Редуктор (лотинча: редуcтор — орқага қайтарадиган) — 1) айланма ҳаракатни бир валдан иккинчисига узатиш учун мўлжалланган қурилмамеханизм. Буровчи моментни ўзгартириб беради. Р. корпус, тишли (ёки червякли) ва занжирли узатмадан иборат бўлади. Тишли ғилдираклар сонига қараб, Р.лар бир, икки ва кўп поғонали бўлиши мумкин. Мас, икки поғонали Р. бир жуфт конус ва бир жуфт силиндрик шестернялардан иборат бўлади. Узатиш сонини ўзгартириш мумкин бўлган Р. узатмалар қутиси деб аталади. Р. автомобил, трактор, станок, юк кўтариш ҳамда йўл қурилиш машиналари, ва бошқаларда кенг қўлланади; 2) баллон ёки бошқа идишлар ичидаги иш муҳити (газ ёки буғ суюқлик) босимини пасайтирадиган ёки бир хилда тутиб турадиган қурилма. Р.нинг асосий элементи — редуксион клапан. Тўғри ва тескари ишлайдиган хилларга бўлинади. Р. газ пайванд аппаратларига, суюлтирилган газ баллони билан газ плита орасига ва бошқаларга ўрнатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил