Ретуш (франсузча: „ретоучер“ — тасвирни тузатмоқ) — тасвир (расм, фотосурат, нақш ва ш.к.)ни қалам, туш, бўёқ билан тузатиш, яхшилаш. Ретушчи расм, фотосурат, негативнинг айрим жойларини равшан кўринадиган қилади, тузатади, доғларини йўқотади. Шу мақсадда қайта чизади, бўяйди, қириб ташлайди. Ретуш, айниқса, полиграфия техникасида кенг қўлланади. Босмахона қолиплари тайёрлаш учун ишлатиладиган оригинал, негатив ва диапозитивлар ретуш қилинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил