Рейсшина (нем. реипен — чизмоқ ва Счиэне — шина, релс) — параллел ва перпендикуляр чизикларни чизиш учун ишлатиладиган чизмачилик асбоби. Бир учига кўндаланг тахтача (плёнка) маҳкамланган. Икки планкали (уз. 800–1400 мм) ва бир планкали (500–700 мм) қилиб ишлаб чикарилади. Чизмачилик тахтаси қиррасига қўйиб, турли бурчак остидаги чизиқларни чизиш учун кўндаланг тахтача буриладиган қилиб ясалади. Р. қаттиқ жинсли ёғочдан қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил