Qurʼon
Қуръон (арабча: القرآن ўқимоқ, қироат қилмоқ) — мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби. Ислом эътиқодига кўра, Қуръон ваҳий орқали Муҳаммад пайғамбарга 610—632 йиллар давомида нозил қилинган Аллоҳнинг каломи (Каломуллоҳ). Қуръон „Китоб“ (ёзув), „Фурқон“ (ҳақ билан ботилнинг орасини айирувчи), „Зикр“ (эслатма), „Танзил“ (нозил қилинган) каби номлар билан аталиб, „Нур“ (ёруғлик), „Ҳудо“ (ҳидоят), „Муборак“ (баракотли), „Мубин“ (очиқ-равшан), „Бушро“ (хушхабар), „Азиз“ (эъзозланувчи), „Мажид“ (улуғ), „Башир“ (башорат берувчи), „Назир“ (огоҳлантирувчи) каби сўзлар билан сифатланган. Ислом оламида Қуръон „мусъҳаф“ номи билан ҳам машҳур. Ислом уламолари Қуръоннинг 30 хил ном ва сифатларини санаб ўтганлар.
Қур’онни тушунишда „ўқувчи билиши керак“ яна бир жиҳат шундаки, Қур’онда шоирларга нисбатан қўлланган салбий ибораларга қарамай, Қур’оннинг ўзи шеърий тилдан фойдаланади (26:224-225)(Маккий сураларда). Исмоил Дурмуş (Ислом энциклопедиясида) шеъриятнинг асосий хусусияти „муболаға санъати“ эканлигини таъкидлайди[1].
Др. Даниэл Брубакер энг қадимги Қур’он матнларига киритилган ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар (унлилар ва тиниш белгилари каби сўзларнинг талаффузидаги кичик фарқлардан ташқари) ҳақида бир қатор видеоларни (уни „Қур’он версияси“ деб атайди) интернетга жойлаштирди[2].
Қур’оннинг изоҳлари ва талқинларига асосланган Шариат қонунлари бугунги инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва индивидуал дин ва сўз эркинлиги назаридан муаммоли ҳисобланади.[3][4][5][6][7][8][9][10][11][12]
Қуръони Карим маълумотлари

- Араб тилида;
Ислом вужудга келган пайтда Қур’он ёзиш учун ишлатилган тил ва алифбо Набатей минтақасида ривожланган биринчи араб тили эди. Умавийлар халифаси Абдулмалик даврида алифбо ва унинг охирги шаклини бериш орқали шаклланган Қур’он ҳақида тадқиқотлар олиб борилди ва бу тил давлатнинг расмий тилига айланди ва тезда бошқа минтақаларга тарқалди.[17][18][19]
C. Люксенберг Қур’он тилининг 10% га яқини оромий-оссурия тили орқали тушунилиши мумкинлигини даъво қилади. Дин, мифология ва этимологияни ўрганувчи Илёс Ўзкан, асосан, жумлаларни қисқартириш анъаналарига эътибор қаратади. Унинг сўзларига кўра, Мукаттадан Э, Л, М ва Э, Л, Р каби ҳарфлар Забур нинг бошловчи жумласи сифатида ишлатиладиган „Қудратли Худо гапиради“ каби стандарт ибораларнинг қисқартмаси ҳисобланади[20]. (Яна қаранг: ҳттпс://эн.м.wикипедиа.орг/wики/Тҳе_Сйро-Арамаиc_Реадинг_оф_тҳе_Коран)
Нотиқлик услуби;
Қадимги Яман „муссон ёмғирлари билан озиқланган“ минтақа бўлган ва ўша пайтдаги технологиялар билан кўплаб тўғонлар қурилган. Бу тўғонлар вақт ўтиши билан ёки урушлар натижасида вайрон бўлган, ва улар таъмирланмаганида бу минтақада яшовчи одамлар учун хавф туғдирган. Мариб (Арим) тўғонидаги каби тўғонлардан бири қулаб тушди. Ва бу қулаш баъзи афсоналарнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Бу мавзу учун Қур’онда маъқулроқ ифода услуби қуйидагича: „Шеба диёрида бир белги бор эди: ўнгда ва чапда иккита боғ. Парвардигорингизнинг ризқидан енг ва Унга шукр қилинг. Гўзал жой ва мағфиратли Раббий! Улар юз ўгиришди. Бас, Биз уларга Арим тошқинини юбордик“. (34:15-16)
Теология
Худо ҳақида антропоморфик тилни ишлатмаслик яҳудий, насроний ва исломий тафаккур тарихида „қизғин мунозаралар мавзуси“ бўлган. Ягона Худога ишониш ислом тавҳидининг асосидир.
Иброҳимий динларнинг муқаддас китобларида антропоморфик мисоллар (Худо махлуқларга ўхшайди), шунингдек „Уни махлуқ сифатида кўрсатмайдиган баёнотлар“ (танзиҳ) мавжуд. Умуман олганда, айтиш мумкинки, Қур’он ва Инжилда танзиҳдан кўра ўхшашликлар (Антропоморфизм /Аналогия) мавжуд[21].
Пайғамбарлар ва уларнинг китоблари (Қур’онда Аллоҳ томонидан юборилган деб айтилган) ўзларини бошқа худоларга (масалан, Яҳовага) ҳавола қиладилар[22]. Масалан, Элижаҳ (Арабчада Илёс) — ибронийча сўз бўлиб, „худойим Яҳу/Жаҳ“ деган маънони англатади[23].
Қур’онда Жаброил ва Микоил каби фаришта исмлари бошқа Иброҳим динларида бўлгани каби Эл (ёки Ил) билан боғлиқ. Аллоҳумма, Қур’онда ҳам тилга олинган ва Исломда одатда дуо қилиш учун ишлатилган, (эҳтимол) ибронийча Элоҳим сўзининг арабча талаффузи бўлган. Элоҳим иброний тилида улуғвор кўплик сифатида ишлатилган[24][25]. („Сенинг улуғворлигинг!“ иборасида бўлгани каби, „худолар!“ деган маънони англатади). „Раб“ сўзи (Раббий), („Яҳованинг ўрнига“ Муқаддас китобда "" Эгангиз Худонинг исмини беҳуда айтманг ")[26] буйруғи туфайли ишлатилган) Қур’онда ҳам кўпинча Худо учун ишлатилади.
Қур’онда Аллоҳ учун энг кўп ишлатиладиган исм/сифатлардан яна бири бу (арабча бўлмаган) Раҳмондир[27][28]. Ушбу сифат атамасининг (Раҳманан/Раҳман) маълум бўлган энг қадимги қўлланиши Ҳададга бағишланган аккад ва оромий тилларида ёзилган ёзувда учрайди.[29]
Пайғамбарлар
(Қур’онда Ернинг геологик тарихи учун ишлатилган иборалар каби) „инсоният тарихини тавсифловчи“ иборалар ҳам Таврот билан параллел ибораларни ўз ичига олади. „Инжилдаги ернинг яратилиши ҳақидаги ҳикоя билан бир вақтда айтилган“ кўплаб номлар (Одам, Момо Ҳаво, Ҳобил, Қобил) қадимги маданиятларда мифологик тимсол ва ҳикояларнинг янги мослашуви эканлиги таъкидланади. Бу ҳикоялар Адапа каби шумерларнинг яратилиш ҳикояларидан жуда илҳомланган[30][31].
Диний ва ахлоқий қадриятлар
- Қасос; Бу қабила ижтимоий тузумидаги қасос сифатида тушуниладиган ва ижтимоий тенглик асосида амалга ошириладиган дастур. Ўлдирилган аёлми, эркакми, қул, элита ёки оддийми, ҳисобга олиб, қотилıн қабиласидан ўлдирилганга тенг кимдир ўлдирилади. Масалан, қул учун фақат қулни, аёл учун аёлни ўлдириш мумкин эди[32]. Қасосда ижтимоий эквивалентликнинг шарти шундаки, агар қуйи ижтимоий синфдагилар юқори синфдан кимнидир ўлдирса, қасос қўлланади. Аммо агар юқори синфдан кимдир қуйи синфдан кимнидир ўлдирса, қасос олиш мумкин эмас, лекин диэтани тўлаш мумкин.
Қур’он 2: 178 да ижтимоий тенглик шартини ўз ичига олади;
„Сизларга ўлдирилган кишилар учун озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса, у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир“.(Бақара сураси:178)

Тарихи
Исломнинг тарихи ривоят маданияти тўпламларига асосланган асарлар билан шаклланган. Бу ривоятлар исломий бўлмаган манбалар томонидан қўллаб-қувватланмайди ва қарама-қаршиликларни ўз ичига олади.[33]
Ҳикоя Ислом маданиятига асосланган тарихга оид манбаларда келтирилишича, Қуръон нозил бўлиши милодий 610-йил бошланган. Муҳаммад пайғамбар 40 ёшда Макка шаҳри яқинидаги Ҳиро ғорида чуқур тафаккурга берилиб ўтирган бир пайтда Жаброил фаришта „Иқрў“ („Ўқи“) деб бошланувчи „Алақ“ сурасининг аввалги 5 оятини келтирди. Бу жараён Маккада 13 йил, Мадинада 10 йил, ҳаммаси бўлиб 23 йил давом этган. Қуръоннинг нозил қилиниши ислом ақидаси бўйича рамазон ойининг 27-кунига ўтар кечаси юз берган. Шунинг учун ҳам бу ой муқаддас ҳисобланиб, рўза тутилган куннинг 27-кечаси „Лайлатул-қадр“ яъни қадрли, илоҳий қудрат намоён бўладиган, бандаларнинг бир йиллик тақдири ҳал қилинадиган (қадр — тақдир, ўлчов) табаррук кеча деб улуғланади.
Патриcиа Cроне, Мичаэл Cоок каби тадқиқотчилар матн ва археологик тадқиқотларга асосланиб, „Масжид ал-Ҳарам“ Шимолий-Ғарбий Арабистон ярим оролида жойлашган деб тахмин қилишган.(ҳикоявий маданиятга асосланган мумтоз асарларда ифодаланганидек, Маккада эмас)[34][35][36][37]
„Ҳикоя маданиятига асосланган“ асарлардан ташқари, Исломнинг дастлабки тарихи нуқтаи назаридан, (қачон пайдо бўлганлиги, қайси географияда туғилиб дунёга ёйилганлиги) бугунги кунда ноаниқ бўлиб қолмоқда.[38] Муҳокамаларда Петрадан ташқари (Иордания) Куфе ва Ҳире (Жанубий Ироқ) минтақалари ажралиб туради.[39][40][41][42]

Мусулмонларнинг муносабати
Муҳаммад Қуръон оятларини Жаброилдан қабул қилар, бошқа мусулмонлар у кишидан эшитиб, ёдлаб олардилар. Ёзишни биладиган одамлар, жумладан, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб хурмонинг пўстлоғи, япалоқ тош, катта суяк, тери ва шунга ўхшаш нарсаларга Қуръонни ёзиб борганлар. Пайғамбар ҳаётлик чоғида яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамлаб китоб шаклига келтирилмаган. Пайғамбарнинг вафотидан кейин Қуръон кишиларнинг хотирасида ва ёзган нарсаларида қолди.
Қуръоннинг тузилиши

Қуръоннинг бўлимлари сура дейилади, уни шартли равишда боб билан таққослаш мумкин. Ҳар сура оятларга бўлинган. Қуръон 114 сура, 6236 оят (Замахшарийга кўра, 6666 оят) дан иборат. Ҳар бир суранинг ўз номи бор. Оятлар эса тартиб рақами билан берилган. Сураларнинг номлари унинг бошида келган сўздан олинган ёки зикри кўпроқ келган нарсалар, воқеалар ёҳуд асосий қаҳрамон номи билан аталган. Кейинчалик ўқиш ва ёдлаш осон бўлиши учун Ироқ ҳокими Ҳажжож ибн Юсуф (ҳукмронлик йиллари 694—714) кўрсатмасига биноан Қуръон 30 қисм (арабча: жуз, форсча: пора)га бўлинган. Қуръонда биринчи келган „Фотиҳа“ сурасидан кейинги суралар катта, ўртача ва кичик суралар тартибида жойлашган. 2-Бақара сураси 286 оятдан, энг қисқа Кавсар сураси 3 оятдан иборат. Энг қисқа оятлар „Тоҳо“ ва „Ёсин“, энг узун оят „Бақара“ сурасининг 282-оятидир. Суралар нозил бўлиш вақти ва жойига кўра 2 га: ҳижратдан олдин нозил бўлган суралар — „Макка суралари“ (610—622 йиллар, 86 сура) ва ҳижратдан кейин нозил бўлган суралар — „Мадина суралари“ (622-йилдан, 28 сура) га ажратилади.
Қуръон матнининг кўп қисми Аллоҳ билан сўзлашиш, ислом душманлари ёки ундан иккиланувчилар билан мунозара қилиш шаклида берилган.
Китоб ҳолатида жамланиши
Биринчи халифа Абу Бакр даврида ридда (диндан қайтиш)га қарши олиб борилган қаттиқ жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар ҳалок бўлиб, Қуръоннинг келажак авлодга сақланмай йўқолиб кетиш хавфи туғилган пайтда Умар ибн Хаттоб Абу Бакрга Қуръонни китоб ҳолига келтириб, жамлаб қўйиш зарурлигини маслаҳат беради. Абу Бакр бу ишни амалга оширишни Пайғамбар билан кўп вақт бирга юрган саҳоба, Қуръонни энг яхши ёд олган Зайд ибн Собитга топширди. Зайд ибн Собит, Умар ибн Хаттоб ва бошқалар Қуръони Каримни пухта ёд билишларига қарамай, бу ишнинг ишончли бўлишига ҳаракат қилиб, масжидда: „Кимнинг қўлида ёзилган Қуръон бўлса ва уни Пайғамбардан тинглаганига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин, Қуръонни жам қилишга халифанинг буйруғи бўлди“, деб эълон қилдилар. Улар масжидда ўтириб, гувоҳларни текшириб, ниҳоятда аниқлик билан 1 йилдан ортиқ вақтда Қуръон саҳифаларини жамладилар. Сўнг кўпчиликка кўрсатдилар, ҳамма рози бўлди. Шундай қилиб, Зайд ва Умар машаққатли уринишлардан кейин Қуръонни кийик терисидан ишланган саҳифаларга ёзиб, Абу Бакрнинг уйига қўйдилар. У оламдан ўтгандан кейин саҳифалар Умарнинг уйида, у кишидан сўнг эса қизи — Пайғамбарнинг хотини Ҳафса бинти Умар ҳузурида қолди.
Усмон мусъҳафи

Вақт ўтиши билан ислом дини тарқалган давлатнинг чегараси кенгайиб борди. Кўплаб халқлар исломни қабул қилиб, мусулмонлар сони кўпайгандан сўнг Қуръонни ўқишда турли келишмовчиликлар чиқа бошлади. Бунга Қуръоннинг „етти ҳарф“ (лаҳжа)да нозил бўлгани ҳам сабаб бўлди. Ҳадисда таъкидланишича, Жаброил Қуръон оятларини турли араб қабилаларига тушунарли бўлиши учун етти хил лаҳжада келтирган. Бунда айрим сўзлар бошқача шаклда ёзилиши ва ўқилишига тўғри келган. Бу ҳолатни кўрган халифа Усмон ибн Аффон Ҳафсадан Абу Бакр давридаги саҳифаларни сўраб олиб, ундан бир неча нусха кўчиришга буйруқ берди. Қуръон қироатида фарқли бўлган сўзларда қурайш лаҳжасига риоя қилинди.
Нусхалар тайёр бўлгандан сўнг мусулмонлар яшайдиган диёрлардаги марказий шаҳарларга биттадан нусхага қори қўшиб жўнатилди, ҳаммага фақат шу нусхадан Қуръонни кўчириш ва шу қоридан қироат ўрганишга буйруқ берилди. Усмон ибн Аффон Маккага Абдуллоҳ ибн Соибни, Шомга Муғийра ибн Шиҳобни, Куфага Абдураҳмон Суламийни, Басрага Омир ибн Абул Қайсни юборди ва ҳар бирига бир нусхадан мусъҳаф берди. Мадинада қолган мусъҳафдан одамларга қироат таълими беришни Зайд ибн Собитга топширди. Усмон ибн Аффонда бир нусха мусъҳаф қолди. Кейинчалик нусха кўчириш йўлга қўйилиши жараёнида фақатгина Усмон даврида ёзилган нусхаларга суяниш жорий бўлди. Пировардида ҳар бир нусханинг ишончли эканини тасдиқлаш мақсадида „Бу нусха Усмон мусъҳафига мувофиқдир“, деб ёзиб қўйиладиган бўлди. Қуръон ҳарфларини ёзиш услуби бир хиллиги ҳам сақлаб қолинди. Қуръон ҳарфларига бирор нуқтачалик ҳам ўзгариш кирмасин, деган мақсадда уламолар мусъҳаф ичига ҳатто гул, дарахт барги ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларни мутлақо қўйиб бўлмайди, акс ҳолда, ўша нарсалар саҳифага ёпишиб қолса, шубҳа пайдо бўлиши мумкин, деб фатво чиқардилар.
Қуръонни нуқталаниши

Қур’оннинг илк ёзилиш даврида араб алифбоси 15 хил ҳарфдан иборат бўлган.[44] Қур’оннинг биринчи ёзувидаги алифбо тартибсизликлари кейинги пайтларда қироат мазҳабларининг пайдо бўлишига олиб келди.[45] Тиниш белгилари ва унли товушлар Умавий губернатори Ҳаccаc буйруғи билан биринчи марта бир хил тарзда ёзилган турли ҳарфларни ажратиш учун яратилган. Ҳажжож, Қур’оннинг расмий нусхасини аниқлаш учун эски Қур’онни йиғиб ёқиб юборди. У янги Қур’онга эга бўлиб, унга баъзи ўзгартиришлар киритди ва уни турли марказларга тарқатди.[46]
Қуръонни нуқталашни Абул Асвад Дуалий амалга оширди. У нуқта аломатларини ҳарфларнинг усти, ости ва ўртасига қўйиб чиқди. Вақт ўтиши билан кишилар Қуръонни хато ўқимасликлари ва унинг қироати ҳақида турли ихтилофга тушмасликлари учун, уламолар мусъҳафларга диакритик белгилар (фатҳа, касра, дамма) қўйиш керак, деган фикрга тўхталдилар. Бу ишни Ироқ ҳокими Ҳажжож ибн Юсуф ҳукмронлик даврида Ҳасан Басрий бажарди. Бунда асл ҳарфларга заррача ўзгартириш киритмаслик шарти қўйилди. ИХ асрга келиб Қуръон араб бўлмаган халқлар томонидан ҳам хатосиз ўқиш мумкин бўлган ҳолга келди. Тараққиёт даври келиб, Қуръонни техник жиҳозлар воситасида чоп этиш масаласи кўндаланг бўлди. Лекин уламолар аввалига Қуръоннинг обрўсига тўғри келмайди, деган фикр билан бу ишга рухсат бермадилар. Аммо вақт ўтиши билан мусулмонлар ҳам нашр ишларини ўзлаштирдилар. Қуръонни чоп этишга эҳтиёж ортиб борди ва уламолар керакли шартларни қўйиб, Қуръонни чоп этишга изн бердилар.
Ҳозирги замон Усмон мусъҳафи

Қуръоннинг ҳар бир нусхаси мусулмонлар томонидан эъзозланади. Аммо уларнинг ичида Усмон Қуръонларининг алоҳида ўрни бор. Тошкентда Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг махсус ҳужрасида сақланаётган Усмон Қуръони бевосита халифа Усмон даврида (644—656) ёзилган муқаддас қўлёзма деб ҳисобланади. Ҳозирги кунда жаҳонда „Усмон Қуръони“ деган ном билан аталадиган 4 қўлёзма мавжуд. Улардан бири Мадинада сақланаётган асл нусха бўлиб, ислом манбаларида у „Имом“ деб аталади. Иккинчи нусха Каъбада, учинчи нусха Қоҳира (Миср миллий кутубхонаси)да сақланмоқда. Тўртинчиси Тошкентда Ўзбекистон халқлари тарихи музейида узоқ вақт сақланиб, 1989-йил бошида мусулмонлар қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасига сақлаш учун топширилган. Бошқа тадқиқотчилар (Аҳаджон Ҳасанов ва бошқалар) маълумотига кўра, Тошкентдаги Усмон мусъҳафидан ташқари Қоҳира ва Истанбул шаҳрида (2 та) сақланаётган нусхалари мавжуд. Тошкентда сақланаётган Қуръоннинг бу ерга келиб қолиши тарихи ҳақида турли тахминлар бор. Кўпчилик тадқиқотчилар уни Амир Темур Басрадан Самарқандга олиб келган, деган фикрни билдирадилар. Бошқа тарихчилар (Ҳамид Зиёев ва бошқалар) Амир Темур Тўхтамишни мағлубиятга учратиб, Олтин Ўрдани эгаллаганидан кейин, ўша Қуръонни қўлга киритиб, Самарқандга келтирган, деган хулосада. Тарихда яна бошқа фаразларга ҳам дуч келинади. Ушбу Қуръон 1868-йил (баъзи манбаларда 1869-йил) Самарқанддан Санкт-Петербургга олиб кетилади ва аввал Россия халқ маорифи вазирлигига, сўнгра шаҳардаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасига берилади. Октабр тўнтарилишидан сўнг, мусулмонлар қурултойининг илтимосига кўра, РСФСР ХКСнинг қарори билан мусулмонларга қайтариб берилган. Аввал Уфада сақланиб, 1923-йилда Тошкентга келтирилган. Бир неча вақт Самарқандда, кейин Тошкентдаги Республика халқ кутубхонасида, ЎзССР Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институтида сақланган. ХХ аср бошларидаги текширувга кўра, мусъҳафнинг умумий ҳажми 68х53 см ҳисобланиб, 353 варақдан иборат бўлган. Бу варақларнинг ялтироқ ва сарғиш рангдаги юз томони яхши сақланиб, уларнинг орқа бети салгина ғижимланган, бир оз уринган каби кўринар эди. Мусъҳафнинг саҳифалари нам тортиши натижасида бир мунча шикастланган ва уларда қон доғлари бор эди. Унинг йиртиб олинган ёки қаттиқ шикастланган варақлари ўрнига 69 та терига ўхшаш қалин ва майин варақлар тикиб қўйилган. Бу варақлар пахта қоғозлардан моҳирлик билан ишланган бўлиб, уларни мусъҳафнинг асл саҳифаларидан фарқлаш қийин эди.
Қуръоннинг асосий ғояси

Қуръоннинг асосий ғояси — Аллоҳ тўғрисидаги таълимотдир. Унинг мавзуси ва моҳияти инсонлар тафаккурида кўпхудоликка барҳам бериш, яккахудоликни тарғиб қилиш ва ислом динини қарор топтиришдир. Шу билан боғлиқ равишда унда пайғамбарлар, охират, тақдир ва бошқалар ҳақидаги ақидалар баён этилади. Аллоҳ Қуръонда ўзининг Одамато, Нуҳ, Иброҳим, Исмоил, Ис’ҳоқ, Яъқуб, Мусо, Довуд, Исо, Муҳаммад ва бошқа пайғамбарларини зикр этади. Уларга юборилган дин — ислом экани, Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон ўзи нозил қилган илоҳий китоблар экани, яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонлар уларни „аҳли китоб“ деб атаб, уларнинг эътиқодлари ваҳдоният эканини Қуръон оятларида қайта-қайта уқтиради. Қуръонда асосий ибодат талаблари (намоз, рўза, закот ва бошқалар) белгилаб берилган. Ундаги ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар кейинчалик шаклланган шариатга асос қилиб олинган.
Қуръонда инсониятнинг этник бўлиниши, ижтимоий табақаланиши, айирмачилик, миллатчилик инкор этилади. Аллоҳ наздида барча тенгдир. Инсонлар Аллоҳ томонидан миллати, насаби, бойлиги, имтиёзи ва ҳоказога қараб эмас, балки уларнинг қалби ва қилган яхши ёки ёмон амалларига қараб ҳукм қилинадилар.
Диний эътиқодда мустаҳкам туриш, яхшилик, эзгулик, савоб ишлар, меҳр-шафқат, мискин ва муҳтожларга ёрдам бериш, инсонпарварликни улуғлаш барча илоҳий китоблар каби Қуръоннинг мазмун-моҳиятини белгилайди. Унда текинхўрлик, бировлар ҳақини ейиш, бошқалар ҳисобига яшаш, порахўрлик, ишёқмаслик, жабр-зулм, ўғрилик, қотиллик, дилозорлик, фитначилик, кибр-у ҳаво қораланади. Барча халқлар бир ота-онанинг авлоди экани эслатилади.
Уламолар Қуръон оятларини Аллоҳнинг амрлари ва наҳийлар (яъни мўмин бандаларга буюрганлари ва қилманглар деб қайтарганлари), ваъда ва ваъидлари (яъни бандаларга дунё ва охиратда савоб амаллари учун яхшилик берурман, дея қилган ваъдалари-ю, дунё ҳамда охиратда гуноҳ ишлари учун азоблайман, деб қўрқитишлари), аввал ўтган умматлар, пайғамбарларнинг тарихлари, ҳалол-ҳаром нарсалар, банда қилиши керак бўлган дуолар каби қисмларга бўладилар.

Қуръоннинг бошқа илмларга таъсири
Диний илмлар
Қуръон калом илмининг шаклланиши ва ривожланишида биринчи манба бўлди. Абу Ҳанифа „ал-Фиқҳ ал-акбар“, Абу Мансур Мотуридий „Китоб ат-тавҳид“, Абу Ҳафс Насафий „Ақоид ан-Насафий“ асарида олға сурилган ислом таълимотига оид ўз фикрларига далил сифатида Қуръон оятларини келтирадилар. Қуръон фиқҳий ҳукмларни қабул қилишда асосий ва биринчи манба ҳисобланади. Ундан кейин эса суннат, ижмо, қиёс туради. Қуръонда келган ҳукм шариатда фарз сифатида қабул қилинади.
Дунёвий илмлар
Араб тили грамматикаси ва адабиётининг ривожланишида Қуръоннинг ўрни беқиёс. Қуръон услуби (қофиялаштирилган шеърий проза — сажъда ёзилган) кейинги араб адабиётига, умуман Шарқ адабиётига катта таъсир кўрсатди. Қуръон илмлари ривожланиши жараёнида аниқ грамматик қоидаларга нисбатан пайдо бўлган эҳтиёж бу соҳанинг тараққий этишига туртки бўлди. Қуръон фақат араб тилида эмас, балки ислом тарқалган мамлакатлар халқларининг тилларида яратилган асарларда ҳам ўз аксини топди. Хусусан, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби адабиёт намояндалари асарларида Қуръондан олинган иқтибос, ибора, ҳикоят, зарбулмасалларни учратиш мумкин. Қуръон мусулмон халқлар ҳаёти, тарихи, илми, адабиёти, турмуш тарзи, қонун-қоидалари, урф-одатлари ва дунёқарашларида ўзининг салмоқли таъсирига эга.

Қуръон илмлари
Уламолар Қуръонни тушуниш учун зарур бўлган фанлар мажмуаси — Қуръон илмларидан носих ва мансух (бекор қилувчи ва бекор қилинган оятлар) (қаранг Насх), асбоб ан-анзул (оятларнинг нозил бўлиш сабаблари), тафсир каби соҳаларни санаб ўтганлар.
Тафсир илми

Тафсир пайғамбар давридаёқ юзага келган. Энг биринчи муфассир (тафсирчи) Муҳаммаднинг ўзи бўлиб, у одамларга Қуръон маъноларини баён қилиб берарди. Пайғамбардан кейин Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб муфассир бўлган. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Аббос (690 йил м.й.), Абдуллоҳ ибн Масъуд (654 йил м.й.), Убай ибн Каъб (ВИИ аср), Анас ибн Молик (712 йил м.й.) каби саҳобалар ҳам илк муфассирлардан ҳисобланади. Тобеин муфассирлардан Мужоҳид ибн Жабр Маккий (723 йил м.й.), Икрима Абу Абдуллоҳ ал-Барбарий (723 йил м.й.), Саид ибн Жубайр (714 йил м.й.), Ато ибн Аби Рабоҳ (734 йил м.й.) кабиларни зикр этиш мумкин. Саҳоба ва тобеинлар даврида тафсир оғзаки ривоят ва нақл шаклида бўлиб, китоб тарзида ёзилмаган. Муҳаммад ибн Жарир Табарий (923 йил м.й.), Абу Мансур Мотуридий (944 йил м.й.), Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насафий (1310-йил м.й.) каби йирик муфассир уламолар ўзларининг тафсир китобларини ёздилар.
Афсуски, исломда пайдо бўлган турли фирқалар Қуръонга ўз таълимотларига мос равишда тафсирлар ёза бошладилар, зеро тафсирчилик муфассирнинг дунёқараши билан боғлиқдир. Аммо исломнинг соф таълимотига зид бўлган тафсирлар вақт ўтиши билан йўқолиб, уларнинг номи ва муаллифлари ҳақидаги хабарлар манбаларда сақланиб қолган. Тарихда Қуръоннинг ислом жамиятидаги улкан мавқеидан турли фирқалар ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилган. Уламолар эса уларнинг бундай нотўғри талқинларига қарши доимий равишда ўзларининг холис фикрлари билан курашиб келганлар. Қуръонни ғаразли талқинлардан холи тутиш бугунги кунда ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Нозил бўлиш сабаблари
Қуръон сура ва оятларининг нозил бўлиш тартиби воқеаларнинг ривожига қараб давом этган. Илк ислом даврида нозил бўлган суралар, асосан, Аллоҳнинг ягоналиги, борлиқнинг мутлақ илоҳи, дунёдаги барча нарсалар унинг борлигидан дарак берувчи далил экани, ислом таълимотида белгиланган ақидавий тушунчалар — фаришталар, пайғамбарлар, муқаддас китоблар, охират, жаннат ва дўзахнинг ҳақлиги тўғрисида эди. Пайғамбар ва мусулмонларга оғир келган Макка даврида сабр-бардошга чақирувчи, дин йўлида чекилган машаққатлар учун улуғ ажр-у мукофотлар борлиги ҳақидаги оятлар нозил этилган бўлса, мусулмонлар жамоаси шаклланган Мадина даврига диний маросим ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишга бағишланган оятлар тўғри келади. Пайғамбарга диний масалалар бўйича берилган саволларга у ваҳий орқали нозил қилинган оятлар билан жавоб берар эди.
Қуръон таржималари
Қуръон ХИИ асрдан Европа халқлари тилларига, жумладан, лотин тилига таржима қилина бошланган. Франсуз шарқшуноси Андре дю Рие томонидан қилинган франсуз тилидаги таржимаси 1647-йил Парижда чоп этилди. Шу таржима асосида Пётр И буйруғига биноан Қуръон рус тилига ўгирилди ва 1716-йил Петербургда чоп этилди. Франсузча таржима кўп тиллардаги нашрларга асос бўлди.
Қуръон ХВИИИ аср бошларида Европа халқлари тилларидан, ХИХ аср ўрталаридан арабча асл матндан рус тилига таржима қилинган. Арабчадан Г. С. Саблуковнинг дастлабки русча таржимаси Қозонда 3 марта (1878, 1894, 1907) нашр қилинган. Қуръоннинг рус тилидаги адекватик-адабий таржимаси илмий изоҳлари билан академик И.Ю. Крачковский томонидан амалга оширилган ва унинг вафотидан кейин (1963) нашр қилинган.
Ҳозирги кунга қадар Қуръонга 1700 хил тафсир ёзилган. Жумладан, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бир неча жилддан иборат „Тафсири ҳилол“ номли асари (Тошкент, 1992—2005), Абдулазиз Мансурнинг „Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири“ (Тошкент, 2004) ўзбек тилида чоп этилган. Қуръон 1000 дан ортиқ тилга таржима қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин Алоуддин Мансурнинг „Қуръони карим“нинг ўзбекча изоҳли таржимаси (Тошкент, 1991), Абдулазиз Мансурнинг „Қуръони карим маъноларининг таржимаси“ (Тошкент, 2001), Муталлиб Усмон ва бошқаларнинг „Қуръони карим. Таржима ва илмий-тарихий изоҳлар“ (1-китоб, Тошкент, 2004) китоблари чоп этилди. Шунингдек, кўзи ожизлар учун Қуръоннинг бўртма ҳарфлар (брайл ёзуви)да алоҳида 8 жилдли китоби нашр қилинди (2004).
Адабиётлар
- Бобохонов Шамсуддин, Қуръони карим (30-пора), Т., 1991; Усмонов М., Қуръони карим ва жаноби Расулуллоҳнинг амаллари, Т., 1992;
- Кароматов Ҳ. С., Қуръон ва ўзбек адабиёти, Т., 1993;
- Шайх Исмоил Махдум, Тошкентдаги Усмон мусъҳафининг тарихи, Т., 1995;
- Прозоров С.М., Арабская историческая литература в Ираке, Иране и Средней Азии в ВИИ—середине Х в. Шиицкая историография, М., 1980;
- Резван Е. А., Коран и его мир, Санкт-Петербург, 2001;
- Резван Е.А., Коран и его толкования (тексти, переводи, комментарии), СанктПетербург, 2000;
- Ал-Қуръон ал-карим маъноларининг таржимаси ва шарҳлар [Таржимон ва муфассир — Саййид Маҳмуд ибн Саййид Назир ат-Тарозий ал-Маданий (Олтинхон Тўра)], 2-нашр, Т, 2002.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/мубалага
- ↑ ҳттпс://www.даниэлбрубакер.cом/даниэл-брубакер-қуран-анд-ислам/
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-август.
- ↑ ҳттп://www.этc-граз.эу/wп-cонтент/уплоадс/2020/08/инсан_ҳаклар__305_н__305__анламак_китап_баск__305_я_ИСБНли_____капакли.пдф
- ↑ архив нусхаси (ПДФ), 2020-09-29да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2021-06-18
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20150403134008/ҳттпс://www.сулейманиевакфи.орг/куцанан-геленек-ве-куран/курана-ве-геленеге-горе-динден-донменин-cезаси.ҳтмл
- ↑ Неcати Ениэл, Ҳüсейин Каяпıнар, Сüнен-и Эбу Давуд Терcеме ве şэрҳи c. 2, с. 112
- ↑ ҳттпс://дспаcе.анкара.эду.тр/хмлуи/бицтреам/ҳандле/20.500.12575/28046/1995.пдф?сеқуэнcе=1&исАллоwед=й
- ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2011-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
- ↑ ҳттп://арчиве.wикиwих.cом/cаче/индех2.пҳп?урл=ҳттп%3А%2Ф%2Фба.21.фреэ.фр%2Фсептуагинта%2Феходе%2Феходе_13.ҳтмл
- ↑ Слаcкман, Мичаэл (3-апрел 2007-йил). „Дид тҳе Ред Сеа Парт? Но Эвиденcе, Арчаэологисц Сай“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Ретриэвед 27-октабр 2016-йил.
- ↑ ҳттп://сссжоурнал.cом/ДергиТамДетай.аспх?ИД=811&Детай=Озет
- ↑ ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/доwнлоад/артиcле-филе/557354
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=жWТБ59ТрНқҚ&т=332с
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=АдхДУнЖН3Нс
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=к2ИWйфм3510&т=2408с
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=и8б1УwГ6г28
- ↑ архив нусхаси (ПДФ), 2017-04-18да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2021-09-14
- ↑ "Тҳе оригинал Ҳебреw техц усе ЙҲВҲ 6,828 тимес." Wилҳелм Гесениус (Ҳрсг.): Ҳебрäисчес унд Арамäисчес Ҳандwöртербуч üбер дас Алте Тестамент. Зwеите Теиллиэферунг. 18. Ауфлаге. Спрингер, 1995, ИСБН 3-540-58048-4, С. 446.
- ↑ Неw Библе Диcтионарй. 1982 (сеcонд эдитион). Тйндале Пресс, Wҳеатон, ИЛ, УСА. ИСБН 0-8423-4667-8, п. 319
- ↑ Андоза:Китап кайнаğı
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/стреам/фореигнвоcабулар030753мбп#паге/н84/моде/1уп/сеарч/аллаҳумма
- ↑ ҳттпс://куцал-китап.нет/библе/тр/индех.пҳп?ид=75&мc=1&сc=55
- ↑ ҳттп://wебcаче.гооглеусерcонтент.cом/сеарч?қ=cаче:НИ6ЭРсWwОвУЖ:ҳттп://арчиве.орг/стреам/фореигнвоcабулар030753мбп/фореигнвоcабулар030753мбп_джву.тхт%2Бкуран+раҳман+фореигн+воcабуларй&ҳл=тр&гбв=2&гс_л=ҳеирлоом-ҳп.3…3281.19921.0.21218.24.23.1.0.0.0.344.4250.0ж14ж8ж1.23.0…0.0…1c.1.А2ҳкWж9аивw&спелл=1&cт=cлнк
- ↑ Андоза:Wеб кайнаğı
- ↑ Коścиэлниак, Крзйсзтоф (2011-11-07). „Жеwиш анд Чристиан религиоус инфлуэнcес он пре-Исламиc Арабиа он тҳе эхампле оф тҳе терм РḤМНН ("тҳе Мерcифул")“. Ориэнталиа Чристиана Cраcовиэнсиа (инглизча). 3-жилд. 67–74-бет. дои:10.15633/очc.1024. ИССН 2450-2936.
- ↑ Андоза:Wеб кайнаğı
- ↑ архив нусхаси (ПДФ), 2016-12-28да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2021-11-12
- ↑ [1]
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=коВахбWБлр4&феатуре=шаре
- ↑ ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/доwнлоад/артиcле-филе/592002
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-август.
- ↑ Меccан Траде Анд Тҳе Рисе Оф Ислам, (Принcетон, У. С.А: Принcетон Университй Пресс, 1987
- ↑ ҳттпс://репоситорй.упенн.эду/cги/виэwcонтент.cги?артиcле=5006&cонтехт=эдиссертатионс
- ↑ ҳттпс://www.зwемерcентер.cом/ис-меccа-реаллй-тҳе-биртҳплаcе-оф-ислам/
- ↑ ҳттпс://www.айменнжаwад.орг/23129/тҳе-бйзантине-арабиc-чрониcле-фулл-транслатион
- ↑ [2]
- ↑ [3]
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=ОД7Қ1уо7ОоА
- ↑ Дан Гибсон: Қур'āниc геограпҳй: а сурвей анд эвалуатион оф тҳе геограпҳиcал референcес ин тҳе қурãн wитҳ суггестед солутионс фор вариоус проблемс анд иссуэс. Индепендент Счоларс Пресс, Суррей (БC) 2011, ИСБН 978-0-9733642-8-6
- ↑ ҳттп://эн.wикипедиа.орг/wики/Ҳисторй_оф_тҳе_Арабиc_алпҳабет#Оригинс
- ↑ „архив нусхаси“. 2013-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-август.
- ↑ ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/доwнлоад/артиcле-филе/[сайт ишламайди]
- ↑ ҳттп://куцалкитап.инфо/тр-1ки11.ҳтмл
- ↑ Рефие Şэнесен; Пагандан Ҳристиянлıк ве Мüслüманлığа Бир İнанç Меркези: Ашаб-ı Кеҳф ве Гüнüмüзде Тарсус Ашаб-ı Кеҳф’те Ҳıдıреллез Şэнликлери (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-02-03 санасида архивланган); Çукурова Üниверситеси Тüрколожи Араşтıрмаларı Меркези; Эриşим Тариҳи: 25 Аралıк 2015
- ↑ Пиэтер W. ван дер Ҳорст; "Пиоус Лонг-Слеэперс ин Греэк, Жеwиш, анд Чристиан Антиқуитй
- ↑ архив нусхаси, 2015-07-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-07-12
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Қуръонга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викиомборда „Қуръон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ҚуранАcадемй.орг
- Ал-Қуран (Қуръон) (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-29 санасида архивланган)
- қуран.уз
- www.зекр.орг (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-01-12 санасида архивланган)
- Ингизча (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-07-30 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |