Shahodat Rahimova
Шаҳодат Раҳимова (1919.5.1 1979.8.12) — актриса, хонанда (драматик сопрано). Ўзбекистон халқ артисти (1940). Москва консерваториясини тугатган (1951). Ижодини Андижон театрида бошлаган (1932—39). Гулсара (Комил Яшин, „Гулсара“), Гулчеҳра (У. Ҳожибеков, „Аршин мололон“), Ширин (Хуршид, „Фарҳод ва Ширин“) каби образларни шу театрда яратган. 193953-йиллар Навоий театрида, 1953 — 58 йиллар Мукимий театрида, 1959—78 йиллар Ўзбек давлат филармониясида ишлаган. Норгул (М. Ашрафий, „Бўрон“), Жамила (О. Чишко, „Маҳмуд Торобий“), Оқ Жунус (Евгений Брусиловский, „Эр тарғин“), Лайли (Т. Содикрв, Р. Глиэр, „Лайли ва Мажнун“), Полина (П. Чайковский, „Қарға моткаси“) каби опера партияларини, Зухра (С. Абдулла, Т. Жалилов, „Тоҳир ва Зухра“), Нурхон (Комил Яшин, Т. Жалилов, „Нурхон“), Ширин (Хуршид, Ю. Ражабий, „Фарҳод ва Ширин“), Обида (С. Абдулла, Т. Жалилов, „Мукимий“), Санам (А. Бобожон; К. Отаниёзов, „Азиз ва Санам“) каби мусиқали драмалардаги роллари юксак ижроси, ўткир психологик талкини билан ажралиб туради. Р. шунингдек, „Эй дилбари жононйм“, „Ушшоқ“, „Салламно“, „Самарқанд ушшоғи“ каби ашулалари билан халқ орасида машҳур бўлган. „Қасам“ (Саодат), „Ёқут юлдузлар“ (Хайри) каби филмларда суратга тушган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |