Ред Булл- қувватловчи ичимликлар ишлаб чиқарувчи Австрия компанияси. Автоспорт, велосипед, сноубординг, мотоспорт ва бошга спорт турлари бўйича спорт конкурсларини ташкил этиш ва ҳомийлик қилиш билан танилган компания.

Ред Булл ГмбҲ
Тури Ҳусусий компания
Хизматлари Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
Шиори Ред Булл - Гивес Ёу Wингс - Но Ред Булл, Но Wингс
Қачон асос солинган 1987
Жойлашуви , Фушл ам Зеэ
Асосчи(лари) Дитриҳ Матешис ва Чалео Ёовидҳя
Маҳсулот(лар)и Энергй Дринк
Даромади € 2.6 милиард (2006)
Ишчилар сони 3,9 минг киши (2006)
Вебсайти редбулл.cом

Компания тарихи

1982-йил Дитриҳ Матешеснинг Шарқий Осиёга амалга ошираётган саёҳатида ўша ерда кенг тарқалган қувватловчи ичимлик билан қизиқиб қолади. У Таиланд даги Кратинг Даэнг (Тиланд тилидан таржима қилганда "Қизил ҳо`киз") маркасига лисензияни ва Таишо Пҳармаcеутиcалс (Япония) фирмаси ресептини ишлатиш ҳуқуқуни қўлга киритган. 1984-йил Матешис Ред Булл ГмбҲ га асос солади, у Фушл ам Зеэ, Австрияда жойлашган. Ресепт ва маркетинг дастурларини ривожлантириш туфайли ушбу ичимлик 1987-йил бозорга чиқади. Ҳозирги кунда Ред Булл дунёнинг 100 га яқин давлатларида тарқалган ва рақобат компанияларнинг кўплигига қарамай дунё бозорининг 70% (2003-йилдаги ҳолат) қисмини эгаллаган ва шу билан бирга оҳирги йиллардаги энг омадли янги маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Ҳозир Ред Булл маркаси нарҳи 7,96 млрд. эврони ташкил этади (2005-йил июл) ва ўтган йилга нисбатан 21,6%га ошган. Компания айланма маблағи 2002-йилда - 626 млн. эврони, 2004-йилда - 1,668 млрд. эврони ва 2006-йилда эса 2,6 млрд. эврони ташкил этган. 2004-йилда дунёда таҳминан 1,9 млрд. банка Ред Булл истеъмол қилинган (ҳар секундда таҳминан 60 та дона). 2006-йил да ушбу рақам 3 мартага кўпайди.

Компания маркетингги

Формула-1 даги Ред Булл Раcинг ва Сcудериа Торо Россо командалар, «Ред Булл Ню-Ёрк» ва «Ред Булл Залсбург» футбол клублари эгаси. Ред Булл Аир Раcе Wорлд Сериэс аэробатика чемпионати ташкилотчиси.

Асосчиси

2022-йил 22-октабр куни компания асосчиси Дитрих Матешис78 ёшида вафот этди. 1984-йилда 40 ёшлик Матешис „Блендах“ компаниясида (тиш пастаси ишлаб чиқарувчи) топ-мененжер лавозимидан бўшаб, Таиландга кетади. 500 минг $ тиккан ҳолда ўз компаниясига асос солади. Форбес унинг бойлигини 20,2 млрд. $ га баҳолаган[1]

Манбалар

  1. ↑  РИА Новости(рус.) Телеграм месенжерида

Ҳаволалар