Raʼno (ism)
(Raʼnoxondan yoʻnaltirildi)
Раъно (арабча: رعنا — гўзал, зебо; л.м. енгилтак, мулоҳазасиз; ўйламасдан қилинган) — келиб чиқиши арабча бўлган хотин-қизлар исми[1]. Кўп халқларда, жумладан, ўзбекларда кенг тарқалган.
| Раъно | |
|---|---|
| Этимологик маъноси | гўзал, зебо; л.м. енгилтак, мулоҳазасиз; ўйламасдан қилинган |
| Келиб чиқиши | арабча |
| Ясама шакллари | Раъножон, Раънохон |
| Чет тиллардаги ўхшашликлар |
арабча: رعنا |
| Боғлиқ мақолалар: | |
Таниқли шахслар
- Раъно Абдуллаева — тарихчи олима, таниқли жамоат ва сиёсат арбоби;
- Раъно Абдусаматова — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчи (1995-йил);
- Раъно Кубаева — ўзбекистонлик актриса, режиссёр, ссенарийчи ва продюсер;
- Раъно Маъруфова — ЎзФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг илмий кутубхоначиси, кутубхоначилик фаолиятини тизимлаштириш борасида самарали ишларни амалга оширган ўз касбининг устаси;
- Раъно Низомова — раққоса, балетмейстер, педагог. Ўзбекистон халқ ар-тисти (1974);
- Раъно Отабоева — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1999);
- Раъно Шодиева — ўзбек актрисаси;
- Раъно Турдибоева — ўзбек ҳуқушуноси, давлат арбоби. Юридик фанлари номзоди, доцент;
- Раъно Убайдуллаева — иқтисодчи олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000), иқтисод фанлари доктори (1976), профессор (1981);
- Раъно Ярашева — ўзбек театр ва кино актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти, Қорақалпоғистон республикасида хизмат кўрсатган артист;
- Раъно Зокирова — ўзбек театр ва кино актрисаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
- Раъножон Зарипова — ўзбекистонлик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист;
- Раънохон Омонова — ўзбек сузувчиси, Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони, Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Халқаро спорт устаси;
- Раънохон Қаҳҳорова — ўзбекистонлик ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2004).
Манбалар
- ↑ „«Р» ҳарфи“, Ўзбек тилининг изоҳли луғати (
ПДФ), 4-жилд, Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2022 — 844-бет. ИСБН 978-9943-8834-7-5 (2024-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган).
| Исм ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |