Реприза (франс. реприс — такрорлаш, қайта ижро этиш) — 1) сирк ва эстрадада — комик адабий ёки пантомима номери (баъзан ҳазил; латифа); 2) от сиркида муайян вақт давомида отнинг бир хил чопиши; 3) сиркнинг бошқа жанрларида Р. деб бир неча марта кетма-кет қайтариладиган трюклар аталади. Сирк санъатида Р. термини ХИХ асрнинг 1-ярмидан бошлаб юритилган. Ўзбек машарабоз ва қизиқчилари ҳамда сирк клоунлари (К. Зарифов, А. Юсупов, Н. Нурматов, Э. Парпиев, О. Ҳакимов, Г. Заставников, П. Боровиков ва бошқалар) репертуаридан Р.лар кенг ўрин эгаллаган; 4) мусиқада — мавзунинг (унинг ривож босқичидан кейин) ёки мусиқа асари бирон бўлимининг (бошқа бўлимларидан сўнг) такрорланиши.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил