Раджаб Адашев (1944-йил 15-июл, Ургут тумани, Самарқанд вилояти) — ўзбек театр ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1997) ва Ўзбекистон Халқ артисти (2010).

Раджаб Адашев
Таваллуди 1944-йил 15-июл (1944-07-15) (82 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1964—ҳозиргача
Мукофотлари

Таржимаи ҳол

1944-йил 15-июл Самарқанд вилоятининг Ургут туманида таваллуд топган. Мактабни битиргач, Ражаб Адашев қурилиш ташкилотларида ишлайди ва бўш вақтларида Ургут халқ театрида роллар ижро этади. 1964-йили у „Ўзбекфилм“ киностудияси актёрига айланади, 1970-йили эса Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтининг актёрлик факултетини тамомлайди. Ўзининг актёрлик фаолияти давомида 60 дан зиёд филмларда суратга тушган.

Ютуқ ва мукофотлари

  • „Абдуллажон“ филмидаги „Энг яхши эркак роли учун“ мукофот (1993)
  • Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони(1997)[1]
  • Ўзбекистон Републикаси Халқ артисти унвони (2010)[2]
  • „Дўстлик“ ордени (2021)[3]

Филмографияси

Йил Номи Образ Изоҳ
1965 Наташахоним  актёрлар труппаси
1966 Ғорлар сири Конют
1968 Қизил қумлар курсант
1969 Қуёшга қайтиш Қудрат
Инқилоб чавандозлари қизил армия
Кекса устанинг васияти Саидмурод
1971 Ёрқин қуёш остида Қувондиқ
Бу ерда чегара ўтган ярадор
Жасур  Юсуф
1972 Еттинчи ўқ
Семурғ  куёв
1973 Зулматдан қочиш Раҳим
Анор  Туробжон
Бузилган байрам
1974 Асосий кун Сотти
1975 Оловли соҳил Фахри
Еттинчи жин ўғри
Эски трактор Ўроз
1976 Ҳошим қандай катта бўлди? Билмасвой
Миноралар остидаги сирк Адаш
1977 Узоқ умр кўриш сири омборчи
1978 Хоразм афсонаси Масхарабоз
Муҳаббат ва нафрат
1979 Сайёҳатга муносиблар ўқитувчи
Тансоқчи  Уташ Аҳмад-додҳо
Алибобо ва қирқ қароқчи саргузаштлари қароқчи
Оловли йўллар
1981 Буйруқ: Ўт очилмасин Кукенбоев
Мана бу йигит қайтди ҳайдовчи
Олтин тери
1982 Акмал, аждарҳо ва малика милиция ходими Нуриев
1983 Эртанги сабоқлар ўқитувчи
Набирамиз милиция ходими
Акмалнинг янги саргузаштлари милиция ходими Нуриев
1984 Водийлик келин
1985 Сўнгги инспексия
1986 Орзулар оғушида мулла
Оқсоқ дарвеш йўловчи
1987 Ҳаёт мазмуни Мироб
1988 Қўриқхона тепалиги Нортой, Саиджоннинг отаси
1989 Кутилмаган вазият автобус ҳайдовчиси
Бир муддатли даҳо
1990 Беихтиёрий қотиллик
1991 Абдуллажон
Жунгли қонуни бўйича
1998 Кичкина табиб
2000 Алпомиш
Десантчи
Беш қисмат Норим
2002 Осмондаги болалар
2003 Девқомат
2004 Хўжа Насриддин ва Азроил Хўжа Насриддин
Осмондаги болалар 2
2007 Пўшт, арава Асрор
Бойвачча  ота
2008 Янги бой Холмат ака
Дил пайванди Маҳмуд раис
Амакиваччалар  ота
Шатранж мамалакатидаги саргузаштлар Эртакчи
2009 Саёҳатлар
Қалдирғочлар яна қайтади Фишер шифокори
Уйланиш Жавлон ота
Шаҳарлик олифталар Раис
Чемпионлик орзуси Ўқитувчи
Зарба  Эргаш ака [4]

Манбалар