Bekajon Rahimova
Бекажон Раҳимова (1923-йил, 1-март.10 Хива — 1997-йил, 4-феврал, Урганч) — актриса, хонанда. Ўзбекистон халқ артисти (1991). 1936—38 йиллар "Болалар театри"да, 1938—55 йиллар Хива халқ театрида, 1955—90 йиллар Огаҳий номидаги театрда фаолият кўрсатган. Ўз ижоди давомида бир қанча спектаклларда турли роллар ижро этган: Майсара ("Майсаранинг иши"), Дуржон кампир ("Паранжи сирлари"), Ёсуман ("Фарҳод ва Ширин"), Феокла Ивановна ("Уйланиш"), Ҳожи она ("Бой ила хизматчи"), Зебо ("Аршин мол олон"), Жаннат хода ("Қайнона"), Марго ("Кўнгли ёш қариялар"), Ходима ("Олма пишганда келинг") ва бошқа "Хива вақти билан соат 700 да" филмидаги кампир роли билан кенг оммага танилди ("Бобойжоним" дуэти). Шунингдек, ҳазил қўшиклар, халқ лапарларини қиёмига етказиб куйлаб, рақсга тушган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |