Мона Лиса

Расм — текис юзага қўлда чизиқ ва нурсоя (оққора бўёқ доғлари) ёрдамида ишланган тасвир; рассомлик санъати (рангтасвир ва графика)ниш ифода воситаси. Расмда асосий ифода воситаси чизиқ бўлиб, қўлда графика воситалари қалам, перо ва бошқа ёрдамида чегара чизиқ, (контур чизиқ) ёки қисқа ва юлиқ чизиқ (штрих)лар ҳамда бўёқ доғларида бир хил (ахроматик) рангда бажарилади. Бу ифода воситаларининг турлича қўшилиши натижасида (штрихлар комбинацияси, бўёқ доғлари ва чизиқларнинг уйғунлиги ва бошқалар) расмнинг нафис ишланиши, тус, рангларнинг оҳангдорлиги, нурсоянинг ўта таъсирчанлигига эришилади. Расм қоғоз, мато, девор ва бошқаларга қалам, кўмир, перо, сангина, мўйқалам ва бошқа воситасида, тош, тахта, метал каби қаттиқ юзаларга ўткир учли буюм (қурол, бигиз ва бошқалар) билан ўйиб чизилади. Расм, асосан, бир рангда ёки турли рангларни у ёки бу даражада қўлланиши билан бажарилади. Расмнинг тугал мазмун, маълум ғоявий эстетик қарашларни ифодаловчи мустақил (дастгоҳ) ҳамда бирор санъатга боғлиқ (китоб безаги, илмий ишларни изоҳлашга ёрдам берувчи қўшимча материал ва бошқалар) ҳолда яратиладиган тури мавжуд. Тасвирий, амалий безак санъати ва меъморликда расм муҳим ўрин эгаллайди, уларнинг асосини ўрганиш расмдан нарса, буюмларни юза (қоғоз)да тасвирини ишлашдан бошланади. Борлиқни ўрганиш ва билиш, реал борликдан абстракт тафаккурга ўтиш жараёнида расм катта имкониятга эга. Бадиий расм текис юзада ишланадиган барча тасвирлар (рангтасвир, графика, бўртма тасвир — релеф)нинг асосини ташкил этади, бажарилишига кўра тугалланган (портрет, манзара ва бошқалар) ҳамда натурадан яратилган хомаки расм, чизги, эскиз, этюд ва бошқа турлари фарқланади. Ягона нусхада яратилиши билан расм графика, гравюра ва литографиядан фарқ қилади. Расм рангтасвирда асар яратишнинг дастлабки босқичи бўлиб, унда бўлажак асарнинг тузилиши, буюм ва образларнинг фазовий жойланиши, кўриниш чегара чизиқлари, ўлчам ва унинг нисбатлари белгилаб олинади. Графикада расм бадиий ижоднинг мустақил ва асосий йўналиши ҳисобланади ҳамда унинг турлари асосини ташкил этади. Рассом ғоявий эстетик қарашларини қалам, кўмир қалам, сангина, пастел ва бошқа воситасида ифодалаб, мўъжиза яратиши ва кишини ҳайратлантирадиган даражадаги санъат асарини майдонга келтириши мумкин. Расм бадиий таълимнинг (асосан, натурадан чизиш, ўқув машқи) асосини ташкил қилади. Расм технологик жиҳатдан қуруқ ва суюқ ҳолдаги бўёқ ашёларидан фойдаланиб бажарилади. Энг қадимий қуруқ бўёқ — кўмирга айланган ёнган ёғоч қолдиқлари бўлган. Уўғониш даврида италян қалами (қора бўр) ва сангина (қизил бўр) ишлатила бошланган, ХВИ аср охиридан графит, ХВИИИ асрда бугунги кунда кенг тарқалган қалам амалда қўлланила бошлаган. Суюқ бўёқлар (туш, сиёҳ, сепия, бистр) юзага перо, қуш пати, мўйқалам ёрдамида туширилади, бу бўёқлар алоҳида ёки аралаштириб ишлатилиши мумкин. Расм ўрнида ҳозирги кунда қаламтасвир, чизматасвир иборалари ҳам кенг ишлатилади (Масалан, рангтасвир расми, яъни унинг қаламда ишланган тасвири — қаламтасвир).[1][2]жуда ажайиб расм бўлибди[3]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Расм“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Р-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  3. ↑ Жуда ажойиб расм

Ҳаволалар