Рестлесс Валлей
„Рестлесс Валлей: Револутион, Мурдер, анд Интригуэ ин тҳе Ҳеарт оф Cентрал Асиа“ („Нотинч водий: Ўрта Осиё марказида инқилоб, қотиллик ва фитна“) — россиялик-америкалик журналист Пҳилип Шиҳкин қаламига мансуб китоб. 2013-йил АҚШнинг Неw Ҳавен ва Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Яле Университй Пресс нашриётида чоп этилган. 2014-йил қайта нашр қилинган. Китобда ХХ аср охири — ХХИ аср бошида Ўрта Осиё, хусусан, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Афғонистон давлатларидаги сиёсий ҳаёт ҳамда оддий аҳоли турмуш тарзи ҳақида сўз юритилади.
| Файл:Рестлесс Валлей.жпг | |
| Муаллиф(лар) | Пҳилип Шишкин |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и |
Сиёсацҳунослик антропология |
| Нашриёт | Яле Университй Пресс |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2013 |
| Саҳифалар сони | 316 |
| ИСБН | ИСБН 978-0-300-18436-5 |
Китоб танқидчилар ва ўқувчилар томонидан яхши кутиб олинди. Роберт Легволд Фореигн Аффаирс журнали учун ёзган тақризида китобни юқори баҳолади: „[Шишкин] Қирғизистоннинг 2005-йилги Лола инқилоби давомида Бишкек кўчаларида ҳамда исёнчилар ижро этувчи ҳокимият жойлашган Оқ уйни талаётганида ўша ерда бўлган. 2005-йилги аксилҳукумат намойишлар давомида ўзбек қўшинлари Андижонда қилган қирғинни кўриш учун полиция тўсиқларини яширин тарзда четлаб ўтган. Тузуми ўтмишдоши коррупсиясидан ўзиб кетган президент Қурманбек Бакиевни ҳокимиятдан четлатган 2010-йилги инқилоб фонида мамлакатга қайтган. Шунингдек, Шишкин кўп ўтмай Фарғона водийсида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида бошланиб кетган микро фуқаровий уруш давомида минтақада қолган. У Афғонистондан Ўрта Осиёга героин ташилувчи йўл бўйлаб саёҳат қилган, қирғиз ва ўзбек расмийлари хуш кўрадиган қотиллик, қийноқ ва коррупсиянинг кўплаб қурбонларидан интервю олган. Ёқимсиз, лекин жонли тасвир.“[1] Аммо муаллиф китобда кўриб чиқилган даврнинг энг муҳим ҳодисаларидан бири — Қирғизистон жанубида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида содир бўлган миллий низога фақат қисқача тўхталиб ўтгани танқидга учради.[2]
Бўлимлари
| Бўлим | Мазмуни | |
|---|---|---|
| 1 | Тҳе Тулип Револутион (Лола инқилоби) | Биринчи бўлимда 2005-йил 24-март кунги „Лола инқилоби“ натижасида Қирғизистон президенти Асқар Ақаевнинг ҳокимиятдан ағдарилиши ҳақида сўз юритилади. Шишкин пойтахт Бишкекда Ақаевнинг ағдарилишини шахсан кузатган саноқли хорижлик мухбирлардан бири бўлган. Бўлимда муаллиф Ақаев ҳокимияти ағдарилган кун Қирғизистон президенти ва парламенти қароргоҳи бўлмиш Оқ уйда содир бўлган ҳодисалар, ундан кейинги кунларда намойишчилар пойтахт кўчаларида қўл урган талон-торож ҳақида ҳикоя қилинади. |
| 2 | Он тҳе Ҳероин Ҳигҳwай (Героин катта йўлида) | Иккинчи бўлимда муаллиф Афғонистонда етиштирилиб, Ўрта Осиё, ундан нари Россия ва Европа бозорларига етиб борувчи героин савдоси изидан қилган саёҳатлари ҳақида сўз юритади. Хусусан, мазкур бўлимда Шишкин Афғонистон пойтахти Қобулдан Бадахшон вилоятига қилган саёҳати ва у ерда афюн ҳамда героин етиштирувчилар ҳамда полиция ходимлари билан ўтказган учрашувлари ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, бўлимда Тожикистон ва Қирғизистонда гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш ҳамда бангиларни даволаш клиникалари, жумладан, „жодугар шифокор“ лақабини олган Женишбек Назаралиев ва унинг Бишкекдаги клиникаси ҳақида ҳикоя қилинади. |
| 3 | Тҳе Анатомй оф а Массаcре (Қирғин анатомияси) | Учинчи бўлимда Андижон воқеаси ҳамда қирғин ортидан Қорасув шаҳрида давлат ишчилари ҳамда полициянинг қисқа муддатга қувиб чиқарилгани ҳақида сўз юритилади. Андижондаги қирғин ортидан Ўзбекистон ҳукумати шаҳарга журналистларни киритмаган. Жумладан, муаллиф Шишкин ҳам автомобил йўли орқали Тошкентдан Андижонга бора олмаган. Аммо пора эвазига давлат авиалиниясидан Андижонга чипта олиб, шаҳарга борган. Ушбу бўлимда Шишкиннинг Андижонда 23 нафар тадбиркор ва бошқа шахсни озод этиш учун турмага қилинган ҳужум ортидан шаҳарнинг „Бобур“ майдонида қирғин қилинган шахсларнинг оила аъзолари билан суҳбатлари, ҳалок бўлганларга очилган азалардаги иштироки ҳикоя қилинган. |
| 4 | Тҳе Дарк Еарс ин Кйргйзстан (Қирғизстонда қора йиллар) | Тўртинчи бўлимда Қирғизистонда президент Қурманбек Бакиев ҳокимиятга келганидан кейин содир этилган сиёсий қотилликлар ва порахўрлик ҳақида ҳикоя қилинади. Хусусан, бўлимда собиқ ҳукумат аппарати бошлиғи Медет Садирқулов ва журналист Геннадий Павлюк қотилликлари тафсилотлари ёритилган. Шунингдек, ушбу бўлимдан президент Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев Қирғизистонда қурган бизнес империяси тарихи ўрин олган. Муаллиф мазкур бўлимда пойтахт Бишкек яқинида фаолият юритган АҚШ ҳарбий ҳаво базаси ҳамда базага алоқадор можароларга ҳам тўхталиб ўтган. |
| 5 | Тҳе Ланд оф Перпетуал Револутион (Узлуксиз инқилоб макони) | Бешинчи бўлим 2010-йилнинг апрелида Қирғизистонда президент Қурманбек Бакиев ҳукуматининг ағдарилишига бағишлаган. Хусусан, мазкур бўлимда 7-апрел куни намойишчиларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўққа тутилгани, Бакиевнинг аввалига Жалолобод вилоятидаги қишлоғига, сўнгра Беларус президенти Александр Лукашенко таклифи билан Минскка қочиб кетгани ва инқилоб ортидан пойтахт Бишкекда содир бўлган талон-торож ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, бўлимда инқилоб ортидан Роза Отунбаева етакчилигида ҳокимият тепасига келган ҳукумат фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилган. Ниҳоят, мазкур бўлимда Апрел инқилоби ортидан Бишкек яқинидаги Маевка қишлоғида этник қирғизлар тўдаси маҳаллий Месхетин туркларига қилган ҳужум ҳақида сўз юритилади. |
| 6 | Тҳе Финанcиэр Ванишер (Молиячининг ғойиб бўлиши) | Олтинчи бўлимда Қирғизистонда президент Қурманбек Бакиев ҳукуматининг ағдарилиши ортидан унинг ўғли Максим Бакиевнинг бизнес ҳамкори, молиячи Эугене Гоуревитчнинг Қирғизистон ҳудудидан қочиши ҳамда унга сиртдан чиқарилган ҳукмлар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, мазкур бўлимда Манас ҳаво базасида АҚШ ҳарбий учоқларини ёқилғи билан таъминлаган ва аввалига президент Асқар Ақаев, сўнгра президент Бакиев оиласига алоқадорликда гумонланган Ред Стар ва Мина ширкатларининг мураккаб схемалардан иборат фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, бўлимда АҚШ Конгресси махсус қўмитаси ушбу ширкатлар фаолиятини ўрганиш учун ўтказган тергови ҳамда мўмай даромад эвазига Россия Бишкекнинг ёқилғи фуқаровий учоқлар учун эканлиги ҳақидаги уйдирмасига кўз юмгани ҳақида сўз юритилади. |
| 7 | Рестлесс Валлей (Нотинч водий) | Еттинчи бўлим 2010-йил Қирғизистон жанубида содир бўлган тартибсизликларга бағишланган. Хусусан, унда Бозорқўрғон шаҳрида этник қирғиз милиция ходимининг бир гуруҳ ўзбек томонидан ўлдирилиши, унинг қотиллигини содир этишга ўзбекларни гиж-гижлашда айбланиб, бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилинган инсон ҳуқуқлари фаоли ва узоқ йиллар давомида қирғиз милициясидаги порахўрлик ва қонунбузарликларни ёритиб келган Азимжон Асқаров иши атрофлича ёритилган. Бундан ташқари, бўлимда Ўш ва Жалолободда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги этник низо давомида содир этилган хунрезликларга қисқача тўхталиб ўтилган. Шишкин мазкур бўлимда ўзбек тадбиркор Қодиржов Ботиров, ўлдирилган милиция ходими ота-онаси ва ҳамкасблари, Азимжон Асқаров ва муваққат ҳукумат президенти Роза Отунбаева билан ўтказган суҳбатларини ҳам ёритган. |
| 8 | Оур Сон оф а Битч? (Бизнинг итвачча?) | Якуний бўлим Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳамда унинг ҳукмронлиги даврида чуқур илдиз отган коррупсия, зўравонлик ҳамда инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишига бағишланган. Бўлим номи АҚШ етакчилари Америка манфаатларидан келиб чиқиб, хорижий диктаторларни қўллашда давом этган ҳолатларда айтиладиган „У итвачча бўлиши мумкин, аммо у бизнинг итвачча“ (инглизча: Ҳе май бе а сон оф а битч, бут ҳе'с оур сон оф а битч) жумласидан олинган. Шишкин Андижон воқеаси ортидан бир неча йил ўтиб Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ Афғонистондаги қўшинларни керакли материаллар билан таъминлашда Каримов ҳамкорлигини излаб, у билан алоқани тиклагани ҳақида сўзлайди. Шишкин президент Каримов муайян тузумга бош эгмаганини айтиб, у „ҳеч кимнинг итваччаси эмас“, деб ёзади. Бўлимда муаллифнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоллари, ери тортиб олинган фермерлар, қамалган шахслар қариндошлари ва расмийлар билан ўтказган учрашувлари ёритилган. |
Манбалар
- ↑ Легволд, Роберт (Сентабр, Октабр 2013). „Рестлесс Валлей: Револутион, Мурдер, анд Интригуэ ин тҳе Ҳеарт оф Cентрал Асиа бй Пҳилип Шишкин“. Фореигн Аффаирс. 92-жилд, № 5. 170–171-бет. Қаралди: 1-феврал, 2020.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|аccессдате=ва|дате=(ёрдам) - ↑ Cаннинг, Эмилй „Тенсион ор Транқуилитй: А Тале оф Тwо Валлейс“ (инглизча). Озодлик радиоси (9-март, 2014). Қаралди: 1- феврал, 2020.
Ҳаволалар
- Китоб тақризи — Мониcа Wҳитлоcк (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-01 санасида архивланган) (ингл.)
- Китоб тақризи — Леwис Гарланд (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-01 санасида архивланган) (ингл.)