Repressor
Репрессор (лот. репрессор — чекловчи, тўхтатиб турувчи) — оперондаги генлар транскрипсиясини, ҳужайрада ферментлар таъсирини тўхтатадиган регулятор оқсил. Натижада тегишли РНКнинг синтези, бинобарин, оперон кодлаётган ферментларнинг ҳосил бўлиши тўхтайди. Р. регулятор ген назорати остида ҳар бир ҳужайрада 10— 20 та молекуладан, фаол, яъни оператор билан бевосита боғланиш имкониятига эга бўлган ёки нофаол ҳолатда синтезланади. Фаол Р.нинг хрсил бўлиши индуцитал (ҳужайрага махсус паст молекулали моддалар — индукторлар тушганида синтезланадиган) ферментлар учун хос. Индуктор Р. га боғланганида Р.нинг фаоллиги камайиши туфайли тегишли ферментнинг синтези бошланади (индуксия). Нофаол Р.лар (апорепрессорлар) ҳосил бўлиши эса репрессобел ферментлар учун хос. Апорепрессор ҳужайрага паст молекулали моддалар (коррепрессорлар) тушиб қолганида фаоллашади. Бунда оперон кодлайдиган фермент синтези тўхтайди (репрессия). Одатда, индикатор билан корепрессор биргаликда битта умумий термин — эффектор деб аталади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |