Retinit
Ретинит (лотинча: ретино — тўр парда) — кўз тўр пардаси (ретина)нинг яллиғланиши. Бунда кўзнинг кўриш қуввати пасайиб, кўриш майдони тораяди. Организмдаги умумий касалликлар (инфексион касалликлар, моддалар алмашинувининг бузилиши, қандли диабет, буйрак, қон ва томир касалликлари) оқибатида пайдо бўлади. Кўз тўр пардасининг баъзи касалликлари, Мас, парданинг болаликдан бошланган пигментли регенерацияси, шабкўрлик ёки кўриш майдонининг торая бориши натижасида кўзнинг атрофни кўра олмай қолиши, кексаларда учрайдиган кўз тўр пардаси томирларининг атеросклерози ва ҳоказо ҳам Р.га сабаб бўлади.
Даво мутахассис врач маслаҳати билан олиб борилади. Касалликка сабаб бўлган асосий омиллар бартараф қилинади. Кўзни зўриқтирмаслик тавсия этилади; офтобдан ҳимоя қилинадиган кўзойнак (қора) тақиш буюрилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |