Деҳлидаги қадимий расадхона

Расадхона ёки обсерватория — астрономик, геофизик, метрологик ва бошқа тадқиқотлар учун махсус жиҳозланган илмий муассаса ва шу муассаса жойлашган бино. Дастлаб, объектларни кузатиш билан шуғулланадиган жой сифатида пайдо бўлган, кейин илмий тадқиқот муассасасига айланган. Ўрта асрларда Шарқда кўплаб расадхоналар қурилган (масалан, Улуғбек расадхонаси). Кейинчалик (ХВИ аср ўрталаридан) Европада расадхоналар оптик, радиофизик ва бошқа асбоблар билан таъминлана бошлади. Ўзбекистонда оптик асбоблар билан жиҳозланган расадхона биринчи марта 1973-йилда Тошкентда Туркистон ҳарбий округи Ҳарбий топография бўлими тизимида астрономия ва физика расадхонаси сифатида ташкил қилинди. Унда илмий тадқиқот ишлари (вақтни ўлчаш, қуёш фаоллиги, қуёш ва ой тутилиши, метеорологик, сейсмик кузатишлар ва бошқа ишлар) олиб борилади (қаранг Астрономия институти). Расадхоналарда астрономик, магнит, гидрометрологик, сейсмик ва бошқа кузатиш ҳамда тадқиқотлар олиб борилади[1].

Астрономик расадхоналардан ташқари, қуйидаги расадхоналар ҳам мавжуд:

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар