Эхтреме Фигҳт Гаме РИСЕ (қисқача РИСЕ) – бу Японияда ташкил этилган профессионал кикбоксинг ташкилоти. Бошқа жанг санъати ташкилотларидан фарқли равишда РИСЕ фақатгина кикбоксинг бўйича жанг кечалари ва турли мусобақаларни ташкиллайди. РИСЕнинг яна бир ўзига хослиги, профессионал мусобақалардан ташқари „КАМИНАРИМОН“ номи остида ҳаваскорлар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказади[1].

Саноат Профессионал ва ҳаваскор кикбоксинг мусобақаларини ташкиллаштириш
Тармоғи Жанг Сан'ати
Ишга тушган санаси 2003
Асосчи(лар)и Такаши Ито
Вебсайти ҳттпс://рисе-рc.cом/
Токё

Тарихи

РИСЕ ташкилоти 2003-йилда Японияда Такаши Ито томонидан асос солинган[2]. Ташкил қилинган вақтидан бошлаб РИСЕнинг асосий мақсади кикбоксинг спортининг ривожланиши ва оммалашишига ҳисса қўшиш бўлиб келмоқда. Дастлабки йиллардан бошлаб, РИСЕ тезда машҳурликка эришди ва халқаро миқёсда танилди. Ташкилот юқори даражадаги жангларни ўтказиш орқали кўплаб спортчилар ва мухлисларни ўзига жалб қилди[3].

Қоидалар

РИСЕ 175 | Арина Кобаяши вс. Ванг Чинлонг

К-1дан фарқли ўлароқ РИСЕ кикбоксинг ва муайтай қоидалари асосида ўз регламентини ишлаб чиққан[4]. Унга кўра:

  • Қўл Зарбалар: Боксдаги каби тўлиқ зарбалар берилиши мумкин. Бунга жаб, кросс, хук ва упперкат киради.
  • Оёқ Зарбалар: Оёқ зарбалари, жумладан лоw киcк (паст зарба), миддле киcк (ўрта зарба) ва ҳигҳ киcк (юқори зарба) қўлланиши мумкин. Оёқ зарбалари сон, қорин ва бошга қаратилиши мумкин.
  • Тиззалар: Баъзи қоидаларда тизза зарбалари ҳам қўллашга рухсат берилган.
  • Ҳимоя: Рақибнинг зарбаларидан ҳимояланиш учун блоклар, тўсиқлар ва қочиш техникалари қўлланади.

Ўйинлар асосан 3 дақиқалик 3 раунддан иборат бўлиб, чемпионлик учун ўйинлар 3 дақиқадан 5 раунд ва чексиз қўшимча раундлардан иборат.

Таниқли Спортчилар

  • Теншин Насукава – РИСЕнинг кўплаб кикбоксинг чемпионатларида қатнашган ва ғалаба қозонган. Қуйи енгил вазнда чемпион бўлган.
  • Чадд Коллинз – кикбоксинг ва муайтай бўйича халқаро чемпионатлар ғолиби, РИСЕ жаҳон чемпиони, муайтай бўйича WБC анд WМC камарлари соҳиби.
  • Казуки Осаки – айни вақтда РИСЕ супер енгил вазн чемпиони.

Манбалар