Pierre-Auguste Renoir
Пиэрре-Аугусте Реноир (талаффузи: Пер-Огюст Ренуар; 25-феврал, 1841–3-декабр, 1919) франсуз импрессионист рассоми бўлган, график ва ҳайкалтарош; импрессионизм намояндаси. 50-йилларда чинни, парда, елпиғичларга раcм (гул) ишлаш билан шуғулланган. 1862—64 йиллар нафис санъат мактабида ўқиган. Шу даврда К. Моне, А. Сислей, Ф. Базил билан танишган. Дастлабки асарларини Г. Курбе, Э. Мане таъсирида яратган. 60—70-йиллар чегарасида пленерда ижод қилишга ўтган Р. инсон шаклини ўзгарувчан нур ҳаво муҳитида тасвирлайди ("Сенада чўмилиш", 1869; "Ложа", 1874), табиат билан уйғун табиий муҳит, инсонлар муносабати, ҳаётий вазиятлар рассомни ўзига тортади, айниқса, байрамона ҳаёт тарзи (бал, рақс, сайр ва ҳоказо)да жўшқин ва қувноқ ҳаётни акс эттиради ("Мулен де ла Галет", 1876 ва бошқалар); аёллар образи рассом ижодида гўзал мафтункорлиги билан алоҳида ўрин тутади ("Тушликдан сўнг", "Соябонлар" — 1879; "Ялангоч аёл", 1876; "Ж. Самори портрети", 1877 ва бошқалар). Р. ҳаёт оқимидан аниқ юлиб олинган, айни пайтда муҳрланган лаҳзали асарлар яратиб, импрессионизм асосчиларидан бирига айланди; монохром рангтасвирда ажойиб колорист сифатида намоён бўлди ("Қора кийимдаги қизлар", 1883); енгил ва майин чизиғи билан ажралиб турувчи расмлар яратди.[1]
| Пиэрре-Аугусте Реноир | |
![]() | |
| Таваллуди | 25-феврал 1841-йил Лимогес, Ҳауте-Виэнне, Франсия |
| Вафоти | 3-декабр 1919-йил (78 ёшда) Cагнес-сур-Мер, Провенcе-Алпес-Côте д'Азур, Франсия |
| Соҳаси | Бадиий тасвир |
| Оқим | Импрессионизм |
Ишлари
-
Алфред Сислей портрети, 1868
-
Мме. Чарпентиэр ва унинг болалари, 1878, Метрополитан Мусеум оф Арт, Неw Ёрк
-
Қайиқчилар базмида тушлик, 1880-1881, Тҳе Пҳиллипс Cоллеcтион, Вашингтон
-
Чарлес ва Георгес Дуранд-Руэллар портрети, 1882
-
Қишлоқ рақси, 1883, Мусéэ д'Орсай, Париж, Франсия
-
Гирл Wитҳ а Ҳооп, 1885
-
Сочини ўраётган қиз (Сузанне Валадон), 1885
-
Бертҳе Морисот ва қизи Жулиэ Манет портрети, 1894
-
Рассом оиласи, 1896, Тҳе Барнес Фоундатион, Мерион, Пеннсйлваниа
-
Амброисе Воллард портрети, 1908
-
Паул Дуранд-Руэл портрети, 1910
-
Автопортрет, 1910
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Викиомборда „Пиэрре-Аугусте Реноир“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Санъатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
