„Ра“ кемалари (қадимги мисрликларнинг қуёш худоси Амон-Ра номидан) – папирус ўсимлигидан ясалган қайиқ, кема. Қадимги мисрликлар кемаси нусхасига кўра қурилган (узунлиги 12 м, кенглиги 5 м). „Ра“да Тур Хеердал 7 кишидан иборат байналмилал экипаж билан бирга қадимги мисрликларни Америкага сузиб боришлари мумкинлигини исботлаш мақсадида экспедиция уюштирган. 1969—1970-йилларда 2 та „Ра“ қайиқларида экспедиция уюштирилган[1].

„Ра И“ қайиғи
Тарих
Номи: Ра И
Қурувчиси: Чадлик ҳунармандлар
Денгизга туширилиши: 1969-йил 25-май
Асосий порти: Сафи порти, Марокаш
Умумий тавсиф
Тури: тропик қамишдан ясалган қайиқ
Узунлиги: 18 метр
„Ра ИИ“ қайиғи
Тарих
Номи: Ра ИИ
Қурувчиси: Жанубий Американинг Аймара ҳиндулари ва Мисрлик ҳунармандлар
Денгизга туширилиши: 1970-йил 17-май
Асосий порти: Сафи порти, Марокаш
Умумий тавсиф
Тури: тропик қамишдан ясалган қайиқ
Узунлиги: 12 метр

Назариянинг юзага келиши

Машҳур норвег сайёҳи ва олими Тур Хеердал 1955-йили Пасха оролига қилган саёҳати вақтида тропик қамиш (папирус)дан ясалган кемаларнинг тасвирини топади. Бу эса унда инкларгача бўлган Америка аҳолиси океанни қамишдан ясалган кемаларда кесиб ўтган бўлиши мумкин, деган фикрни уйғотади. Хеердал тропик қамишдан кема ясаб, унда Атлантика океанини сузиб ўтишга қарор қилган[2].

„Ра-1“

„Ра-1“ экспедицияси

Чадлик усталар томонидан қадимги Миср кемаларга монанд қилиб тайёрланган „Ра“ деб номланган кема 7 мамлакат аъзоларидан иборат 7 кишилик экипаж билан БМТ байроғи остида саёҳат қилган. Хеердал ўзининг етти кишилик халқаро экипажига СССРдан шифокор, олим, инглиз тилини мукаммал биладиган журналист Юрий Сенкевични таклиф қилганди. Кема 1969-йил баҳорида Марокашнинг Сафи портидан жўнаб кетган ва Шимолий экваториал оқим таъсирида 5 минг километр йўл босиб ўтди ва саёҳат тугашига бир ҳафта қолганида кемадаги носозлик туфайли Жанубий Америка яқинида муваффақияцизликка учради[3].

„Ра-1“ экипажи

Экипаж таркибига экспедиция раҳбари Тур Хеердалдан ташқари навигатор Норман Бейкер (АҚШ), кино оператори Карло Маури (Италия), шифокор Юрий Сенкевич (СССР), антрополог Сантяго Геновес (Мексика), папирус мутахасиси Абдулла Жибрин (Чад) ва фотосуратчи Георгес Суриал (Миср) кирган[4].

„Ра-2“

„Ра-2“ экспедицияси

10 ойдан сўнг 1970-йил Тур Хеердал „Ра-2“ папирус кемасида 57 кун сузиб, Кариб денгизи шарқидаги Барбадосга етиб олади. Бу тажрибаси билан Тур Хеердал қадимги денгизчилар Канар оқимидан фойдаланган ҳолда Атлантика океани орқали Жанубий Америка ва ундан кейин Тинч океанига сузишларни амалга оширганликларини исбот қилган[5].

„Ра-2“ экипажи

Абдулла Жибриндан ташқари „Ра-1“ саёҳати экипажи янги экспедицияга қўшилди. Экипаж таркибига Хеердалдан ташқари навигатор Норман Бейкер (АҚШ), кино операторлари Карло Маури (Италия) ва Кей Охара (Япония), шифокор Юрий Сенкевич (СССР), антрополог Сантяго Геновес (Мексика), экологик кимёгар Маданни Аит Уҳанни (Марокаш) ва фотосуратчи Георгес Суриал (Миср) кирган[6].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 7-жилд: Парчин—Солиқ. Т.:„Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти“, 2004.
  2. ↑ Гадоев К., Бердиева С. Жаҳонгашта сайёҳ-олимлар. Тошкент: „Ўзбекистон“, 2011. 236-бет.
  3. ↑ Гадоев К., Бердиева С. Жаҳонгашта сайёҳ-олимлар. Тошкент: „Ўзбекистон“, 2011. 237-бет.
  4. ↑ Кроҳг, Керстин „Ра, 1969 - Ра ИИ 1970“. Кон-Тики Мусеум. 25.02.2024. Қаралди: 2024-йил 9-июн.
  5. ↑ Гадоев К., Бердиева С. Жаҳонгашта сайёҳ-олимлар. Тошкент: „Ўзбекистон“, 2011. 237-бет.
  6. ↑ Кроҳг, Керстин „Ра, 1969 - Ра ИИ 1970“. Кон-Тики Мусеум. 25.02.2024. Қаралди: 2024-йил 9-июн.