Рай Ҳадлей (инглизча: Рай Ҳадлей; 1943-йил 6-октябр, Вашингтон, АҚШ — 1961-йил 15-феврал, Брюссел, Белгия[1]) — Америкалик фигурали учувчи, синглиси Ила Ҳадлей билан жуфтлик билан конкида учган[2]. У 1961-йилда АҚШ вице-чемпиони ва 1957-йилда жуфтлик конкида учиш бўйича АҚШ ўсмирлар чемпиони бўлган. Шунингдек, рақс бўйича 1960 ва 1961-йилларда АҚШ ўсмирлар чемпионатининг икки карра вице-чемпиони[3].

Рай Ҳадлей
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таваллуд санаси 6-октабр 1943-йил
Вашингтон АҚШ
Спорт
Қайси спорт фигурали учиш
Мураббий(лар)и Линда Харт

Биография

Рай Ҳадлей 1943-йил 6-октябрда Сеаттледа шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси фигурали учиш ва конкида учишни яхши кўришган. Шунингдек, унинг синглиси Ила конкида учишни яхши кўрар эди, кейинчалик ака сингил жуфтлик конкида учишни бўшладилар[4].

Рай 9 ёшида ота-онаси ажралишди ва отаси тез орада Линда Хартга уйланди, у Рай ва Илани тарбиялашни бошлади. Аввалига у уларни ёлғиз конкида учувчи сифатида ўргатди, кейин уларни жуфтлаштирди. Кўп ўтмай, отаси машғулотларга қўшилди, у уларни фигурали учиш, муз рақсларининг янги шаклидаги дастурларга қўйишни бошлади.

1957-йилда АҚШ ўсмирлар чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг, жуфтлик 1960-йилги Олимпиада ўйинларига боришни мақсад қилган. Спортчилар ва мураббийлар жуфт конкида учишга кўпроқ эътибор беришга қарор қилишди, чунки ўша пайтда муздаги рақслар ҳали Олимпия ўйинларига киритилмаган эди. 1958-йилда АҚШ чемпионатида мусобақада иштирок этишни тасдиқлашнинг иложи бўлмади, аммо маълумки, 1959-йилда спортчилар 4-ўринни эгаллаб, терма жамоага асосий номзод бўлишган. Кейинги йил эса улар Скво водийсида ўтказиладиган ўйинлар учун АҚШ жамоасининг бир қисми бўлишди. Ўша йили, Рай Ванcоувердаги Жаҳон чемпионатида дебют қилди. Рай ва Ила ўсмирлар ўртасида муз рақси бўйича ҳам юқори натижаларга эришишди.

Кейинги мавсумда Рай ва унинг синглиси жуфтликда ҳам, рақсда ҳам ўз маҳоратини тасдиқлашди[5].

Вафоти

Феврал ойида Прагада фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши керак эди. Рай Ҳадлей миллий терма жамоа таркибида самолётда Чехословакияга йўл олди ва Брюсселга оралиқ қўниш пайтида лайнер ҳалокатга учради[6]. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Рай билан бирга унинг мураббийи Линда Харт, катта синглиси Ила Ҳадлей ҳам вафот этди[7].

Спорт ютуқлари

Жуфтлик конкида учиш

Мусобақалар/мавсум 1956-1957-йиллар 1958-1959-йиллар 1959-1960-йиллар 1960-1961-йиллар
Қишки Олимпия ўйинлари 11
Жаҳон чемпионатлари 12
Шимолий Америка чемпионати 4
АҚШ чемпионати 4 3 2
Фигурали учиш бўйича АҚШ чемпионати (ўсмирлар) 1

Хотира

2011-йил 28-январда Рай Ҳадлей АҚШ фигурали учиш шон-шуҳрат залига киритилди.

Манбалар