Қутбий доира, қутб доираси — Ер шарида экватордан 66°33’ шим. ва жан.дан ўтган параллел. Шимолий ярим шардан ўтган Қутбий доира Шимолий Қутбий доира, Жанубий ярим шардаги Қутбий доира эса Жанубий Қутбий доира дейилади. Шимолий ярим шарда қишки Қуёш туриши куни (21 ёки 22 декабр)да Қутбий доирадан шимолда Қуёш чиқмайди, ёзги Қуёш туриши куни (21 ёки 22 июн) Қуёш ботмайди. Жанубий ярим шарда эса аксинча бўлади. Қуёш ботмайдиган ёки чиқмайдиган қунлар сони қутбга томон орта боради ва қутбда қун билан тун ярим йилдан давом этади (қаранг Қутб куни ва Қутб туни). Нур рефраксияси ҳодисаси натижасида қутб куни қутб туни ҳисобига кўпроқ давом этади ва Қуёш ботмайдиган кунлар сони кўпроқ бўлади. Қутбий доира совуқ иқлим минтақалари чегараси ҳисобланади.