Қуйи Новқа — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Новқа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Қуйи Новқа
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани

Этимологияси

Қишлоқ номининг қадимий шакли Новкат бўлиб, сўғд тилидаги нав — “янги” ва кат — “шаҳар” сўзларидан ташкил топган, я’ни “янги шаҳар” ма’носини билдиради. Вақт ўтиши билан маҳаллий талаффузда сўз шакли Новқа кўринишига ўзгарган.[1]

Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, ИХ–ХИИИ асрларда бу ҳудудда шаҳар мавжуд бўлиб, ҳунармандчилик ривожланган. Кейинчалик мўғуллар босқинидан сўнг шаҳар вайрон бўлиб, қайта тикланмаган.

Манбалар

  1. ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.