Кимёда реагент (инг: /ри’эиджент/ ри-эй-жент) ёки аналитик реактив кимёвий реаксияга сабаб бўлиш ёки агар содир бўладиган бўлса синаб кўриш учун ишлатиладиган модда ёки бирикмадир. Реактив ва реактант атамалари кўпинча бир-бирининг ўрнида ишлатилади, аммо реактант кимёвий реаксия жараёнида фойдаланиладиган моддани билдиради. Эритувчилар, гарчи реаксия механизмида иштирок эцалар ҳам, одатда реактивлар деб номланмайдилар. Худди шундай, катализаторлар реаксияда фойдаланилмайди шунинг учун улар реактивлар бўлмайди. Биокимёда, айниқса фермент-катализли реаксиялар билан боғлиқ ҳолда, реактивлар одатда субстратлар деб номланади.

Таърифлар

Органик кимё

Органик кимёда „реагент“ атамаси, органик модданинг исталган ўзгаришига олиб келадиган кимёвий таркибий қисмни (мураккаб ёки аралаш бирикмалар кўпинча, ноорганик ёки кичик органик молекулалар)ни билдиради. Мисол қилиб, Коллинз реагенти, Фентон рагентии ва Григнард реагенти кабиларни келтиришимиз мумкин..

Аналитик кимё

Аналитик кимёда эса реактивлар бошқа модданинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслини аниқлашда ишлатиладиган моддалар ёки аралашмалар, масалан, рангни ўзгартириш ёки модданинг консентрациясини ўлчаш орқали ишлатилади. Буларга Феҳлинг реагентини, Миллон реагенти ва Толленс реагент кабиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Биология

Биология йўналишида, 1980-йиллардаги биотехнологиядаги кескин ўзгариш, кимёвий моддаларни аниқлашда, назорат қилишда ишлатиладиган реагентларнинг ривожланишига олиб келди.[1] [2]Бу реагентларга антикорлар (поликлонал ва моноклонал), олигомерлар, барча турдаги модел организмлар, ўлмас ҳужайра чизиқлари, молекуляр клонлаш ва ДНК репликацияси ва бошқалар киради.[2] [3] Сиркумин каби кўплаб табиий моддалар, деярли барча таҳлилда синовдан ўтказилади ва кимёгарлар уни ПАИНС сифатида таснифлашади

Қўшимча манбалар


Манбалар

  1. ↑ Фох, Жеффрей Л. (1 Жануарй 1979). "Антибодй реагенц револутионизинг иммунологй". Чемиcал & Энгинеэринг Неwс Арчиве 57: 15–17. дои:10.1021/cен-в057н001.п015. 
  2. ↑ 2,0 2,1 „Репорт оф тҳе Натионал Институтес оф Ҳеалтҳ (НИҲ) Wоркинг Гроуп он Ресеарч Тоолс“. НИҲ (1998-йил 4-июн). 2000-йил 16-августда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ Ишино, С; Ишино, Й (29 Аугуст 2014). "ДНА полймерасес ас усефул реагенц фор биотечнологй: тҳе ҳисторй оф девелопментал ресеарч ин тҳе фиэлд". Фронтиэрс ин Миcробиологй 5: 465. дои:10.3389/фмиcб.2014.00465. ПМИД 25221550. ПМC 4148896. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4148896.