Кингстондаги Қуээн'с университети (инглизча: Қуээн'с Университй ат Кингстон[1][8][9]; талаффузи: Кингстондаги Куинс университети) – Канаданинг Кингстон шаҳрида жойлашган, илмий тадқиқотларга ихтисослашган давлат университети. Халқ орасида шунчаки Қуээн'с университети ёки Қуээн'с ўлароқ маълум. Университет Онтарио бўйлаб 1 400 га ерга эга бўлиб, Англиянинг Эаст Суссех шаҳридаги Ҳерстмонcеух қасри ҳам унга тегишлидир[5]. Қуээн'с университети саккиз факултет ва мактабга бўлинган.

Кингстондаги Қуээн'с университети
Қуээн'с Университй ат Кингстон
Файл:ҚуээнсУ Cрест.свг
Илгариги номи
Кингстондаги Қуээн'с коллежи
(1841–1912)[1]
Шиори
лотинча: Сапиэнтиа эт Доcтрина Стабилитас
Тури илмий тадқиқотларга ихтисослашган давлат университети
Асос солинган санаси 16-октябр, 1841-йил (185 йил аввал) (1841-10-16)[1]
Эндаументи $1,409 миллиард (2022)[2]
Канслери Шелагҳ Рогерс [эн]
Провости Маттҳеw Р. Эванс
Ректори Ники Бойтчук-Ҳале[3]
Ходимлар таркиби
10 262 (2022)
Талабалари 33 842 (2022)[4]
Бакалавриат 26 052[4]
Жойлашуви , ,
Канада

44°13′30″Н 76°29′42″W / 44.22500°Н 76.49500°W / 44.22500; -76.49500
Кампуси Асосий кампус: 40 га
Ғарбий кампус: 27 га[5]
Ранглари               [6]
Лақаби инглизча: Голден Гаэлс
Маскоти Боо Ҳоо лақабли айиқ[7]
Веб-сайти қуээнсу.cа
Queen's logotipi

Шотландия черкови қиролича Виcториа чиқарган фармон асосида 1841-йил Қуээн'с коллежига асос солган. Икки нафар ўқитувчи ва 15 нафар талаба иштирок этган илк дарслар 1842-йилнинг 7-мартида ўтказилган ва талабаларни руҳонийлик ишига ҳозирлашни кўзлаган[10]. Олийгоҳ 1869-йил Денгиз бўйи провинсияларидан ғарбдаги ҳудудда аёлларни қабул қилган илк университетга айланган[1]. Университетдаги тиббиёт курсларига аёллар қабул қилинганига эркак ходимлар ва талабалар салбий муносабат билдиргани туфайли 1883-йил аёллар учун тиббиёт коллежи очилган[11][12]. 1912-йил университет пресвитерианлик черкови билан алоқани узган[8] ва ҳозирги номига ўтган[13][1]. ХХ асрнинг ўрталарида бир неча факултет ва мактабга асос солинган, янги бинолар қурилиб, олийгоҳ кампуси кенгайтирилган.

Қуээн'с 33 мингдан ошиқ талаба ҳамда жаҳон бўйлаб 131 мингдан ошиқ битирувчига эга[14][15]. Олийгоҳни тамомлаган таниқли шахслар орасида давлат арбоблари, олимлар, тадбиркорлар ҳамда 57 нафар Рҳодес стипендияси совриндори бор[16]. 2022-йил ҳолатига кўра, беш нафар Нобел мукофоти совриндори ҳамда бир нафар Туринг мукофоти ғолиби Қуээнъс университети билан алоқадордир.

Тарихи

ХИХ аср

Университет кампуси 1899-йилда

Қуээн'с университетининг тарихи пресвитерианларнинг 1830-йиллардаги таълим ташаббусларига бориб тақалади. Университетга асос солиш бўйича дастлабки режа 1839-йил бўлиб ўтган синод йиғинида тақдим этилган. 1840-йилда Юқори Канаданинг 13-Парламенти йиғинида университетни очиш бўйича ўзгартирилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилган[17]. 1841-йилнинг 16-октябрида қиролича Виcториа номидан хартия эълон қилиниб, Кингстонда Қуээн'с коллежига асос солинган. Қуээн'с пресвитерианларнинг ўсиб бораётган Юқори Канада колониясида руҳонийлар таҳсил олиши ҳамда ёшларни фан ва адабиёт соҳаларида ўқитишга қаратилган бир неча йиллик саъй-ҳаракатлари натижасидир. Университет Эдибург ҳамда Глазго университетларидан ўрнак олиб тузилган[1]. Икки нафар ўқитувчи ҳамда 15 нафар талаба иштирок этган илк дарслар 1842-йилнинг 7-мартида кичик ёғоч уйда бўлиб ўтган[10].

Коллеж ҳозирги адресида ўрнашишидан олдин 11 йил давомида бир неча марта кўчирилган[1]. Канада конфедерациясидан олдин Шотландия черкови, Канада ҳукумати ҳамда индивидуал шахслар коллежни молиялаштирган[1]. 1869-йил олийгоҳ Денгиз бўйи провинсияларидан ғарбдаги ҳудудда аёлларни қабул қилган илк университетга айланган[1].

Конфедерациядан кейин федерал ҳукумат коллежга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатган, Ўрта ер туманининг тижорий банки (инглизча: Cоммерcиал Банк оф тҳе Мидланд Дистриcт) банкрот бўлиши ортидан эса Қуээн'с ўз эндаументининг учдан икки қисмидан маҳрум бўлган. Бу икки ҳолат коллеж тақдирига таҳдид солган. Директор[изоҳ 1] Wиллиам Снодграсс ҳамда бошқа расмийлар Канада бўйлаб маблағ тўплаш кампаниясини бошлаб, коллежни сақлаб қолишга муваффақ бўлган[1][18].

Молиявий муаммолар аср якунига қадар коллеж маъмуриятини ташвишга солган. 1880-йилларга қадар Кингстонни тарк этиб, Торонто университети билан бирлашиш масаласи кўриб чиқилган[1]. Илк асосий ҳомий Роберт Сутҳерланд қўшимча маблағ мерос қилиб қолдириши ортидан коллеж молиявий қийинчиликлардан қутулган ва мустақил фаолиятини сақлаб қолган[19]. 1881-йилнинг 17-майида Қуээн'с университет мақомини олган[20].

1880-йилда университетнинг тиббий курсига уч нафар аёл талаба қабул қилинган, аммо бунга эркак талабалар ва ходимлар шу қадар салбий муносабат билдирганки, 1883-йил аёл талабларни ўқишдан четлатишга қарор қилинган[11]. Учала талаба ўқишни тамомлашига имкон яратиш мақсадида Аёллар тиббиёт коллежига асос солинган[20][12]. ХИХ аср охирида 1880-йилда қуриб биткизилган теология биноси (инглизча: Тҳеологиcал Ҳалл) университетнинг асосий биноси ўлароқ хизмат қилган[21].

ХХ аср

1912-йилда Қуээн'с университети Шотландиянинг пресвитериан черковидан ажралиб чиқди ва ўз номини „Кингстондаги Қуээн'с университети“га (инглизча: Қуээн'с Университй ат Кингстон) ўзгартирди[1]. [[Қуээн'с илоҳиёт коллежи]] 1925-йилга бориб Канада Бирлашган черковига қўшилгунига қадар Канададаги пресвитериан черкови назорати остида қолди[9]. Илоҳиёт коллежи Қуээн'с университетининг диншунослик кафедраси билан бирлаштирилди ва дастур 2015-йилга келиб ёпилди[22].

Университет Биринчи жаҳон уруши йилларида талабалар, ходимлар ва профессор-ўқитувчилар ҳарбий хизматга жалб этилиши билан боғлиқ абитуриентлар сонидаги кескин пасайиш туфайли яна бир молиявий инқирозга дуч келди. 1 000 000 доллар маблағ тўпланган кампания ҳамда 1918-йилда эришилган сулҳ университетни сақлаб қолди[1]. Урушда олийгоҳнинг қарийб 1 500 талабаси жанг қилди, уларнинг 187 нафари ҳалок бўлди[23].

1938-йил 18-августда, яъни Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан бир йил олдин АҚШ президенти Франклин Роосевелт фахрий даражани қабул қилиш учун Қуээн'с университетига келди. Бутун дунё бўйлаб эфирга узатилган мурожаатида президент Американинг Канада билан ўзаро иттифоқ ва дўстлик сиёсатини э’лон қилди[24]. Иккинчи жаҳон урушида университетнинг 2 917 нафар битирувчиси қуролли кучларда хизмат қилди, уларнинг 164 нафари ҳалок бўлди[25]. Жоҳн Деуцч марказининг Мемориал биносидаги хотира хонасида жаҳон урушларида ҳалок бўлган университет талабалари исмлари қайд этилган[26].

АҚШ президенти Франклин Роосевелт Қуээн'с университетидан фахрий даража олганидан кейин нутқ сўзламоқда

Қуээн'с университети урушдан кейинги йилларда тез суръатда ўсди. Бунга урушдан кейин иқтисодиёт кенгайиши ва 1960-йилларда авжига чиққан демографик ўсиш туртки бўлди. 1951-йилда абитуриентлар сони 2 000 дан ошиқроқ бўлган бўлса, 1961-йилга келиб 3 000 нафардан ошди[1]. Бу даврда қурилиш дастури йўлга қўйилди ва ўн йилдан камроқ вақт ичида бешта талабалар турар жойи қурилди.

1950-йилларнинг ўрталарида Онтариода юридик таълим қайта ташкил этилганидан сўнг, 1957-йилда янги Жоҳн А. Маcдоналд биносида юридик факултет очилди. 1950-йилларда амалга оширилган бошқа лойиҳалар орасида маъмурий идоралар учун қурилган Ричардсон биноси ҳамда Дуннинг биноси эътиборга молик[1]. Бошқа кўплаб Канада университетлари сингари, 1960-йилларнинг охирига келиб Қуээн'с университетида ҳам абитуриентлар сони уч баробарга ошди, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар сони кўпайди, университетдаги шарт-шароитлар янада яхшиланди. Бунга демографик ўсиш ҳамда давлат секторидан ажратилган моддий ёрдам турки бўлди. 1970-йилларнинг ўрталарига келиб, университетдаги кундузги талабалар сони 10 000 нафарга етди[1]. Бу даврда қурилган янги обектлар кўпроқ одам яшаши учун мўлжалланган яна тўртта турар жойни ўз ичига олади. Булар Ан Cлачан, Элронд Cоллеге (ҳозирги кунда Принcесс Тоwерс деб номланади), ҳозирги кунда университетга тегишли бўлмаган кооператив турар жой, ғарбий кампусда жойлашган Жоҳн Орр Тоwер биноси ҳамда Жеан Ройcе биноларидир[27]. Бундан ташқари, математика, физика, биология ва психология, ижтимоий фанлар ва гуманитар фанлар кафедралари учун алоҳида бинолар қурилди.

Бу даврда Қуээн'с Мусиқа мактаби, Давлат бошқаруви мактаби (ҳозирги Сиёсий тадқиқотлар мактаби таркибида), Реабилитация терапияси мактаби ҳамда Шаҳар ва минтақавий режалаштириш мактабларига асос солинди. 1968-йилда университетдан бир километр ғарбда Таълим факултети ташкил этилиши ортидан университетнинг ғарбий кампуси юзага келди[1]. Қуээн'с компютерлаштирилган ҳуқуқий тадқиқотларни илгари сурган илк олийгоҳлардан биридир. 1968-йилдан 1973-йилгача университетда ҚУИC/ЛАW Канада ҳуқуқий тадқиқот лойиҳаси юритилди. 1973-йилда лойиҳа университетдан ажралиб чиқиб, тижоратлаштирилди. ҚУИC/ЛАW дастурий та’миноти 1976-йилда Wестлаw ма’лумотлар базасининг асоси ўлароқ „Wест Публишинг“ нашриётига расман ўтказиб берилди[28]. 2002-йилда ўша даврга келиб „Қуиcклаw“ ўлароқ танилган бутунканада ҳуқуқ базаси „Wест Публишинг“ нашриётининг рақиби „ЛехисНехис“ ширкатига сотилди[29]. 1980-йилнинг 23-октябрида Қуээн'с университетининг илк аёл канслери Агнес Ричардсон Бенидиcксон янги лавозимига киришди[20].

1991-йилда Қуээн'с университети ўзининг юз эллик йиллик юбилейини нишонлади. Нишонлаш тадбирларида Уэлс шаҳзодаси Чарлес ва унинг ўша пайтдаги рафиқаси Диана Спенcер иштирок этди. Шаҳзода Черлес университетни ташкил этиш бўйича қиролича Виcториа 1841-йилда чиқарган фармон нусхасини тақдим этди. Фармон нусхаси университетнинг Жоҳн Деуцч марказида намойишга қўйилган[30]. 1993-йилда битирувчи Алфред Бадер Ҳерстмонcеух қасрини Қуээн'с университетига совға қилди. Қасрда айни дамда Бадер коллежи фаолият юритади[31][32].

ХХИ аср

2001-йилда қора танли аёл профессор ирқчиликка дучор бўлганини даъво қилиб, Қуээн'с университетини тарк этиши ортидан Канада Сенатининг Таълимий тенглик қўмитаси (инглизча: Сенате Эдуcатионал Эқуитй Cоммиттеэ (СЕЭC)) олийгоҳдаги озчиликлар ва абориген профессор-ўқитувчилар бошдан кечираётганларини ўрганиб чиқди[33]. Ушбу сўровнома ортидан СЕЭC буюртмаси билан амалга оширилган тадқиқот кўпчилик университетда „оқлик маданияти“ ҳукм суришига ишонишини аниқлади[34]. Ҳисобот хулосасида университетнинг „евроцентрик ўқув дастурлари, у ердаги анъанавий педагогик ёндашувлар, ишга қабул қилиш жараёнжараёнлии, кўтарилиш ва тадқиқот учун имкониятларда оқ танлилар имтиёзи ва қудрати ўз аксини топишда давом этаётгани“ эътироф этилди[35]. Университетнинг ҳисобот ортидан кўрган чоралари кўп йиллик мунозарага сабаб бўлди[36]. Қуээн'с маъмурияти 2006-йилдан бошлаб хилма-хилликни тарғиб қилиш йўлида чора-тадбирларни амалга оширди. Масалан, хилма-хиллик бўйича маслаҳатчи лавозими таъсис этилди ва ижтимоий адолат бўйича муҳокамаларни осонлаштириш учун „диалог кузатувчилари“ ёлланди[33].

2010-йилнинг майида Қуээн'с Матарики университет тармоғига аъзо бўлди. 2010-йилда тузилган ушбу халқаро гуруҳ аъзо университетлар ўртасида тадқиқотлар ва бакалавриат таълими соҳасида ҳамкорлик ўрнатишни кўзлайди[37][38].

Онтариодаги CОВИД-19 пандемияси фонида университет соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, жамоат ташкилотлари ҳамда ваксина олишга қарши шахслар орасида CОВИД-19 ваксинасини тарғиб қилиш учун Канада ҳукуматидан $440 000 маблағ олди[39].

2021-йилнинг июлида собиқ сенатор Муррай Синcлаир университетнинг 15-канслери ўлароқ фаолиятини бошлади[40][41]. 2024-йилнинг июлида журналист Шелагҳ Рогерс унинг ўрнини эгаллади[42].

2023-йил Қуээн'с 2024-йилда $48 миллион дефицитга йўлиқишини эълон қилди[43]. Камомадни бартараф этиш мақсадида провост Маттҳеw Эванс кескин чораларни эълон қилди. Хусусан, гуруҳлардаги талабалар ҳамда халқаро талаблар сонига чекловлар қўйилиши ва ишга олиш вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди[44]. Чораларга университет ходимлари ва талабалари кескин муносабат билдирди. Талабалар норозилик намойишларини уюштирди[45]. Эванс инқирозни бартараф этиш учун кўрган чоралар жиддий танқидга учради ва бу ҳолат ҳам маҳаллий, ҳам умуммиллий ОАВда ёритилди[43][44][46]. Айрим нашрларда молиявий инқироз ҳамда бакалавриатдан юқори таълим талабалари кўп ишлашга мажбур бўлаётгани туфайли Қуээн'с Канаданинг энг яхши 15 тадқиқот университети орасида эгаллаган ўрни тушгани айтилди[44][47].

Кампуси

1905-йил очилган Грант Ҳалл университетнинг энг кенг танилган рамзига айланган[48]

Қуээн'с университети Кингстон шаҳридаги айни ном билан аталувчи маҳаллада жойлашган[49]. Университетнинг асосий кампуси жанубда Онтарио кўли ва Кингстон умумий шифохонаси, шарқда шаҳар истироҳат боғлари, бошқа тарафларда Университет тумани деб номланувчи маҳаллалар билан чегарадош. Кампуснинг умумий ҳудуди 40 га (99 акр) бўлиб, университет атрофидаги хусусий ерлар харид қилиниши ортидан ҳозирги кўламига етган. Ушбу ҳудуд университетнинг энг йирик ер мулки ҳисобланади. Кингстондаги асосий кампусдан ташқари, Қуээн'с шаҳар бўйлаб бошқа мулкларга ҳам эга. Бундан ташқари, Онтариодаги Cентрал Фронтенаc ва Ридеау Лакес шаҳарчаларида ҳамда Англиянинг Эаст Суссех шаҳрида ҳам мулкка эга. Қуээн'с университети кампуси анишинаабе ва ирокез халқларининг анъанавий ерларида жойлашган[50].

Қуээн'с университети бинолари турли йилларда қурилган. Суммерҳилл биноси 1839-йилда ўз эшикларини очган бўлса, Митчелл биноси 2018-йилда очилган[51][52]. 1905-йилда қуриб битказилган Грант биноси университетнинг энг таниқли биноси ҳисобланади. Бинога университетнинг еттинчи директори Георге Мунро Грант номи берилган. Бинода консертлар, маърузалар, учрашувлар, имтиҳонлар ва битирув кечалари ўтказилади[48]. Университетга тегишли иккита бино Канада Миллий тарихий обектлари рўйхатига киритилган. Кингстон умумий касалхонаси Канададаги энг қадимий фаолияти тўхтамаган давлат касалхонасидир[53]. Ғарбий кампуснинг шарқида жойлашган Роселаwн Ҳоусе биноси университетнинг Доналд Гордон марказининг асосий қисмини ташкил қилади[54][55].

Кутубхона, музей ва галереялари

Доуглас кутубхонаси Муҳандислик ва фан кутубхонаси ҳамда W.Д. Жордан номидаги нодир китоблар ва махсус тўпламлар кутубхонасини ўз ичига олади

Қуээн'с университети кутубхона тизими кампусдаги олтита кутубхона ва архивни ўз ичига олади. Уларнинг умумий фонди 2,2 миллион жисмоний материал ҳамда 400 000 электрон ресурсдан, жумладан, электрон китоб, журнал ҳамда маълумот базаларидан иборатдир. Кутубхонанинг 2007–2008-йиллардаги бюджети 18,1 миллион долларни ташкил қилган бўлиб, материал харид қилиш учун 9,8 миллион доллар ажратилган[56]. Университет кутубхоналари — Браcкен тиббиёт фанлари кутубхонаси, та’лим кутубхонаси[57], Ледерман ҳуқуқ кутубхонаси, Жосепҳ С. Стауффер гуманитар ва ижтимоий фанлар кутубхонаси ҳамда Муҳандислик ва фан кутубхонаси. W.Д. Жордан номидаги нодир китоблар ва махсус тўпламлар кутубхонасида 1475-йилдан 1700-йилгача нашр этилган китоблар сақланади[58]. Муҳандислик ва фан кутубхонаси ҳамда W.Д. Жордан номидаги китоблар ва махсус тўпламлар кутубхонаси Доуглас кутубхонаси ичида жойлашган[57]. 1981-йилдан бери Қуээн'с архивлари Катҳлеэн Рян биносида сақланади. Архив университетнинг ахборот ресурслари ва тарихий қайдларини бошқаради, сақлайди ва улардан фойдаланиш учун шароит яратади. Катҳлеэн Рян биносида университет архивидан ташқари Кингстон шаҳри архивлари ҳам жойлашган[59].

Қуээн'с 10 000 та минерал ва 865 та қазилмалардан иборат ершунослик ва геология коллексиясини, шунингдек, Кингстон ҳудуди геологияси кўргазмасини ўз ичига олувчи Миллер геология музейини бошқаради. Музейдан асосан Онтарио шарқидаги маҳаллий мактаблар ўқувчилари ва табиий-илмий қизиқиш гуруҳларига ер ҳақидаги фанларни ўқитишда фойдаланилади[60]. Доимий экспонатлар орасида динозаврлар, динозавр тухумлари, дастлабки кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг қолдиқлари ҳамда 500 миллион йил олдин тошга айланган излар бор[61].

Қуээн'с университетининг сан’ат коллексиялари Агнес Этҳерингтон санъат марказида жойлашган[62]. Марказга Агнес Этҳерингтон номи берилган бўлиб, унинг уйи университетга совға қилинган. Уйдан асосий санъат марказига бириктирилган санʻат музейи сифатида фойдаланилади[63]. 1957-йилда очилган марказда 14 000 дан ортиқ санъат асари, шу жумладан, Рембрандт асарлари ва инуитларнинг халқ асарлари мавжуд. Университетда, шунингдек, Унион Галлерй номли санъат галереяси ҳам бор. 1994-йилда очилган галереяни талабалар ва профессор-ўқитувчилар бошқаради. Галерея талабалар асарларини ҳамда замонавий санъатни тарғиб қилишни кўзлайди[64].

Изоҳлар

  1. ↑ Шотландиядаги каби, Қуээн'с раҳбари „ректор“ ёки „президент“ эмас, балки „директор“ (инглизча: принcипал) деб номланади.

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 „Генерал Ҳисторй“. Қуээн'с Университй. 2011-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-июл.
  2. ↑ „Қуээн'с Алумни Эндоwмент Репорт“. Қуээнсу.cа (2022-йил 30-апрел). 2022-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.
  3. ↑ „Абоут тҳе Реcтор“. Қуээн'с Университй. 2024-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Студент Энролмент“. Оффиcе оф Планнинг & Будгетинг. Қуээн'с Университй. 2018-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-май.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Инвенторй анд Ассессмент“. Cампус План 2002. Қуээн'с Университй (2002). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-июл.
  6. ↑ „Қуээн'с Университй Висуал Идентитй Гуиде“. Қуээн'с Университй. 2018-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-январ.
  7. ↑ „Боо Ҳоо тҳе Беар“. Қуээн'с Университй. 2012-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Cонсолидатион оф Тҳе Роял Чартер оф Қуээн'с Университй анд иц Амендинг Статутес“. Қуээн'с Университй (2011-йил 1-октябр). 2015-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-декабр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Ан Аcт Респеcтинг тҳе Инcорпоратион оф Қуээн'с Тҳеологиcал Cоллеге“. Қуээн'с Университй (2005-йил 1-июл). 2011-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-июл.
  10. ↑ 10,0 10,1 Неатбй, Ҳилда. Қуээн'с Университй, Вол И: Волуме И, 1841–1914: Анд Нот то Йиэлд. МcГилл-Қуээн'с Университй Пресс, 1978 — 3-бет. ИСБН 0-7735-0336-6. 
  11. ↑ 11,0 11,1 „Wомен Медиcал Студенц, Эхпулсион оф | Қуээнъс Энcйcлопедиа“. қуээнсу.cа. 2019-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-октябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 Неатбй, Ҳилда. Қуээн'с Университй: Волуме И, 1841–1917: Анд Нот то Йиэлд. МcГилл-Қуээн'с Университй Пресс, 1978 — 214–216-бет. ИСБН 0-7735-6074-2. 
  13. ↑ С. C., 1912, c. 138
  14. ↑ „Қуээн'с Қуиcк Фаcц“. Қуээн'с Университй. 2014-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-сентябр.
  15. ↑ Cатегорй: | Қуээнъс Университй Неwс Cентре (Wайбаcк Мачине сайтида 12 Април 2013 санасида архивланган). Қуээнсу.cа. Ретриэвед он 2013-08-12.
  16. ↑ „Қуээн'с Газетте“. Қуээн'с Университй (2016). 2016-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-ноябр.
  17. ↑ Неатбй, Ҳилда. Қуээн'с Университй, Вол И: Волуме И, 1841–1914: Анд Нот то Йиэлд. МcГилл-Қуээн'с Университй Пресс, 1978 — 25-бет. ИСБН 0-7735-0336-6. 
  18. ↑ „Cоммерcиал Банк оф тҳе Мидланд Дистриcт“. Қуээн'с Университй. 2012-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.
  19. ↑ Франксон, Грег „Профиле оф Роберт Сутҳерланд“. Қуээн'с Университй (2001). 2012-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-август.
  20. ↑ 20,0 20,1 20,2 Поунд, Ричард W.. 'Фитзҳенрй анд Wҳитесиде Боок оф Cанадиан Фаcц анд Датес'. Фитзҳенрй анд Wҳитесиде, 2005. 
  21. ↑ "Тҳеологиcал Ҳалл". Қуээн'с Энcйcлопедиа. Қуээн'с Университй. Арчивед фром тҳе оригинал он 2015-04-03. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20150403130637/ҳттп://www.қуээнсу.cа/энcйcлопедиа/т/тҳеологиcалҳалл.ҳтмл. <!--->
  22. ↑ „Тҳеологиcал Студиэс програм ат Қуээн'с“. 2019-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-март.
  23. ↑ Wилгар, W.П. „Қуээн'с Ремемберс: Тҳе Фирст Wорлд Wар“. Қуээн'с Университй. 2008-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-июн.
  24. ↑ „Франклин Д. Роосевелт Аддресс ат Қуээн'с Университй, Кингстон, Онтарио, Cанада.“. Университй оф Cалифорниа, Санта Барбара (2011). 2012-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-июл.
  25. ↑ „Қуээн'с Ремемберс: Тҳе Сеcонд Wорлд Wар“. Қуээн'с Университй. 2008-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-июн.
  26. ↑ "Мемориал Роом". Қуээн'с Энcйcлопедиа. Қуээн'с Университй. Арчивед фром тҳе оригинал он 2015-04-03. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20150403143229/ҳттп://www.қуээнсу.cа/энcйcлопедиа/м/мемориалроом.ҳтмл. <!--->
  27. ↑ „Ресиденcес Қуээн'с Энcйcлопедиа“. қуээнсу.cа. Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
  28. ↑ Боурне, Чарлес П.; Ҳаҳн, Труди Беллардо. А Ҳисторй оф Онлине Информатион Сервиcес, 1963-1976. Cамбридге: Тҳе МИТ Пресс, 2003 — 313–315-бет. ИСБН 0-262-02538-8.  Аваилабле виа ИЭЭЭ Хплоре.
  29. ↑ Мартин, Сандра. „Проф'с сйстем револутионизед легал праcтиcе“. Тҳе Глобе анд Маил. Торонто: Тҳе Глобе анд Маил Инc. (2009-йил 26-сентябр). Қаралди: 2018-йил 2-декабр.
  30. ↑ „Роял Висиц“. Қуээн'с Университй. 2011-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-август.
  31. ↑ „Абоут тҳе Бадер Интернатионал Студй Cентре (БИСC)“. Қуээн'с Университй. 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  32. ↑ „Бадер Интернатионал Студй Cентре ренамед то Бадер Cоллеге“ (эн). Тҳе Жоурнал (2022-йил 22-июн). Қаралди: 2022-йил 22-июн.
  33. ↑ 33,0 33,1 Маcдоналд, Керри; Wоодс, Мичаэл „Cонфронтинг а cултуре оф силенcе“. Тҳе Қуээн'с Жоурнал (2008-йил 14-ноябр). 2008-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 11-июл.
  34. ↑ Ҳенрй, Франcес „Ундерстандинг тҳе Эхпериэнcес оф Висибле Миноритй анд Аборигинал Фаcултй Мемберс ат Қуээн'с Университй“. Сенате Эдуcатионал Эқуитй Cоммиттеэ (СЕЭC) Респонсе то тҳе Ҳенрй Репорт. Қуээн'с Университй (2004-йил 1-апрел). 2011-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-август.
  35. ↑ Ҳенрй, 156.
  36. ↑ Cланcй, Cларе „Ҳенрй репорт ревиситед“. Тҳе Қуээн'с Жоурнал (2008-йил 24-октябр). 2011-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 11-июн.
  37. ↑ „Мемберс оф тҳе Матарики Нетwорк оф Университиэс“. Матарики Нетwорк оф Университиэс. 2011-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-март.
  38. ↑ „Wелcоме то тҳе Матарики Нетwорк оф Университиэс "Партнеринг фор а беттер wорлд"“. Матарики Нетwорк оф Университиэс. 2011-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-август.
  39. ↑ Публиc Ҳеалтҳ Агенcй оф Cанада „Иммунизатион Партнершип Фунд“. Говернмент оф Cанада (2022-йил 8-июн). 2022-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
  40. ↑ „Формер Сен. Муррай Синcлаир аппоинтед ас Қуээн'с Университй чанcеллор“. CБC Неwс (2021-йил 28-апрел).
  41. ↑ „Анноунcинг Тҳе Ҳоноурабле Муррай Синcлаир ас Қуээн'с 15тҳ Чанcеллор“. Қуээн'с Газетте (2021-йил 28-апрел).
  42. ↑ Фолей, Жессиcа. „Шелагҳ Рогерс анноунcед ас Қуээн'с Университй'с 16тҳ Чанcеллор“. Кингстонист (2024-йил 26-апрел). Қаралди: 2024-йил 26-июл.
  43. ↑ 43,0 43,1 Фриэсен, Жоэ. „Қуээн'с Университй эес драстиc cутбаcкс то кеэп иц доорс опен“. Тҳе Глобе анд Маил (2024-йил 13-январ). Қаралди: 2024-йил 26-январ.
  44. ↑ 44,0 44,1 44,2 Бреан, Жосепҳ. „Cаламитй ат Қуээн'с: Провост'с паниcкед cуц cонсуме а университй олдер тҳан Cанада“. Натионал Пост (2024-йил 26-январ). Қаралди: 2024-йил 26-январ.
  45. ↑ Муҳаммад-Юсуф, Фаwwаз. „Қуээн'с Университй студенц ҳолд силент протест ин респонсе то cуц“. Глобал Неwс (2023-йил 12-декабр). Қаралди: 2024-йил 26-январ.
  46. ↑ Кершаw, Анне. „Опинион: Қуээн'с триэс то стем cонcернс абоут иц футуре“. Кингстонист (2024-йил 15-январ). Қаралди: 2024-йил 26-январ.
  47. ↑ Фуллертон, Оwен. „Қуээн'с фаллс фром топ 15 ресеарч университиэс ранкинг“. ЙГК Неwс (2023-йил 21-декабр). Қаралди: 2024-йил 26-январ.
  48. ↑ 48,0 48,1 „Грант Ҳалл“. Қуээн'с Университй. 2013-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.
  49. ↑ „35 – Қуээн'с“. Неигҳборҳоод Профилес (Cенсус 2006). Cитй оф Кингстон Планнинг анд Девелопмент Департмент. 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  50. ↑ „Аcкноwледгемент оф Территорй | Фоур Диреcтионс Аборигинал Студент Cентре“ (эн). қуээнсу.cа. 2018-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-март.
  51. ↑ "Суммерҳилл". Қуээн'с Энcйcлопедиа. Қуээн'с Университй. Арчивед фром тҳе оригинал он 2012-10-03. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20121003043304/ҳттп://www.қуээнсу.cа/энcйcлопедиа/с/суммерҳилл.ҳтмл. <!--->
  52. ↑ Ридеоут, Даве. „Митчелл Ҳалл реадй то опен иц доорс“. Қуээн'с Университй (2018-йил 29-ноябр). 2019-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-март.
  53. ↑ „Кингстон Генерал Ҳоспитал Натионал Ҳисториc Сите оф Cанада“. Паркс Cанада. 2011-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-август.
  54. ↑ „Доналд Гордон Cентре“. Қуээн'с Университй (2012-йил 2-март). 2012-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  55. ↑ „Роселаwн Натионал Ҳисториc Сите оф Cанада“. Паркс Cанада. 2014-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-август.
  56. ↑ „Фаcц анд Фигурес 2007/08“. Қуээн'с Университй. 2012-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  57. ↑ 57,0 57,1 „Лоcатионс & Ҳоурс“. Қуээн'с Университй. 2012-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  58. ↑ „Cоллеcтионс ҳелд ин Спеcиал Cоллеcтионс“. Қуээн'с Университй. 2012-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  59. ↑ "Катҳлеэн Рян Ҳалл". Қуээн'с Энcйcлопедиа. Қуээн'с Университй. ҳттп://www.қуээнсу.cа/энcйcлопедиа/к/катҳлеэн-рян-ҳалл. <!--->
  60. ↑ „Тҳе Миллер Мусеум“. Қуээн'с Университй. 2012-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  61. ↑ „Миллер Мусеум оф Геологй“. Cанадиан Информатион Эхчанге Нетwорк'с Профессионал Эхчанге (2009). 2013-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-июн.
  62. ↑ „Агнес Этҳерингтон Арт Cентре“. Cанадиан Ҳеритаге Информатион Нетwорк (2009). 2013-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-май.
  63. ↑ „Абоут тҳе Арт Cентре“. Агнес Этҳерингтон Арт Cентре (2012-йил 2-март). 2009-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.
  64. ↑ „Унион Галлерй – Ҳисторй“. Унион Галлерй (2011). 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-март.

Ҳаволалар