Рейн (олмонча: Рҳеин , франсузча: Рҳин, нидерландча: Рижн) — Ғарбий Европадаги энг катта дарёлардан бири, Швейсария, Лихтенштейн, Австрия, Франсия, Германия, Нидерландия ҳудудларидан оқиб ўтади. Узунлиги 1239 км, хавзасининг майдони 224,4 минг км². Алп тоғларидан бошланиб, Боден кўлидан оқиб ўтгач, Юра ва Шварсвалд тизмаларини кесиб ўтади. Сўнфа Юқори Рейн пастгекислиги бўйлаб оқади ва ўрта қисмида тор водий орқали Рейн Сланецли тоғларини кесиб ўтиб, Ўрта Европа текислигига чиқади. Шимолий денгизга мураккаб делта ҳосил қилиб қуйилади. Юқори қисмида баҳор — ёз ойларида, ўрта ва қуйи қисмларида йил давомида серсув. Йиллик ўртача сув сарфи 2500 м³/сек., йиллик сув оқими 79 км³.

Рейн


Жойлашуви
Давлат

Рейн — Ғарбий Европанинг муҳим халқаро сув магистрали. Қуйи оқимида йилига 100 млн. т ҳажмда юк ташилади. Базел шаҳридан бошлаб 952 км масофада ва Боден кўлида мунтазам кема қатнайди. Рейн ҳавзасидаги сув йўлларининг умумий уз. 3000 км чамасида. Каналлар орқали Рона, Марна, Везер, Эмс, Элба дарёлари билан туташган. ГЕСлар қурилган. Рейн бўйида Базел, Страсбур, Мангейм, Майнс, Бонн, Кёлн, Дюсселдорф, Дуйсбург шаҳарлари, делтасида Роттердам денгиз порти жойлашган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил