Quraysh
Қурайш, қурайшийлар — араб қабиласи. Макка шаҳри аҳолисининг асосий қисмини ташкил этган. 10 та уруғдан иборат бўлган; улардан энг машҳурлари умайя (бани умайя) ва ҳошим ҳисобланган. Умайя уруғидан чиққан қулдорлар ва савдогарлар жоҳилият даврида Маккада ҳукмронлик қилишган бўлса, Муҳаммад ҳошимийларга мансуб бўлган Қурайш қабиласидан умавийлар, аббосийлар ва маккалик шарифлар сулоласи чиққан. Сўнгги даврда Ҳошимийлар сулоласи ҳукмдорлари (Ироқда 1958-йилгача ва Иорданияда) ўзларининг шажараларини Қурайшга боғлашади. Қуръоннинг 106-сураси Қурайш номи билан аталади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дунё халқлари ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |