Риcардо Алехис Лаборде Леон (талаффузи: Рикардо Алексис Лаборде Леон; 1988-йил 16-февралда Картагенада туғилган) — колумбиялик футболчи, ҳужумчи.

Риcардо Лаборде
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Риcардо Алехис Лаборде Леóн
Таваллуд санаси 1988-йил 16-феврал (1988-02-16) (38 ёш)
Таваллуд жойи Cартагена, Колумбия
Бўйи 1.73 м
Амплуаси ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006—2007 Аcадемиа 0 (0)
2007—2008 Нáутиcо Cапибарибе 1 (0)
2008—2009 Лугано 14 (1)
2009—2012 Атлéтиcо Ҳуила 8 (2)
2010—2012 → Анортҳосис Фамагуста (ижара) 34 (8)
2012—2013 Анортҳосис Фамагуста 25 (6)
2013—2018 Краснодар 73 (11)
2018—2019 Анортҳосис Фамагуста 13 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Лаборде „Анортҳосис“ футбол клуби сафида
Футболчи Краснодар футбол клуби таркибида

Лаборде фаолиятини „Аcадемиа“ футбол клубида бошлаган. У асосий таркибдаги ўрин учун рақобатда ғалаба қозона олмаган ва мавсум охирида Бразилиянинг „Нáутиcо“ жамоасига ўтган. Янги жамоада ҳам Риcардо Алехис ўзини кўрсата олмаган ва Европага жўнаб кетган. 2008-йилда у Швейсариянинг „Лугано“ футбол клуби билан шартнома имзолаган. 2-ноябр куни „Счаффҳаусен“ футбол клубига қарши ўйинда Лаборде Швейсария Суперлигасидаги илк голини урган[1].

Мавсумни Швейсарияда ўтказгандан сўнг, Риcардо Алехис ўз ватанида фаолиятини қайта тиклашга қарор қилган ва „Атлéтиcо Ҳуила“ футбол клубига ўтган. 2010-йил 20-февралда Мустанг кубогида „Депортиво Переира“ футбол клубига қарши дебют қилган[2]. 9-май куни „Индепендиэнте Меделлин“ футбол клубига қарши ўйинда Лаборде „Атлéтиcо“ сафидаги илк голларини уриб, „дубл“га эришган[3].

2010-йилнинг ёзида Риcардо Алехис Кипрнинг „Анортҳосис“ футбол клубига ижарага ўтган. 19-август куни Европа лигаси доирасида „CСКА Москва“ футбол клубига қарши ўйинда у „Фамагуста“ футбол клуби сафида дебют қилган[4]. Ўша ўйинда Лаборде майдонга тушганидан атиги 12 дақиқа ўтиб жароҳат олган[5]. 8-ноябр куни „Папҳос“ футбол клубига қарши ўйинда у Кипр чемпионатида дебют қилган[6]. 2011-йилнинг 8-январида „АПОЭЛ“ футбол клубига қарши дербида Риcардо Алехис „Анортҳосис“ футбол клуби сафида илк голини урган[7]. 2012-йилда клуб раҳбарияти Лаборденинг трансферини „Атлéтиcо Ҳуила“ футбол клубидан сотиб олган. Ўша йили Риcардо Алехис жамоага Кипр кубоги финалига чиқишга ёрдам берган.

2013-йилнинг ёзида у Россиянинг „Краснодар“ футбол клубига ўтиб, икки йиллик шартнома имзолаган[8]. Трансфер суммаси 1,7 миллион еврони ташкил қилган. 21-июл куни „Ростов“ футбол клубига қарши ўйинда Лаборде иккинчи бўлимда Сергей Петровнинг ўрнига премер лигада дебют қилган[9]. 2014-йил 20-апрел куни Москванинг „Динамо“ жамоасига қарши кечган баҳсда у „Краснодар“ футбол клуби сафида илк голини урган[10]. Ўша йили Риcардо Алехис клубга Россия кубоги финалига чиқишга ёрдам берган. 18-сентабр куни Европа лигаси доирасида Франсиянинг „Лилл“ клубига қарши ўйинда у гол урган ва „Краснодар“ футбол клубининг дурангга эришишига ёрдам берган[11]. 2015-йилнинг 15-августида „Зенит“ футбол клубига қарши сафар ўйинида Лаборде янги мавсумдаги илк голини урган[12].

2018-йилнинг ёзида Лаборденинг „Краснодар“ футбол клуби билан шартномаси тугаган ва у „Анортҳосис“ футбол клубига эркин агент сифатида қайтган[13][14].

2020-йил апрел ойида у 32 ёшида нафақага чиқишини эълон қилган[15].

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Халқаро кубок Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Аcадемиа Ф. C.Kolumbiya bayrogʻi Колумбия 2006 14 3 3 1 - - 17 4
2007 19 4 4 1 - - 24 5
2009 30 11 5 2 - - 35 13
Жами 63 18 12 4 0 0 75 22
НáутиcоBraziliya bayrogʻi Бразилия 2008 1 0 0 0 - - 1 0
Жами 1 0 0 0 0 0 1 0
Ф. C. ЛуганоShveytsariya bayrogʻi Швейсария 2008—2009 14 1 0 0 - - 14 1
Жами 14 1 0 0 0 0 14 1
Атлéтиcо ҲуилаKolumbiya bayrogʻi Колумбия 2010 8 2 0 0 - - 8 2
Жами 8 2 0 0 0 0 8 2
Анортҳосис ФамагустаKipr bayrogʻi Кипр 2010—2011 12 2 0 0 2 0 14 2
2011—2012 22 6 3 1 4 0 29 7
2012—2013 25 6 2 0 4 2 31 8
Жами 59 14 5 1 10 2 74 17
Ф. C. КраснодарRossiya bayrogʻi Россия 2013—2014 8 1 4 2 0 0 10 3
2014—2015 25 4 0 0 12 3 37 7
2015—2016 19 3 3 0 9 0 31 3
2016—2017 13 0 2 1 11 2 26 3
2017—2018 8 3 1 0 0 0 9 3
Жами 73 11 10 3 32 5 115 19
Анортҳосис ФамагустаKipr bayrogʻi Кипр 2018—2019 13 1 2 0 - - 15 1
Жами 13 1 2 0 0 0 15 1
Умумий фаолиятида 231 47 29 8 42 7 301 62

Манбалар

  1. ↑ „Лугано ВС. Шаффхаузен 4:0“ (эн). соccерwай.cом (2008-йил 2-ноябр). 2014-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  2. ↑ „Депортиво Перейра ВС. Атлетико Уила 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 20-феврал). 2014-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  3. ↑ „Индепендьенте Медельин ВС. Атлетико Уила 3:2“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 9-май). 2014-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  4. ↑ „ЦСКА Москва ВС. Анортосис 4:0“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 19-август). 2014-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  5. ↑ „Анортҳосис 1–2 CСКА Сқуад анд пҳасес“. сигмаливе.cом/. 2010-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-август.
  6. ↑ „Анортосис ВС. Пафос 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 8-ноябр). 2014-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  7. ↑ „Анортосис ВС. АПОЭЛ 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 8-январ). 2014-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  8. ↑ „Рикардо Лаборде стал игроком ФК «Краснодар»“. 2014-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-май.
  9. ↑ „Ростов ВС. Краснодар 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 21-июл). 2014-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  10. ↑ „Динамо Москва ВС. Краснодар 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 20-апрел). 2014-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  11. ↑ „Лилль ВС. Краснодар 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 18-сентябр). 2014-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.
  12. ↑ „Зенит ВС. Краснодар 0:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 15-август). 2015-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
  13. ↑ „Лаборде покидает «Краснодар», клуб проведет церемонию прощания после игры с «Локомотивом»“ (ру). спорц.ру (2018-йил 25-апрел). 2018-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-июл.
  14. ↑ „Экс-игрок «Краснодара» Лаборде продолжит карьеру на Кипре“ (ру). спорц.ру (2018-йил 25-июл). 2018-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-июл.
  15. ↑ „Эл cартагенеро Риcардо Лаборде се ретира дел фúтбол“ (эс). www.элуниверсал.cом.cо (2020-йил 17-апрел). 2021-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-октябр.