Rassomlik sanʼati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Рассомлик санъати – асарлари бирор юза (қоғоз, мато, тахта, девор ва бошқалар) га бўёқ (акварел, мойбўёқ, темпера, гуаш, елимбўёқ), қалам, рангли тош, шиша ва ҳоказода ишланадиган тасвирий санъат тури. Қандай хомашёдан ва қандай ишланишига қараб рангтасвир ва графикага ажратилади. Рангтасвирда ранг муҳим ўрин эгаллайди ва унинг характерли томонларини белгилайди; графикада асосан чизиқ, оқ-қора бўёқ доғлари асосий бўлиб, ранг иккинчи даражали ўрин тутади, кўп ҳолларда шартли, рамзий маънода асарнинг ғоявий эмоционал томонини кучайтириш мақсадида уни қўллаш мумкин. Масалан, плакациз ранги қизил буюм кўк, сариқ ва бошқа рангда берилиши мумкин ва ҳоказо „Рассомлик санъати“ ибораси ХХ аср 50-йилларидан қўлланилиб, дастлаб рангтасвирни таърифлаш учун ишлатилган. Бугунги кунда, шунингдек, бадиийлик маъносида ҳам қўлланади.
Рассомлик санъати қад. бўлиб, рангтасвир ва графика бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган. Давр ўтиши билан профессионал санъатнинг кучайиши уларни мустақил санъат турларига ажрата бошлаган. Уйғониш даври ва ундан кейинги даврларда Рассомлик санъати ифода воситалари бойиб борган, мутахассислар етишиб чиққан, техника ва технология ўзгариб янгиланиб борган. Рангтасвир ва графикани бир-биридан алоҳида ажратиш қийин, чунки ҳар бир ижодкор уларнинг ҳар иккисида ҳам ижод қилади, ижодкор фаолиятига баҳо бериш фақат улардан қай бирининг етакчилигига боғлиқ. Масалан, Л.Абдуллаев рангтасвир ва графикада ҳам меҳнат қилган, лекин рангтасвир устаси сифатида эътироф этилади. Ч. Ахмаров, Н.Кашина ва бошқа ижодида ҳам шу хилни кўриш мумкин, улар ижодида фафиканинг айрим тур ва кўринишлари ўз ифодасини топган, холос. В.Кайдалов, Қ. Башаров ва бошқа ижодида рангтасвир асарлари мавжуд бўлса ҳам, улар фафик рассомлар қаторидан ўрин олган. Ўзбек китоб графикасининг асосчиси бўлган И.Икромовни, Н.Холиқов, А.Бобров, Ф.Кагаров ва бошқаларни график рассомлар сифатида эътироф этиш мумкин.
Яна қаранг
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Санъатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |