Raygras
Райграс (Аррҳенатҳерум) — қўнғирбошдошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, емхашак экини. Унинг бўйчан П., кўп ўримли Р. ва бир йиллик (яйлов) Р. турлари бор. Бўйчан П. (А.элатиус) — кўп йиллик ўт. Европада, Шимолий Африка, Осиё ва Ўрта Осиёда экилади. Асосан, пичан қилинади, кўк поялари тахирроқ. Молларга бошқа ғалладошлар ва дуккакли ўтлар билан аралаш ҳолда берилади. 100 кг пичанида 46,7 озуқа бирлиги ва 3,4 кг ҳазм бўлувчи протеин бор. Баҳорда эрта кўкаради, тез ўсади. Р ҳосилдорлиги уруғ бўйича 2—3, пичан бўйича 6070 с/га. Озуқа учун Р.ни> рўвакланиш ва гуллашигача ўрилади. Кеч ўрилса пояси дағаллашади. Бўйчан Р., шунингдек, газон ўти сифатида ҳам экилади. Кўп ўримли Р. (А.лолиум мултиfl орум) сийрак тупли экин, беда ва дуккакли ўтлар билан аралаш экилади. Тез ўсади, суғорилса 6—7 марта ўриб олиш мумкин. Пичан таркибида 12% протеин ва 2,6% мой бор. Яйлов Р. кўп ўримли Р.нинг бир йиллик тури. 100 кг поясида 20 озуқа бирлиги, 1,2 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Бошоқ тортиш ва гуллаш даврида урилади. Гектаридан 60—80 с пичан олинади.
Адабиёт
- Отабоева Ҳ. ва бошқа, Ўсимликшунослик, Т., 2000.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |