурдоқ тайёрлаш жараёни |
Қовурдоқ — гўшт, картошка, тухум, гуруч ва бошқалардан тайёрланадиган таом. Қизиган ёғда ўртача катталикдаги картошкани 2 га бўлиб қизартириб қовуриб олиб қўйилади. Гўшт қовурилади, сўнгра қовурилган картошка, пиёз, зира, туз аралаштирилиб қовуриш давом эттирилади. Қовурма устига гуруч аралаштирилган қиймадан тайёрланган дўлмалар териб озроқ қайноқ сув қуйилиб, димлаб қўйилади. Алоҳида идишда тухумлар битталаб чалароқ қовуриб олинади. Дастурхонга гўшт, картошка, дўлма, тухум қўйиб кўкатлар сепиб тортилади. Бу таом асосан, куёв йўқлар, чақалоқни йўқлаш, бешик тўйи ва бошқа маросимларда тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |