Reflektor
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Рефлектор (лот. реfl эcто — букаман, қайтараман) — 1) ёруғлик, товуш, иссик/шк тўлқинлари, гидростатик, электромагнит энергия оқимлари йўналиши ва жадаллигини, шунингдек, қайишқоқлик хоссасига эга бўлган каттик, жисмлар ҳаракати юналишини ўзгартириш учун мўлжалланган қайтаргич қурилма; Р.нинг қайтарувчи сирти бир ёки бир неча кўзгудан иборат. Тўлқинлар ёки оқимларни туплаш учун Р. сирти ботик, (сферик, параболоидал ва бошқалар) бўлиши лозим. Р. акустика, радиотехника (антенна), уйрўзғорда ишлатилади; 2) астрономия да — кўзгули обектив билан жихрзланган телескоп. Р.да тасвир окуляр орқали кузатилади, бошқа ёруғлик қабул қилувчи қурилма билан суратга олинади ёки қайд қилинади. Р.да асосий кўзгудан ташқари абберация ҳодисасини камайтирадиган қўшимча кўзгу ёки линза ҳам бўлиши мумкин. Р.да юлдузлар, сайёралар, Қуёш ва бошқаларнинг тасвири асосий ботиқ кўзгуда ва қўшимча қавариқ ёки ясси кўзгуларда ҳосил бўлади. Р.нинг Нютон, Кассегрен, Грегори ва бошқа тизимли турлари бор (раcмга к,.). Дунёдаги энг катта Р. асосий кўзгусининг диаметри 6 м (Россия). Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтидаги Р. кўзгусининг диаметри 1,5 м.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |